Пятница, 29.03.2024, 16:16
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 22


    Эртага Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Лондон Олимпиадаси саралаш босқичи доирасида сафарда Амирлик олимпиячиларига қарши майдонга тушади. Ушбу муҳим баҳсга  вакилларимиз  қизғин ҳозирлик кўришди. Бугунги мақоламизда ана шу йиғин ҳақида  сўз юритамиз.

     

    Тошкентдаги йиғин

    ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 463 | Добавил: 11x11 | Дата: 22.11.2011 | Комментарии (0)


    БАА ва Ўзбекистон олимпия терма жамоалари баҳси олдидан ўтказилган матбуот анжуманидан сўнг икки терма жамоа менежерлари иштирирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Ўзбекистон вакиллари сифатида жамоа менеджери Асқар Толибжонов, маъмур Бахтиёр Исмоилов ва матбуот котиби Бахтиёр Маметовлар иштирок этишди.

    Ўз ичига кўпгина ташкилий масалаларни олган ушбу йиғилишда, шунингдек, бўлажак баҳсда жамоалар қайси рангдаги либосларда иштирок этишлари аниқлаб олинди. Шу тариқа мезбонлар оқ либосда, Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари эса кўк либосда майдонда тўп суришларига келишиб олинди.

    Эслатиб ўтамиз, юқорида келтирилган учрашув 23 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:20 да бошланади.

    Манба: www.the-uff.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 505 | Добавил: 11x11 | Дата: 22.11.2011 | Комментарии (0)


     

    Эртага Куала-Лумпурдаги катта анжуманда Осиёнинг 2011 йилдаги «Энг яхшилари...» эълон қилинишидан хабарингиз бор. Ана шу анжуманда иштирок этиш учун Малайзия пойтахтига ташриф буюрган, «Энг яхши футболчи» бўлишга асосий даъвогарлардан бири бўлиб турган терма жамоамиз сардори Сервер Жепаров эртанги тадбир олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида қатнашди.

    Анжуманда сўз олган терма жамоамиз сардори фурсатдан фойдаланиб, мана шундай юксак мукофотга даъвогарлар рўйхатидан жой олишга катта ёрдам берган жамоадошлари хизматини алоҳида таъкидлади. Агар жамоадаги шериклари ўз вақтида уни қўллаб-қувватлаб турмаганларида, у яна бир бор «Осиёнинг энг яхши футболчиси» номини қўлга киритиш имкониятига эга чиқолмаслигини айтиб ўтди.

    «Мен бу ерга жамоадаги шерикларим туфайли келиб турибман. Жамоада 11 нафар футболчи тўп суради. Улардан бири қандайдир совринга эга чиқса, бунда жамоадаги барчанинг хизмати бўлади » дейди 29 ёшли терма жамоамиз етакчиси.

    «Мен 2008 йилда «Эн ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 448 | Добавил: 11x11 | Дата: 22.11.2011 | Комментарии (0)


    22 ноябрь куни БААнинг «Ал-Айн» стадиони анжуманлар залида Лондон Олимпиадасининг 3-cаралаш босқичи доирасида бўлиб ўтадиган БАА - Ўзбекистон учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

    Аввал журналистлар саволларига Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ҳамда жамоа ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқовлар жавоб қайтаришди.

    - Жаноб Абрамов, бўлажак баҳс тўғрисида нималар дея оласиз?
    - Эртага биз жуда кучли рақиб билан курашамиз. Бирлашган Араб Амирликларининг айнан шу терма жамоаси юқори даражали жамоа эканлигини бир неча йилдан буён намойиш қилиб келмоқда. Ўз навбатида биз ҳам бу ерга ўзимизга керакли бўлган натижани қўлга киритиш учун ташриф буюрганмиз. Ўйлашимча, мухлислар жуда қизиқ ва шиддатли ўйин гувоҳи бўлишади.

    - Жамоангизда жароҳат олган футболчилар борми?
    - Йўқ. Учрашувга ҳамма тайёр.

    - Мазкур баҳсга тайёргарлик қай даражада бўлди?
    - Муҳим ўйинга биз жиддий тайёргарлик кўрдик деб айта оламан. Бундан бир неча кун илгари э ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 580 | Добавил: 11x11 | Дата: 22.11.2011 | Комментарии (0)


    Бугун Фарғона шаҳридаги болалар ва ўсмирлар футбол мактабига қарашли сунъий майдонда биринчи лига ўтиш турнирига старт берилди. Фарғона минтақасида ўтказилаётган мусобақада тўр жамоа қатнашмоқда. Булар, "Нефтчи” Ҳамза (Фарғона), "Наврўз” (Сирдарё), "Шаҳриҳон” (Андижон) ва "Оҳангарон” (Тошкент вилояти) жамоаларидир.

    Мусобақа тақими билан танишинг:

    1 - тур

    Бугун

    ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 511 | Добавил: 11x11 | Дата: 22.11.2011 | Комментарии (0)


    Икер Касильяс (Мостолес, 1981) Коста Рика терма жамаосига қарши кечган баҳсда Испания бош жамоаси сафидаги ўзининг 127 – учрашувини ўтказди. Ушбу натижа орқали "Реал” посбони Андони Субисаретани ортда қолдириб, мутлоқ рекордчига айланди. Икер терма жамоада 2000 йилнинг 3 инюнь санасида дебют қилганди. Мана, орадан қанча вақт ўтдики, у ҳамон Испания терма жамоас ... Читать дальше »

    Категория: Интервью | Просмотров: 481 | Добавил: 11x11 | Дата: 22.11.2011 | Комментарии (0)


    Охирги 18 ой ичида премьер лига ҳимоячилари "Манчестер Юнайтед”нинг гол урувчи машинаси Хавьер Эрнандес (Чичирито)ни тўхтатиб қолиш чораларини топа олишмаяпти. Inside Unied мухбири эса тиниб-тинчимас ҳужумчини топиб, унинг "қиммат”ли вақтини ўғирлади.  Суҳбат давомида мексикалик футболчи «Олд Траффорд»даги  дастлабки кунлари ва ҳаётидаги айрим қизиқарли ҳодисалар хусусида гапириб берди.

    - Маълумотларга кўра, бундан бир неча йил олдин футболчилик  фаолиятингизни якунламоқчи бўлган экансиз? Шу ... Читать дальше »

    Категория: Интервью | Просмотров: 556 | Добавил: 11x11 | Дата: 22.11.2011 | Комментарии (0)



    Ўз олдига янги мавсумда совринли ўринларучун кураш олиб бориш вазифасини қўяётган Ғузорнинг «Шўртан» клубини шу мураббий шу кунларда янги бош мураббий қабул қилиб олиш ҳақида хабар бериб ўтгандик. Бугун тонгда янги бош мураббий юртимизга ташриф буюрди. Қуйида, янги бош мураббийнинг фаолиятига қисқача назар ташлаб ўтамиз.

    Игорь Николаевич дастлабки мураббийлик фаолиятини 1994 йили Якутскнинг «Динамо» жамоаси бошлади. Бир йил мобайнида Россияда фаолият олиб борган қаҳрамонимиз маълум муддат ишсиз юрди.

    Сўнгра, 1998 йили ўз юртида «Торпедо-Кадино» клубида ёрдамчи мураббий бўлиб иш олиб борди. 1999-2000 йиллари эса БАТЭ клубига қарашли бўлган «Смена БАТЭ» клубида фаолият кўрсатди. Кейинчалик, клуб раҳбарияти Игорь Николаевичга БАТЭ ўринбосарлари таркибини ишониб топширди ва Криушенко 2001 йилдан 2004 йилгача БАТЭ ўринбосарларига устозлик қилди.

    Ўринбосарлар жамоасида олиб борган меҳнати самараси ўлароқ, клуб раҳбарияти бу сафар Криушенкога БАТЭнинг асосий жамоа ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 494 | Добавил: 11x11 | Дата: 22.11.2011 | Комментарии (0)


    ОФК Осиё чемпионлар лигаси мусобақалари учун Ўзбекистонга ажратилган квотани 3+1 қилиб белгилади. Бу мамлакат чемпиони – Бунёдкор, кумуш медаллари совриндори – Насаф ҳамда бронза медаллари ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган – Пахтакор жамоалари турнир йўлланмасини қўлга киритди деганидир. Фарғонанинг "Нефтчи” клуби эса, саралаш босқичида ўйнаши керак бўлади. Шу билан бирга, бир жамоа шарқий минтақадаги мусобақада қатнашади.
    Қарор расман 23 ноябр куни эълон қилинади ва таъкидлаш керакки, бу квоталарни қўлга киритиш жуда қийин кечди.
    Аслида квоталарнинг эълон қилиниши кечикканини алоҳида эътироф этиш керак. Чунки, шу масалага даҳлдор бўлган бир нечта қўмитанинг биргаликда ўтказилган 20 ноябрдаги мажлисида Ўзбекистон 3+1, Қатар эса, 4 та Осиё чемпионлар лигаси йўлланмасига эга бўлиши ҳақида ахборот берилганди. Ҳақиқий баҳс-мунозара ва тортишувларга бой қўмита мажлиси белгиланганидек 1 ярим соат эмас, 2 ярим соат давом этгани билан қўмита аъзолари ва Чемпионлар Лигаси лойиҳаси ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 763 | Добавил: 11x11 | Дата: 22.11.2011 | Комментарии (0)



    Футзал бўйича клублар ўртасидаги 2012 йилги Осиё чемпионатининг финал қисми Қувайтда ўтказилади. Мазкур турнирнинг саралаш босқичига мезбонлик эса, Ўзбекистонга берилди. Бу ҳақда ОФК футзал қўмитасининг фаол аъзоси, Ўзбекистон мини-футбол уюшмасининг вице-президенти Жаҳонгир Усмонов ЎФФ матбуот хизматига маълум қилди.
    "Ғарбий минтақанинг саралаш ўйинлари Ўзбекистонда бўлиб ўтиб, унда 7 та мамлакат клуби ўзаро беллашади. Улардан 2 таси Қувайтда ўтказиладиган қитъа чемпионатига йўлланмани қўлга киритади”, - дейди қўмита мажлисида иштирок этган Жаҳонгир Усмонов.
    Турнирда жами 12 та жамоа иштирок этади. 4 та минтақадаги 4 гуруҳдан 2 тадан жамоа финалга йўл олади. Ана шу 8 жамоага турнир мезбони Қувайт ҳам қўшилади. Бундан ташқари, Қатарда бўлиб ўтган 2011 йилги турнирда медалларни қўлга киритган 3 мамлакат – Япония, Эрон ва Ливан ҳам автоматик равишда мазкур турнир йўлланмасини қўлга киритган.
    Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон мини-футбол уюшмаси вице-президенти Ж ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 545 | Добавил: 11x11 | Дата: 22.11.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz