Четверг, 25.04.2024, 15:08
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 16



    Ўзбекистон чемпионатида бу йилги мавсум якунланганидан хабарингиз бор. Фарғонанинг "Нефтчи” клуби мавсумни 4-ўринда якунлади. Айни пайтда жамоа таътилда. Олган маълумотларимизга кўра Юрий Саркисян шогирдлари янги мавсумга тайёргарликни 5 декабрдан бошлашади. Футболчилар янги йилга қадар Қиргулидаги базада машғулотларни олиб боришади. Айнан янги йилгача янги келган ўйинчилар синовдан ўтказилади. Клуб билан шартномаси якунланган футболчиларга эса янги шартнома таклиф қилинади.

    Янги йил байрамини ўтказиб бўлингач, ўқув-назорат йиғинини ўтказиш учун БААнинг Дубай шаҳрига жўнаб кетилади. У ердаги йиғин 18 кунга мўлжалланган.


    манба : championat.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 499 | Добавил: 11x11 | Дата: 16.11.2011 | Комментарии (0)


    ЖЧ-2014 учинчи саралаш босқичи ҳам ўз поёнига етиб боряпти. Сешанба куни жамоалар гуруҳдаги бешинчи учрашувни ўтказишди. Унинг натижасига кўра, яна бир нечта терма жамоа кейинги босқич масаласини ҳал қилди.

     

    Ҳамднинг Ироққа ёрдами

    Португалиялик мутахассис Карлуш Кейруш бошчилигидаги Хитой терма жамоаси кейинги босқичга чиқа олмади. Хитойликлар бешинчи турда Сингапурни йирик ҳисобда мағлубиятга учратишгани қарамай, Ироқ и ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 506 | Добавил: 11x11 | Дата: 16.11.2011 | Комментарии (0)


    Сешанба куни келаси йили Украина ва Польша майдонларида бўлиб ўтадиган Европа чемпионатининг барча иштирокчилари номи маълум бўлди.

    Португалия терма жамоаси ўз майдонида Босния ва Герцогавинани йирик ҳисобда доғда қолдиргач, Евро-2012 эшиклари Роналду ватандошлари учун очилди. Ушбу баҳсда Криштианунинг ўзи рақиб дарвозасига иккита тўп киритди.

    Хиддинк бошчилигидаги Туркия терма жамоаси жавоб баҳсида мўъжиза кўрсата олмади. Хорватиядаги ўйинда ҳисоб очилмагач, Билич шогирдлари Евро чиптасига эга бўлишди.

    ... Читать дальше »
    Категория: Европа | Просмотров: 526 | Добавил: 11x11 | Дата: 16.11.2011 | Комментарии (0)


    Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун эрталаб 08:30да Шаржа орқали Манамага учиб кетди. Маълумки, Вадим Абрамов шогирдлари у ерда 17 ноябрь куни Баҳрайн олимпия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказишади.

    Терма жамоа мураббийлар штаби сафарга 21 нафар футболчини олиб кетишга қарор қилди. Дилшод Рахматуллаев ва Владимир Козак жароҳати туфайли, Тошкентда қолди. Шунингдек, Отабек Валижонов ва дарвозабон Виктор Мочаловга ҳам таркибдан жой тегмади. Уларнинг ўрнини аввал хабар бериб ўтганимиздек, Даврон Ҳошимов ва Николай Гурьяновлар тўлдиришди.

    Ўзбекистон терма жамоаси Баҳрайнга қарши ўйиндан сўнг, Дубайга йўл олади. Маълумки, Абрамов жамоаси олимпиада саралаш босқичи доирасида 23 ноябрь куни БАА терма жамоаси билан куч синашади.

    ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 483 | Добавил: 11x11 | Дата: 16.11.2011 | Комментарии (0)


    Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин якунлангач, ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

    "Биз ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд қила олганимиздан мамнунман. Бутун ўйин давомида ташаббусга эга бўлган бўлсакда, ўйин осон кечди деб бўлмайди. Чунки аввал ҳам айтганман, қўшни давлатлар ўртасидаги ўйин доимо принципиал аҳамият касб этади. Шу боис, тожикистонлик футболчилар ҳам ижобий натижа қайд этиш учун астойдил ҳаракат қилишди”, - деди Абрамов.

    Кейинги босқичда рақиб бўлиши мумкин жамоалар ҳақида гапирар экан, Абрамов Австралия билан ўйнашга ҳам қарши эмаслиги билдирди.

    "Ҳозирча кейинги босқичдаги рақиблар хусусида гапириш қийин. Аммо рақибнинг ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир ўйин қийин кечади. Австралия тушса бунга қаршилигим йўқ, улар билан яна бир бор ўйнашга тайёрмиз. Бунинг устига, ўша 0:6 ҳисоби мазкур икки терма жамоа ўртасидаги савиянинг даражасини белгилаб бермайди. "Реал” ҳам ўз вақтида "Ба ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 547 | Добавил: 11x11 | Дата: 16.11.2011 | Комментарии (0)


    Миср – Бразилия – 0:2 (0:1)

    Голлар: 0:1 – Жонас (39), 0:2 – Жонас (59).

    БРАЗИЛИЯ: Диего Алвес, Алекс Сандро, Давид Луиз, Силва, Дани Алвес, Фернандиньо (Элиас, 76), Лукас, Эрнанес, Бруно Сезар (Виллиан, 75), Жонас (Клебер, 81), Халк (Дуду, 84).

    Македония – Албания – 0:0

    Нигерия – Замбия – 2:0 (0:0)

    Беларусь – Ливия – 1:1 (0:1)

    Голлар ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 541 | Добавил: 11x11 | Дата: 16.11.2011 | Комментарии (0)


    Ўтган ҳафтада Марк Кросас беш ойдан бери маош ололмаётгани ҳақида гапириб ўтди.  Орадан етти кун ўтиб, Нижний Новгород вилояти раҳбарлари "Волга”нинг молиявий муаммолари хусусида бош қотира бошлашди. Бугун барча бирдек ажаблантираётган  "Волга” жамоаси ҳақида гаплашамиз.

    Жамоа мухлислари учун қувончли хабар. Дмитрий Черишов ҳеч қаерга кетмайди.  Холбуки, ёш мутахассис бошида бир қатор қийинчиликларга дуч келганди. Шундай бўлса-да, Черишев "Волга” клуби раҳбарларини профессионалликка ўргага олди.

    ... Читать дальше »

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 497 | Добавил: 11x11 | Дата: 16.11.2011 | Комментарии (0)


    Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин якунлангач, ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

    "Биз бугун имкон қадар яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Аммо Ўзбекистон терма жамоаси қандай кучга эга эканлиги барчага маълум. Буни устига улар ўз уйларида тўп суришди. Саралаш босқичи давомидаги учрашувлар бизга катта тажриба мактаби бўлди. Ўзбекистон терма жамоасига хал қилувчи босқида ҳам омад тилайман. Сўнгги ўйин олдидан аниқ режаларга эга эмасмиз. Қолганини вақт кўрсатади”, - деди Олимжон Рафиков.

    Эслатиб ўтамиз, Тожикистон терма жамоаси делегацияси бугуннинг ўзида чартер рейси орқали Душанбега учиб кетади.



    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 554 | Добавил: 11x11 | Дата: 16.11.2011 | Комментарии (0)


    Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида Тожикистон терма жамоасини қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

    Ўйиннинг илк дақиқаларидан ташаббусни ўз қўлларига олган Вадим Абрамов шогирдлари рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни содир эта бошлашди. Ана шундай ҳужумларнинг бирида Темур Кападзе тўпни ўнг қанотда очилган Санжар Турсуновга етказиб берди ва "Волга” аъзоси бир ҳимоячини чиройли тарзда ортда қолдириб, Алишер Тўйчиев дарвозасини аниқ нишонга олди – 1:0. Бу Турсуновнинг миллий терма жамоа сафида расмий ўйинлардаги илк голи эди.

    Иккинчи бўлимда ҳам ўйин сурати ўзгармай қолди. Ўз мухлислари кўз ўнггида тўп сураётган мезбонлар яна кетма-кет ҳужумларни амалга оширишди. 60-дақиқада терма жамоа сардори сифатида майдонга тушган Одил Аҳмедов узоқ масофадан тўпни тўғри дарвозага жойлаб қўйди. Учрашувга якуний нуқтани энг фаол ўйинчилардан бири Александр Гейнрих қўйди. Унинг бош билан киритган голи ўйин йирик ҳис ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 771 | Добавил: 11x11 | Дата: 16.11.2011 | Комментарии (0)


    Санкт - Петербургнинг «Зенит» жамоаси Россия чемпионати биринчи қисмини чемпион сифатида якунлади. Агар олдинги регламент бўлганида питерликлар олтин медални қўлга киритишлари аниқ эди. Бироқ Россия ҳам бошқа Европа мамлакатлари каби кўз-баҳор тизими ўтгаётгани боис чемпиони номи келаси йилнинг май ойида аниқланади.

    Яқинда "Спорт Эскпресс” газетаси мухбири "Зенит” ва Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Константин Зирянов билан  суҳбатлашди ... Читать дальше »

    Категория: Интервью | Просмотров: 537 | Добавил: 11x11 | Дата: 16.11.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz