Среда, 24.04.2024, 20:50
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 08


    8-ноябрь куни Москвада Россия чемпионатининг иккинчи  босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унинг натижасига кўра, ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп сураётган Махачқалъанинг "Анжи” жамоаси мамлакат чемпиони "Зенит” меҳмони бўлади.

     

    Барча очколар сақланади

    Ҳозир кўпчиликни Россия чемпионатининг иккинчи қисми қандай форматда ўтиши қизиқтиаётгани б ... Читать дальше »

    Категория: Россия | Просмотров: 690 | Добавил: 11x11 | Дата: 08.11.2011 | Комментарии (0)


    Ўтган йилдан эътиборан ФИФА "Йилнинг энг яхши мураббийи”  учун махсус соврин жорий этганди. Ушбу мукофтонинг биринчи соҳиби Жозе Моуриньо бўлганди. Португалиялик мутахассис асосий даъвогарлари Хосеп Гвардиола ва Висенте Дель Боскеларни ортда қолдирганди. Қизиғи шундаки, Дель Боске Испанияни жаҳон чемпиони қилганинига қарамай, унга ушбу соврин насиб этмади.

    Яқинда ФИФА жорий йилнинг энг кучли мураббийи бўлиши мумкин бўлган мутахассислар номини эълон қилди. Ўз навбатида биз ҳам бу борадаги қарашларимиз билан ўртоқлашамиз.

    ... Читать дальше »

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 537 | Добавил: 11x11 | Дата: 08.11.2011 | Комментарии (0)



    "Бунёдкор" клуби расмий сайтининг хабарига кўра, 5 ноябрь оқшомида "Бунёдкор” клуби аъзолари йил якунлари бўйича зиёфат дастурҳони атрофига тўпландилар.

    Зиёфатга йиғилганлар эътиборига турли хил видеороликлар намойиш этилди. Айниқса, "Бунёдкор” клубининг ушбу мавсумда киритган энг чиройли 15та голини қамраб олган махсус видеоролик намойиш этилганда барчанинг нигоҳи "Ўзбек либослари галереяси” залидаги улкан мониторга қаратилди.

    Энг чиройли голлар видео кетма-кетлиги ичида Анвар Солиевнинг 14-тур доирасида кечган "Бухоро” – "Бунёдкор” учрашувида чамаси 40 метрлар узоқликдан киритган голи мавсумнинг энг чиройли голи деб топилди. Эътиборлиси, кучли учликни ҳам айнан "Бухоро” дарвозасидан жой олган голлар безаб берди.

    "Бунёдкор"нинг мавсумдаги энг чиройли 15та голи:
    1. Анвар Солиев (Ўзбекистон чемпиони.14-тур. "Бухоро” – "Бунёдкор” 0:4, 1-гол)
    2. Акмал Шораҳмедов (Ўзбекистон чемпиони. 14-тур. "Бухоро” – "Бунёдкор” 0:4, 3-гол)
    3. Виктор Карпенко (Ўзбеки ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 1015 | Добавил: 11x11 | Дата: 08.11.2011 | Комментарии (0)


    Ҳар тўкисда бир айб деганларидек, сўнгги пайтларда ажойиб ўйин намойиш этаётган "Барселона” гоҳида мухлислар кутгандек ўйнай олмайди. Россиялик таниқли журналист Станислав Ринкевич Гвардиола давридаги еттида нурсиз ўйинни ёдга олиб ўтди.

    Тополмаётган ечим

    31.08.2008. Нумансия – Барселона – 1:0

     «Барселона»: Вальдес ... Читать дальше »

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 579 | Добавил: 11x11 | Дата: 08.11.2011 | Комментарии (0)


     

    Бу икки жамоа ўртасидаги учрашувлар доимо кескин ва шиддатли кечган. Навбатдаги ўйин олдидан мезбонлар гарчи, фаворит номи остида майдонга тушса-да, бунгача ўтган баҳсларни таққослаганда "Пахтакор” етакчилик қилган.

    Қолаверса, миллий чемпионатларимиз тарихига назар ташласак, охирги йилларда асосан чемпионлик шоҳсупасини забт этиб, кумуш медалларга сазовор бўлиб келган пахтакорчилар бу гал аввалги натижаларидан бебаҳра бўлиб қолишлари мумкин. Бу эса 9 ноябрь куни Қаршида ўтадиган ўйин якуни билан боғлиқ бўлади. Агар мезбонлар дуранг ёки ғалаба қайд этишса, охирги ўн мавсумда меҳмонлар илк маротаба чемпионатни учинчи поғонада якунлашади. Ана шу нуқтаи назардан олиб қараганда, "Насаф” – "Пахтакор” баҳси ниҳоятда муросасиз ўтиши кутилмоқда.

    Агар статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, бу учрашув жамоаларнинг миллий чемпионатларимиз тарихидаги ўттизинчи ўйини саналади. Бунгача улар йигирма тўққиз маротаба ўзаро рўбарў келишган.

    Шулардан 17 учрашувда "Пахтак ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 562 | Добавил: 11x11 | Дата: 08.11.2011 | Комментарии (0)



    "Пахтакор" клуби расмий сайтининг хабарига кўра, "Геолог" стадионида ўтказилган ёшлар таркиблари беллашувида "Насаф" ёшлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

    Ёшлар чемпионатида ўтган турда илк бор чемпионга айланган "Насаф"га қарши учрашув тенг курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа учун амалда ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган ўйин тақдирини майдон эгалари томонидан киритилган икки тўп ҳал қилди. Шундай қилиб, Владимир Андреев шогирдлари мавсумни 50 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринда якунлашди.

    Манба: www.pakhtakor.uz
    Категория: Олий лига | Просмотров: 548 | Добавил: 11x11 | Дата: 08.11.2011 | Комментарии (0)


    "Олтин тўп” соврини учун асосий даъвогар саналган "Барселона” ҳужумчиси Лео Месси "Франс Футбол” нашрига интервью берди.  Аргентиналик футболчи қаторасига учинчи бор нуфузли мукофотни қўлга киритишга яыин турибди. Бундан олдин бундай натижани УЕФАнинг ҳозирги президенти Мишель Платини қайд этганди. Франциялик собиқ футболчи ... Читать дальше »

    Категория: Интервью | Просмотров: 471 | Добавил: 11x11 | Дата: 08.11.2011 | Комментарии (0)


    11 ноябрь куни Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2014 учичнчи саралаш босқичининг навбатдаги турида КХДР терма жамоасини Тошкентда қабул қилади. Ушбу ўйиндаги ғалаба бош жамоамизга кейинги босқич йўлланмасини тақдим этиши мумкин. Буни яхши ҳис этган вакилларимиз 5 ноябрдан бошлаб тайёрлагликка киришишди. Бугунги мақоламизда КХДРга қарши кечадиган ўйин атрофидаги воқеаларга тўхталамиз.

     

    КХДРнинг иккинчи ташрифи

    ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 690 | Добавил: 11x11 | Дата: 08.11.2011 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон термасига қарши гуруҳ босқич 4-тур учрашувини ўтказиш учун Шимолий Корея терма жамоа делегацияси Пхеньян-Тошкент йўналиши орқали чартер рейс билан бугун соат 12.30да Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.

    Делегация таркибида 34 киши бор, улардан 23таси футболчилар. Тошкентдаги совуқ об-ҳавони кутишмаган кўринади, меҳмонлар аэропортдан чиқишлари билан ҳайрон тарзда теварак атрофни кузатишга тушишган.

    КХДР терма жамоа делегацияси 11 ноябрь куни ўйин тугаши биланоқ чартер рейс орқали мамлакатларига учиб кетишади. Шимолий кореялик делегация аъзолари пойтахтимиздаги "Grand Mir" меҳмонхонасига жойлашишган.

    Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 630 | Добавил: 11x11 | Дата: 08.11.2011 | Комментарии (0)


    Айни дамда Махачқалъанинг "Анжи” жамоасида ўйновчи мураббий сифатида фаолият олиб бораётган бразилиялик машҳур футболчи Роберто Карлос CNN каналига интервью берди. Суҳбат давомида жарима тўпларининг устаси саналган ҳимоячи кўп нарсалар ҳақида сўзлаб берди.

    - Сизнинг Россияга келишингиз кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлди. Сиз "Коритианс”да тўп сураётгандингиз шунинг учун фаолиятингизни Бразилияда якунласангиз керак, деб ўйлаб юргандик. Нима учун у ердан кетишга қарор қилдингиз?

    - Ростини айтсам, Бразилияда эркин яшай олмасдим. Кўчага ай ... Читать дальше »

    Категория: Интервью | Просмотров: 538 | Добавил: 11x11 | Дата: 08.11.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz