Четверг, 28.03.2024, 21:54
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 01


    Дам олиш кунлари Европанинг бир қатор мамлакатларида миллий биринчиликларнинг навбатдаги турлари бўлиб ўтди. Кучли бешликда чемипонат баҳслари энг қизғин палласига кирган бўлса, айрим биринчиликлар ўз поёнига етиб бормоқда. Хусусан, якунига етган ҳафтада бир нечта мамлакатда чемпион номи маълум бўлиб улгурди. Бугунги мақоламизда анна шулар хусусида сўз юритамиз.

     

    "Шах ... Читать дальше »

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 524 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.11.2011 | Комментарии (0)





    Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Пахтакор” клуби вице-президенти Самвел Бабаян ва меҳмонлар устози Игорь Шквирин иштирок этишди.


    Самвел БАБАЯН ("Пахтакор” вице-президенти): - Ўйин биз учун қийин кечди. Жамоамиз таркиби олий лигада энг ёш ва шундай учрашувларда характер шаклланади. Масалан, Козак ва Махситалиев сингари ёш футболчиларимиз бугун бизни кучайтириши мумкин эди, лекин улар ёшлар термаси сафида Эронга йўл олишган. Лекин биз таркибни ёшартириш жараёнида жамоа олдидан вазифани олиб ташламаймиз. Шунчаки, буни амалга оширишга мажбур эдик. Бугун ўнг қанотда Даврон Ҳошимов жуда яхши ўйнади. Қандай қилиб уни кейинги беллашувларда яна ёшлар жамоасига жўнатишимиз мумкин? Козак, Исматуллаев ва Кримец каби футболчилар бу йил катта тажрибага эга бўлишди. Фақат уларга стабиллик етишмаслиги қимматга тушди. Асосий камчилигимиз кам гол урганимизда бўлди. Бизга тўпурар ҳужумчи кераклигини тан оламан. Аллақачон бу борада зарур ишларни бошлаб юборганмиз. Бир неча ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 459 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.11.2011 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев Покистон устидан қозонилган йирик ғалабадан кейин натижадан қониқиш ҳосил қилганини, аммо шогирдларининг кўрсатган ўйинидан кўнгли тўлмаганини маълум қилди.

    "Биринчи учрашувдаги ғалаба жуда муҳим ҳисобланади ва мен уни қўлга киритганимиздан хурсандман. Аммо шогирдларим кўрсатган ўйиндан қониқмадим. Биринчи бўлимда учта тўп киритгач, бизнинг футболчилар рақибга нисбатан гўёки ўйин натижасини хал қилиб бўлгандек муносабатда бўлишди. Албатта, бунда Покистон терма жамоасининг ҳам ўзига яраша ҳиссаси бор, чунки улар иккинчи бўлимда ўз жарима майдонлари ичига бутун жамоа бўлиб ётиб олишди. Нима бўлган тақдирда ҳам, ўйлайманки, биз учрашувнинг иккинчи қисмини бошқача ўтказишимиз керак эди”, - деди ёшлар терма жамоаси устози.

    Шунингдек, Ҳиндистон терма жамоаси билан бўладиган навбатдаги ўйин ҳақида тўхталиб, Мусаев қуйидаги фикрни билдирди:
    "Биз Ҳиндистон ва Туркманистон терма жамоалари ўртасидаги ўйинни томо ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 531 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.11.2011 | Комментарии (0)


    Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов 8-16 ноябрь кунилари Тошкентда ташкил этиладиган ўқув-машғулот йиғинларига таркибни эълон қилди.

    Унинг рўйхатидан жами 25 нафар футболчи жой олди. Улар орасида янги номлар ҳам йўқ эмас. Наманганнинг "Навбаҳор” клуби ҳимоячиси Жаҳонгир Меҳмонов ва "Янгиер” жамоаси ҳужумчиси Воҳид Солиев шулар жумласидан. Шунингдек, Россия иккинчи дивизиони вакили "Нефтехимик” клубида тўп сураётган Даврон Мирзаев ҳам Вадим Абрамов даврида илк бора терма жамоага таклиф этилди. Таъкидлаш лозимки, "Нефтехимик” СК яқиндагина якунига етган мавсумда 8та жамоа орасида 4-ўринни эгаллади. Ўзбекистонлик ҳужумчи эса, жароҳати туфайли сўнгги турларда майдонга туша олмади. Шунга қарамай, у ҳозирда жароҳатидан фориғ бўлган. Шу бои ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 557 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.11.2011 | Комментарии (0)

    25-тур. 1 ноябрь
    "Бухоро” (Бухоро) – "Динамо” (Самарқанд) 2:1 (1:0)
    Голлар: Жасур Ҳасанов 20, - 1:0. 20, Артурос Фоменко 84, - 2:0. Иван Нагаев 87, - 2:1.
    Ҳакамлар: Коваленко В. (Тошкент), Ҳасанов Ф. (Наманган), Серазитдинов Р. (Тошкент), Рўзиев Ҳ. (Тошкент)
    Назоратчи: Айтеков Р. (Тошкент)
    "Бухоро” : Сардор Қобулжонов, Бобиржон Омонов, Георгий Квесиешвили, Сухроб Неъматов, Нодир Ражабов, Алишер Саноев, Олег Дражжук, Тадас Гражюнас, Жасур Ҳасанов, Артем Никитенко, Артурос Фоменко.
    "Динамо” : Андрей Мельничук, Девид Ония, Дилявер Абибулаев, Суннатилла Мамадалиев, Александр Хвостунов, Рахматулло Бердимуродов, Сирож Сайфиев, Салим Мустафоев, Иван Нагаев, Николай Риндюк, Иброҳим Раҳимов.

    "Машъал” (Муборак) – "Шўртан” (Ғузор) 2:1 (0:1)
    Голлар: Шахбоз Эркинов 20, пенальтидан – 0:1. Шухрат Мухаммадиев 51,– 1:1. Ботир Қодирқулов 65, – 2:1
    Ҳакамлар: Тоғаев Б. (Тошкент), Лушин В. (Гулистон), Шарипов М. (Бухоро), Осимов А. (Тошкент)
    Назоратчи: Нажафалиев С. (Тошк ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 678 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.11.2011 | Комментарии (0)

                 

    Лондоннинг «Тоттенхэм» клубида тўп сураётган россиялик ҳужумчи Роман Павлюченко "Спорт Эскпресс” нашри мухбири билан суҳбатда бўлди. Мусоҳаба давомида рус футболчиси унга қизиқиш билдираётган жамоалар хусусида айтиб ўтди. Таъкидлаш жоизки, Павлюченко аллақачон "шпорлар” захирасига михланиб қолган.

    - Яқинда Қурбон Бердиев сизга Россиядан таклифлар бўлаётгани ҳақида гапириб ўтди.  Ҳақиқатдан ҳам шундайми?

    - Билмадим ... Читать дальше »

    Категория: Интервью | Просмотров: 509 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.11.2011 | Комментарии (0)


    Бир ҳафталик танаффусдан кейин яна Европа Чемпионлар лигаси баҳслари давом эттирилади. Бугун ва эртага саккиз гуруҳда 4-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Кўпчликни қизиқишига сабаб бўлаётган баҳс Санкт – Петербургда ўтказилиши кутилмоқда. Бугун Спалетти шогирдлари ўз майдонларида Донецкнинг "Шахтёр” клубини қабул қилади.

    Шунингдек, "Лион” – "Реал” қарама-қаршилиги ҳам кўпчликни қизиқтираётгани бор гап.

    Анонс

    ... Читать дальше »

    Категория: UEFA чемпионлар лигаси | Просмотров: 530 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.11.2011 | Комментарии (0)


    Бир ой давомида Англия футболи атрофида можаролар ҳукм сурмоқда. Туманли Альбионда аввалига Тевес билан боғлиқ келишмовчиликлар юзага келганди. Кейинроқ эса Руни атрофидаги можаролар авж олиб кетди.

    Мана уч ҳафтадирки, "МЮ” ҳужумчиси тинмай тилга олинмоқда. Якунига етган ҳафтада яна Руни мавзусига қайтилди.

     

    Рунининг айби нима?

    ... Читать дальше »

    Категория: Европа | Просмотров: 498 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.11.2011 | Комментарии (0)


     

    "Днепр" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов жамоасининг "Карпати"га қарши сафар ўйинига изоҳ бериб ўтди. Эслатиб ўтамиз, днепропетровскликлар Украина чемпионатининг 15-турида рақиб устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

    "Тезкор гол урганимиз кўп нарсани ҳал қилди. Бу футбол, унда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Биз ҳам баъзи ўйинларда кўп вазиятларни яратиб, улардан фойдалана олмаганмиз.

    "Днепр" мавсумни нима учун ёмон бошлади? Тушунтириб бера олмайман. Такрорлайман, бу футбол. Жамоа аутсайдерга мағлуб бўлиб, гранд жамоани ютиши мумкин. Футболда ҳеч нарсани олдиндан айтиб бўлмайди. Майдонга чиқиб, қандай қилиб бўлсада ғалаба қозониш шарт.

    Ҳа, биринчи давра биз учун омадсиз кечди, буниси аниқ. Лекин мақсадимиз ўзгармаган. Чемпионатнинг кучли учлигига кириш ва еврокубокларда иштирок этиш", дейди терма жамоамиз футболчиси Денисов.

    Манба: www.championat.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 497 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.11.2011 | Комментарии (0)


     

    Улуғбек Бақоевнинг "Жетису"дан "Дубай" ФКга ўтиши жуда тез содир бўлди. Буни ҳатто ҳеч ким ўйлаб ҳам кўрмаганди. Лекин 32 ёшли футболчини тушуниш мумкин. Бу ёшда ҳар кимга ҳам бундай қулай таклиф тушавермайди.

    - Барчаси жуда тез содир бўлди, - дейди ҳужумчи caravan.kz сайтига берган интервьюсида. - Дисквалификация туфайли "Шахтёр" билан ўйинни ўтказиб юборишим керак эди. Шунинг учун бир неча кунга Тошкентга бориб келиш учун рухсат сўрадим. Тошкентда эса менга "Дубай" ФК раҳбарияти алоқага чиқишди. Улар мени анчадан бери кузатишаётган экан. Ўйлаш учун вақт кам эди - 2 кундан кейин БАА миллий чемпионати бошланарди.

    - Сиз нима қилдингиз?
    - "Жетису" билан амалда шартномам бор эди. Толдиқўрғонга келдим ва вазиятни тушунтирдим. 32 ёшда ҳар қандай футболчига ҳам бундай қулай таклиф тушавермайди. "Жетису" раҳбарияти мени тўғри тушунишди ва "Дубай" клубига эркин агент сифатида йўл олишимга ижозат беришди.

    - Лекин кўпчилик мухлислар сизни ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 463 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.11.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz