Пятница, 29.03.2024, 14:34
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » Архив материалов
    Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов 14 август куни Туркия терма жамоасига қарши ўйин учун чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

    Миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов Туркияга қарши ўртоқлик учрашувидан олдин терма жамоа сафига чақирилган футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхатини эълон қилди. Кенгайтирилган рўйхатдан жами 30 нафар футболчи ўрин олган.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳамда Туркия миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 14 август куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти 18:00га белгиланган.

    Миллий терма жамоанинг кенгайтирилган рўйхатидан ўрин олган футболчилар рўйхати:

    Дарвозабонлар:
    Игнатий Нестеров («Бунёдкор»)
    Муроджон Зуҳуров («Бунёдкор»)
    Сардор Қобулжонов («Бухоро»)
    Александр Лобанов («Пахтакор»)

    Ҳимоячилар:
    Шохруҳ Гадоев («Насаф»)
    Виталий Денисов («Локомотив» Москва)
    Артем Филипосян («Бунёд ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 7740 | Добавил: 11x11 | Дата: 25.07.2013 | Комментарии (15)

    Давралар оралиғидаги танаффусдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилаётган "Нефтчи” жамоаси яна бир янги футболчини ўз сафига қўшиб олди. Мавсумнинг биринчи қисмини мамлакатимиз чемпиони "Пахтакор”да ўтказган Ғулом Ўрунов кейинги фаолиятини Фарғонада давом эттирадиган бўлди. Ушбу футболчи билан мавсум сўнггига қадар шартнома имзоланди. Шу вақт ичида Ўрунов мураббийлар кутган ўйинни намойиш эта олса, битим муддати яна бир йилга узайтирилади. 

    "Нефтчи” ПФК Матбуот хизмати
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 1113 | Добавил: 11x11 | Дата: 25.07.2013 | Комментарии (0)


    Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида бўлиб ўтаётган ёпиқ иншоатлардаги Осиё ўйинларида футзал мусобақасининг гуруҳ босқичи якунига етди. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз бугун "G" гуруҳидаги ўзининг иккинчи ўйинини Қатарга қарши ўтказиб, унда йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

    Ўйиннинг аввалида Холмуҳаммедов ва Ирсалиевнинг голлари эвазига терма жамоамиз ҳисобда олдинги чиқиб олишди. Учрашувнинг 14-дақиқасида Ас-Сабоҳ ҳисобни биттага қисқартирди. Иккинчи бўлимда эса рақиб дарвозасига яна 4та тўп йўллади. Холмуҳаммедов ва Ирсалиев ҳисобига яна биттадан гол ёзилган бўлса, Нодир Элибоев ва Дилшод Раҳматов рақиб дарвозасини бир мартадан ишғол қилишди.

    Шу тариқа, Афғонистонни 10:2 ва Қатарни 6:1 ҳисобида енгган ўзбекистонликлар "G" гуруҳида 1-ўринни эгаллаб, чорак финалга чиқишди. Чорак финалда улар "F" гуруҳи ғолиби Япония билан тўқнаш келадиган бўлишди. Кунчиқар юрт вакиллари гуруҳда Саудия Арабистонини 3:0, Туркманистонни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

    ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 805 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.07.2013 | Комментарии (0)


    30 июнь куни Ўзбекистон Биринчилиги 20-тур баҳсларига старт берилди. Шарқий минтақа пешқадами «Андижон» 20-турда сафарда «Истиқлол» дарвозасини жавобсиз 3 маротаба нишонга олиб, ўз пешқадамлигини янада мустаҳкамлади.

    Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Биринчлиги 20-тур баҳслари 1 июль, душанба куни ўз якунига етади. Шу куни Ғарб минтақасида икки учрашув бўлиб ўтади. 30 июнь куни ўтказилиши керак бўлган «Бунёдкор 2» - «НБУ Осиё» ўйини ҳам техник сабабларга кўра 1 июль куни бўлиб ўтади.

    «Ғарб» минтақаси
    20-тур. 30 июнь (якшанба)
    «Бухоро-2» (Бухоро) – «Аланга» (Косон) – 1:3. 67 томошабин.
    Ҳакамлар: И. Ибрагимов (Нукус), Ш. Файзиев (Жиззах), Ш. Қаюмов (Жиззах), Ш. Ражабов.
    Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).
    Голлар: Р. Янгиев (25) – Т. Ҳамдамов (5), Р. Аслонов (53, автогол), М. Султонов (80, с пенальти).
    Огоҳлантиришлар: А. Жўраев («Аланга», 72).

    «Спартак» (Бухоро) – «Сурхан» (Термиз) – 0:0. 118 томошабин.
    Ҳакамлар: А. Эргашев (Тошкент), А. Алимов (Урга ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 721 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.07.2013 | Комментарии (0)


    "Насаф"-"Нефтчи" учрашуви якунига етгач, ҳар икки жамоа мураббийлари ўйин ҳақида фикрлари билан ўртоқлашишди. Дастлаб меҳмон жамоа мураббийи Сергей Ковшов бугунги баҳс тўғрисида шундай деди:

    — Бугунги баҳс биз учун осон кечмаслигини билгандим. "Насаф" эса бу йил юқори марраларни кўзлаган, шаклланган жамоа. Бугун ёшларга эътибор қаратдик. Улар ичидан энг яхшилари келажакда жамоамиз учун фойдаси тегади. Биринчи давра якунигача жамоани шакллантира олишимиз керак.

    — Иккинчи даврада "Нефтчи"дан нималарни кутсак бўлади?

    — Биринчи давра якунлангач жамоамизнинг деярли барча чизиғида ўзгаришлар амалга оширилади. Иккинчи даврада янгича "Нефтчи"ни кўрасизлар!

    — Жамоа олдига қандай мақсад қўйилган?

    — "Нефтчи" доим юқори ўринларни кўзлайдиган жамоа. Афсуски, жорий мавсум биз жуда танг аҳволга тушиб қолдик. Шу сабаб биринчи галда мақсад олий лигада қолиш ва кейинги йилдан юқори марраларни кўзлаш ниятидамиз

    — Сизнингча, кубок эгаси ким бўлади?

    — "Н ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 867 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.07.2013 | Комментарии (0)


    Эртага Ўзбекистон ва Греция ёшлар терма жамоалари Туркиянинг Газиантеп шаҳрида ўзаро баҳс олиб боришади. Ушбу баҳс олдидан юнон журналисти ўзбек ва грек футболидаги ўзаро боғлиқликни топишга уринди.

    "Ўзбекистон номини эшитганимда, ушбу давлат жаҳон харитасининг қаерида жойлашганини бирданига тасаввур қилиш қийин. Бу мамлакат Осиёнинг "юраги"да жойлашган. У Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Туркманистон билан чегарадош. Ўзбекистоннинг Уругвайга қарши ўйинини кўриб, Греция уни осонгина ютиши мумкинлиги ҳақида тасаввур уйғониши мумкин, лекин эртага чорак финал йўлланмаси учун қаттиқ кураш кечади", каби сўзлар билан бошланади мақола.

    "Келинг, 38 йил ортга қайтамиз. 1975 йилнинг 22 ноябрь санаси. Грециянинг Салоники шаҳрига Тошкентдан "Геркулес" — Василис Хадзипанагис кўчиб келади. У "Пахтакор" сафида 3 йил давомида 96 ўйинда майдонга тушиб, 22та гол уришга эришганди.

    Келинг, энди 5 йил ортга қайтамиз. 2008 йилда АЕК шарафини ҳимоя қилаётган Рива ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 893 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.07.2013 | Комментарии (0)


    4 июль куни Олий Лига 13-тур ўйинлари ўтказилади. Ўзбекистон Профессионал лигаси биринчи давранинг сўнгги турини бошқариб борадиган ҳакамларни маълум қилди. Ғузорда бўлиб ўтадиган "Шўртан”-"Нефтчи” баҳсига Валентин Коваленко бошчилигидаги  ҳакамлар тайинланган. Учрашув назоратчиси Сардор Нажафалиев. Комиссар Владимир Штерн.

    13-тур. 4 июль (пайшанба)

    «Шўртан» (Ғузор) – «Нефтчи» (Фарғона)

    Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), Р. Илёсов (Тошкент), М. Саидқосимов ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 716 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.07.2013 | Комментарии (0)


    Голландиялик машҳур дарвозабон Эдвин ван дер Сар фаолиятини якунланидан бери биринчи марта «Олд Траффорд»  стадионига ташриф буюрди. Эдвин Англияга иккита собиқ жамоалари "МЮ” ва «Аякс» ўртасидаги учрашувни томоша қилиш учун қадам ранжида қилди. Бундан фойдаланган "Манчестер Юнайтед” расмий сайти мухбири ван дер Сардан интервью олишга муваффақ бўлди.  

    - Нафақадаги ҳаёт қандай кечмоқда?

    - Ёмон эмас. Ростини айтсам, ишим жуд ... Читать дальше »

    Категория: Интервью | Просмотров: 957 | Добавил: 11x11 | Дата: 15.03.2012 | Комментарии (10)



    Лондон-2012 олимпиядасининг учинчи саралаш босқичи «В» гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 25-29 март кунлари Вьетнамда бўлиб ўтадиган плей-офф турнирида иштирок этади.

    Плей-оффда Ўзбекистон сингари ўз гуруҳида иккинчи ўрин билан кифояланган яна икки мамлакат – Сурия ва Уммон олимпия терма жамоалари ҳам иштирок этишади. Тақвимга кўра 25 март куни Уммон ва Сурия терма жамоалари ўзаро кураш олиб боришса, 27 март Сурия, 29 март куни эса Уммон терма жамоаси Ўзбекистонга рақиблик қилади. Мазкур бир давра ўйинларидан кейин энг яхши кўрсаткич қайд этган мамлакат Африка қитъаси вакили Сенегалга қарши 23 апрель куни Англиянинг Ковентри шаҳрида якуний плей-офф ўйини ўтказади. Бу ўйин ғолиби Лондон-2012 иштирокчисига айланади.

    ОФКнинг маълум қилишича, Вьетнамдаги плей-оффда иштирок этиши керак бўлган уч мамлакат Ханой шаҳрига икки кун аввал етиб бориши керак. Шу сабабли Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 22 март куни Вьетнамга йўл олишни режалашт ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 804 | Добавил: 11x11 | Дата: 15.03.2012 | Комментарии (2)



    Кеча Намангандаги муҳташам "Туркистон" мажмуасида "Навбаҳор" жамоасининг янги ўйинчиларни оммага таништириш маросими бўлиб ўтди. Айтиш керакки, тақдимот маросими ҳақиқий байрамга айланиб кетди, десак муболаға бўлмайди. Ҳеч бир жамоада бундай тақдимот бўлмаган бўлса ажаб эмас.

    Маросимни Наманган вилояти ҳокими Баҳодир Турсунович Юсупов кириш сўзи билан очиб, барчани янги футбол мавсуми билан қизғин табриклади. Шундан сўнг янги футболчилар бирма-бир таништирилиб, уларга "Навбаҳор" либослари топширилди.

    Туркманистонлик Максим Белих ушбу маросимда иштирок эта олмаган бўлса-да, янги мавсумни "Навбаҳор"да бошлаши ҳал этилган. Дастлаб ўтган мавсумни "Сўғдиёна"да ўтказган ярим ҳимоячи - Собир Ҳамидовга 19-рақами топширилди. Сўнгра Артурас Фоменко (8-рақам), Владимир Чекунов (22-рақам) ва Жаъфар Ирисметов (11-рақам)лар мос равишда ўз рақамларига эга бўлишди.

    Кейин сўз навбати "Навбаҳор" сардори Санжар Асқаралиев ва Виталий Почуевларга берилди.

    Санжар А ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 976 | Добавил: 11x11 | Дата: 15.03.2012 | Комментарии (0)

    1 2 3 ... 155 156 »
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz