Четверг, 25.04.2024, 12:40
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 17

     

    Ўзбекистон олимпий терма жамоаси ноябрь ойининг сўнггида 2та ўйин ўтказиб, ўзбек футболининг 2011 йилги мавсумига якун ясаб беради. Йилнинг омадли тугаши айнан олимпиячиларимизга боғлиқ.

    БАА ва Австралияга қарши муҳим ўйинга тайёргарлик кўриш мақсадида Абрамов шогирдлари бугун Баҳрайн олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказишди. Учрашув ҳозиргина якунига етди ва унда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

    Айтиш мумкинки, бу ўйин Баҳрайн олимпиячилари учун ҳам муҳим аҳамиятга эга эди. Улар 22 ноябрь куни Манамада Япония терма жамоасини қабул қилишади. "С" гуруҳида ҳозирча Япония ва Сурия терма жамоалари ҳисобида 3 очко мавжуд бўлса, Баҳрайн ва Малайзия 1-турда мағлубиятга учрашганди.

    Вакилларимизга қарши ўйиннинг биринчи бўлимида дарвозаларга тўп киритилмаган бўлса, иккинчи бўлимнинг бошида майдон эгалари дарвозамизни ишғол қилишга муваффақ бўлишди. Абрамов шогирдларининг ҳаракатлари эса фақатгина ўйиннинг сўнгги дақиқасида наф келтирди.

    Ўзбеки ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 477 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.11.2011 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон миллий чемпионати якунига етгач, бир қатор жамоалар сингари «Динамо» клуби ҳам таътилга чиқди.

    Жамоа футболчиларга деярли бир ой таътил берилди. Бош мураббий Аҳмад Убайдуллаев жамоани декабрь ойининг дастлабки ҳафтасида йиғишни режалаштирган.

    Манба: www.fcdinamo.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 491 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.11.2011 | Комментарии (0)


    Бугун Ўзбекистон Футбол Федерацияси терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов ҳузурида мураббийлар Кенгаши мажлиси ўтказилди.

    Терма жамоалар мураббийлари марказ раҳбарига сўнгги ойда қилинган ишлар хусусида ҳисобот беришди, шунингдек, 2012 йилги иш режаси устида ҳам сўз борди. Йиғилишда ЎФФ терма жамоалар техник директори Рустам Акрамов, миллий терма жамоа катта мураббийи Шуҳрат Мақсудов, ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев, ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев, 1998 йилда таваллуд топган футболчилар иборат ўсмирлар терма жамоаси устози Темур Алимхўжаев, 20 ёшгача бўлган қизлар терма жамоаси бош мураббийи Ислом Аҳмедов, бундан ташқари, марказ қошидаги селекция ишларига масъуллар иштирок этишди.

    "Бу йил терма жамоаларимиз учун халқаро мусобақаларга бой бўлди ва мамнуният билан айтишим мумкинки, натижаларимиз ёмон бўлмаяпти. Олдимизда олимпия терма жамоамизнинг сафардаги икки муҳим учрашувлари турибди. Агар ушбу синовдан ҳам эсон- ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 481 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.11.2011 | Комментарии (0)


    Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси бош директори Фарҳод Магаметов 17 ноябрь куни кечқурун Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрига жўнаб кетади.

    Федерация раҳбари Мираброр Усмонов Осиё Футбол Конфедерациясининг миллий футбол федерациялар қўмитасининг йил якунларига бағишланган мажлисида иштирок этади. Сенатор Усмонов мазкур қўмитадан ташқари, ОФКнинг халқаро аудит қўмитаси аъзоси ҳам саналади ва шу йилнинг ўзида мазкур қўмита мажлисида ҳам иштирок этиб қайтган эди.

    Фарҳод Магаметов эса Профессионал футбол лигалари қўмитаси ҳамда "Осиёга назар” лойиҳаси мажлисида иштирок этади.

    "Пахтакор” футбол клубининг биринчи вице-президенти Самвел Бабаян ҳам Усмонов ва Магаметовга хамроҳлик қилади. Яқиндагина Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган клуб раҳбарларидан бири ОФКнинг профессионал футбол клублари қўмитаси мажлисида қатнашади.

    Ўзбекистон делегацияси аъзолари, шу билан бирга Куала-Лумпурнинг энг ҳаш ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 530 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.11.2011 | Комментарии (0)




    Ўзбекистон Кубогидаги ажойиб ғалабадан кейин "Пахтакор” жамоаси аъзолари 14 декабрга қадар танаффусга чиқишди.

    14 ноябрдан бошлаб футболчилар дам олишга чиқишди. Ушбу танаффус роса бир ой давом этади. 14 декабрда йиғилиб, футболчилар тиббий текширувдан ўтишади. Сўнг машғулотлар бошлаб юборилади. 2012 йилнинг дастлабки кунларида эса асосий таркиб БААга машғулотлар ўтказиш учун йўл олади. "Анжи"дан ижарага олинган Иракли Климиашвили ўз юртига жўнаб кетди. Сербиялик легионер Боян Миладинович 21 ноябрь куни Германияга даволаниш курсига жўнаб кетади.


    манба : pakhtakor.uz

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 500 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.11.2011 | Комментарии (0)


    Испаниянинг ярим ҳимоячи Гути "Бешиктош” клубини тарк этди. Ligtv.com.tr. сайтининг хабар беришича, икки томон келишувига кўра, шартнома бекор қилинган.

    Бундай қарога келишга сабаб, футболчи тартиб интизомни бузган. Яқинда Гути ҳеч кимнинг рухсатисиз Испанияга учиб кетган ва машғулотларни ўтказиб юборган.

    Бундан ташқари, испаниялик футболчи битимни бекор қилгани учун 1,5 млн. евро миқдорида жарима тўлайди.

    Шуни таъкидлаш жоизки, ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 544 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.11.2011 | Комментарии (0)



    Шотландиялик мутахассис сэр Алекс Фергюсоннинг «Олд Траффорд»га келганига 25 йил тўлгани муносабати билан Team Talk сайти Ферги амакининг ажойиб изоҳларини тўплашга муваффақ бўлди.

    «Арсенал»га ўтиши ҳақида:
    «Арсенал» раҳбарлари менга таклиф юборганида, уларга дарҳол жавоб қайтаришимни сўрашганди. Ўша пайтда Шотландия терма жамоаси билан Мексика мундиалига йўл олганим боис бундай қила олмасдим. Натижада музокаралар боши берк кўчага кириб қолди. Жаҳон чемпионатидан кейин эса мен «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилдим».

    Сэр Мэтт Басби хусусида:
    «Шундай инсон ёнида ишлаш кўпчиликнинг орзуси эди. Унинг тўзган жамоаси кўп йиллар давомида муваффақият қозониб келди».

    1999 йилги Чемпионлар лигаси финалидан кейинги фикрлари:
    «Бунга ишониш қийин. Кўзларимга ишонмаяпман. Наҳотки, биз ғалаба қозондик. Оле ва Теддига раҳмат».

    Ўйин чоғидаги ҳаяжонлари тўғрисида:
    «Ўйин пайтида хотиржам ўтира олмайман. Ҳаётда анча эҳтиросли инсонман».

    Хуан Себастьян ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 553 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.11.2011 | Комментарии (0)


     

    ОФКнинг ҳакамларни тайёрлаш бўйича "Келажак" лойиҳасини 11 нафар ҳакам якунламоқда. Улар 2009 йилда бу лойиҳа доирасида ўқишни бошлашганди. Якуний курслар 17-22 ноябрь кунлари Куала-Лумпурда бўлиб ўтади. Икки нафар ўзбекистонлик ҳакам - Акмалжон Раҳимов ва Артур Аҳмадгалеев ҳам мазкур курсни тамомлаётгани қувонарли ҳолат.

    Бу галги семинарга таиландлик Инпрасет Пиром, сингапурлик Жон Чиа ва ОФК "Келажак" лойиҳаси раҳбари, шотландиялик Жорж Камминг инструкторлик қилишади. ОФК бош котиби ўринбосари Ҳасан ас-Сабоҳ бугун курсни кириш сўзи билан очди.

    "Келажак" лойиҳаси ёш ҳакамлар ва мураббийларни тайёрлаш дастури бўлиб, унда қатнашчилар икки йил давомида таҳсил олишади. ОФК бош котиби Дато Алекс Сусей эса ҳакамларни табриклади ва энг сўнгги босқични муваффақиятли босиб ўтиш учун сидқидилдан меҳнат қилишга чақирди.

    "2009 йилда курсга қабул қилинган бўлажак ҳакамлар биз билан биргаликда 2 йил давомида меҳнат қилишди ва қийинчиликларни енгиб ўтишди. ОФКнинг ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 536 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.11.2011 | Комментарии (0)




    Ўзбекистоннинг 2011 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш жараёни бошланди. Ўзбекистон Футбол Федерациясида аккредитациядан ўтган спорт журналистлари, газета нашрлари, электрон ОАВ ва телевидение ҳамда радиоканалларнинг спорт бўлимида меҳнат қиладиган журналистлар 16 ноябрдан эътиборан икки номинация бўйича ўзларининг 3тадан номзодларини кўрсатишлари керак бўлади.

    Танловнинг асосий шартларидан бири шуки, ҳар бир ўринга номзод кўрсатилиши зарур. Биринчи ўринга номзод кўрсатиб, иккинчи ёки учинчи ўринга номзод йўқ, қабилида ушбу қаторни бўш қолдирган анкета ёки овоз ҳисобга олинмайди.

    Сўровномада сохта овоз бериш орқали қайсидир футболчининг пойгада илгарилаб кетилишига йўл қўйилмайди. Ҳар бир овоз, иштирокчининг профили ўрганилиб чиқилади ва ташкилий гуруҳ тасдиғидан ўтсагина овоз ҳисобга олинади.

    Сўровномада иштирок этишнинг 3 йўли мавжуддир. Энг аввало Ўзбекистон Футбол Федерацияси расмий веб-саҳифаси - www.the-uff.com даги медиа каналд ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 622 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.11.2011 | Комментарии (0)


    "Анжи” жамоаси сардори Самуэль Это'О Италиянинг La Gazzetta dello Sport  газетасига интервью берди. Суҳбат давомида камерунлик футболчи Россиядаги ҳаёти ва келажакдаги режалари ҳақида тўхталиб ўтди.

    ... Читать дальше »

    Категория: Интервью | Просмотров: 556 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.11.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz