Пятница, 29.03.2024, 12:40
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 23


    Равшан Эрматов кетма-кет тўртинчи марта (2008, 2009, 2010, 2011 йиллар) Осиёнинг энг яхши ҳаками деб топилди.

    Айтиш мумкинки, Равшан Эрматов ушбу мавсумда Осиёнинг энг нуфузли ўйинларини ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боришди.

    34 ёшли ҳакамисиз Осиё кубоги-2011нинг Австралия ва Япония терма жамоалари ўртасиаги финал ўйинини бошқариб борди. Шунингдек, "Чонбук Моторс" ва "Ас-Садд" ўртасидаги ОЧЛ-2011 финали ҳам Эрматовга ишониб топширилди.

    Шунингдек, ўзбек "трио"си ЖЧ-2014 а Лондон-2012 саралаш баҳсларини бошқариб борди. Декабрь ойида эса Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади.

    Эрматов бу номинацияда ҳамкасблари - Юичи Нишимура ва Халил ал-Ғамдийни ортда қолдирди.

    "Бу менинг тўртинчи совриним ва мен уни ўз фарзандларимга бағишлайман. Эришган натижаларимдан хурсандман", дейди Эрматов Воравий Макудийдан совринни қабул қилиб олар экан.

    "Ўзбек ҳакамлари Осиё мусобақаларида яхши иштирок этиб келишяпти ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 484 | Добавил: 11x11 | Дата: 23.11.2011 | Комментарии (0)



    "Осиёнинг энг яхши футболчиси" номинацияси учун энг сўнгги номзод сифатида икки нафар футболчи қолдирилди (балки маросимга фақат ушбу футболчилар етиб келишгандир). Булар - Сервер Жепаров (Ўзбекистон) ва Ҳоди Оқилий (Эрон).

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров эса 2011 йилда Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу Жепаровнинг иккинчи совринидир. Ҳамюртимиз илк марта 2008 йилда бундай совринни қўлга киритганди. Ушбу ғалаба билан ҳамюртимизни муборакбод этамиз!

    Дарвоқе, йилнинг энг яхши футболчиси учун аталган ўзига хос кубокни ОФКда хизмат қилаётган ҳамюртимиз Аваз Бердиқуловнинг фарзанди Билол Бердиқулов саҳнага олиб чиқди. Сервер Жепаровга эса кубони ФИФА президенти Зепп Блаттер топширди.

    Ўз навбатида япониялик Айа Мийами йилнинг энг яхши аёл футболчиси деб топилди. Иккала футболчига соврин бир вақтда топширилди.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 461 | Добавил: 11x11 | Дата: 23.11.2011 | Комментарии (0)



    Ўзбекистонлик ФИФА ҳаками ассистенти Абдуҳамидулло Расулов Осиёнинг 2011 йилдаги энг яхши қанот ҳаками деб топилди.

    У икки нафар япониялик ҳамкасблари - Наги Тошиюки ва Тогу Сагарани ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

    Ҳамюртимиз Равшан Эрматов билан биргаликда январь ойида Қатарда ўтказилган Оиё кубоги финалини, ОЧЛ-2011 финалини бошқариб борди.

    35 ёшли РасуловЖЧ-2014 саралашининг 2 ва 3-босқичи ва Олимпиада саралашининг бир нечта ўйинларида иштирок этишга муваффақ бўлди.

    Совринни қабул қилар экан ҳамюртимиз:
    "Ушбу соврин ҳаётимда давомида дастлабкиси бўлади. Бу мен учун катта натижа. Буни тинимсиз меҳнат ва машаққат маҳсули деб биламан. Йилнинг энг яхши ҳакам ассистентига аталга соврин менга берилганидан хурсандман ва уни ўзбекистонлик ҳакамлар билан баҳам кўришни истайман", дея таъкидлаб ўтди.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 526 | Добавил: 11x11 | Дата: 23.11.2011 | Комментарии (0)


    Чоршанба куни ФИФА терма жамоаларнинг ноябрь ойидаги рейтингни эълон қилди. Унга кўра, ЖЧ-2014 саралаш босқичидан мувафаққиятли ўтган Ўзбекистон терма жамоаси уч поғона пастлади. Гарчи, ноябрь ойида бош жамоамиз иккита муҳим ғалабани қўлга киритганига қарамай.

    Рейинг жадвалини кўзатар эканмиз қизиқ ҳолатга дуч келдик. 11 ноябрь куни Тошкентда терма жамоамиз ютқазган ва Жаҳон чемпионатидан маҳрум бўлган КХДР терма жамоаси рейтингда 14 поғона кутарилган. Шунингдек, Зико бошқарувидаги Ироқ ва Уммон терма жамоалари ҳам рейтингдаги ўрнини 10 поғонага яхшилашган.  Иордания эса биз каби жабр кўрган. Яъни, бир п ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 505 | Добавил: 11x11 | Дата: 23.11.2011 | Комментарии (0)


    Ўз одатига кўра, Россиянинг "Спорт Эскпресс” газетаси МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатларнинг октябрь ойидаги энг яхши футболчисини эълон қилди.

    15 мамлакат вакиллари  иштирок этган сўровномада ЦСКА ўйинчиси Алан Загоев тенгсиз деб тан олинди. Ўтган ой ёш футболчи учун сермаҳсул бўлди. Загоев ўз жамоасида бир нечта гол киритишдан ташқари, Россия термасининг Европа чемпионатига йўл олишида муҳим роль ўйнади. Унинг Словакия дарвозасига киритган тўпи Адвокат шогирдлари учун Евро-2012 эшикларини очиб берди. Овоз бериш жараёнида қатнашган журналистларнинг саккиз нафари Загоевни биринчи ўринга лойиқ куришган.

    ... Читать дальше »

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 539 | Добавил: 11x11 | Дата: 23.11.2011 | Комментарии (0)


    Лондоннинг "Челси” жамоаси билан омадсизликка учраётган португалиялик ёш мутахассис Андре Виллаш-Боаш яна бир кўнгилсизликка учради. Боаш 12 минг фунт стерлинг миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.

    34 ёшли мураббий "КПР”га қарши кечган учрашувдан кейин ҳакамларни танқид қилганди. Ушбу ишни кўриб чиққан Англия Футбол ассоциацияси Боашга жарима солди.  Тилини тия олмагани португалиялик мутахассисга қимматга тушди.

    Категория: Европа | Просмотров: 486 | Добавил: 11x11 | Дата: 23.11.2011 | Комментарии (0)




    Ҳозиргина Ироқ ва Австралия олимпия терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан бир гуруҳдан ўрин олган бу жамоалар ўзаро ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Австралияликлар Ироқ билан келишувга эришиб учрашувни бир кун олдинга кўчиришганди. Бу ҳисоб олимпия термамизга қўл келиши мумкин. Эртага Вадим Абрамов шогирдлари БАА олимпиячиларига қарши майдонга тушишади.

    Эслатиб ўтамиз, БАА ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашув 23 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:20 да бошланади. Ушбу ўйин Ўзбекистоннинг СПОРТ телеканали орқали тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 539 | Добавил: 11x11 | Дата: 23.11.2011 | Комментарии (0)


    Чемпионлар лигаси

    Гуруҳ босқичи

    5 - тур

    "А” гуруҳи

    Наполи – Манчестер Сити – 2:1 (1:1)

    Голлар: 1:0 – Кавани (18), 1:1 – Балотелли (33), 2:1 – Кавани (49).

    НАПОЛИ: Де Санктис, Ароника, Каннаваро, Кампаньяро, Доссена (Фернандес, 88), Гаргано, Гамшик, Инлер (Жемаили, 59), Маджо, Лавесси, Кавани (Пандев, 83).

    МАНЧЕСТЕР СИТИ: Жо Харт, Сабалета (< ... Читать дальше »

    Категория: UEFA чемпионлар лигаси | Просмотров: 566 | Добавил: 11x11 | Дата: 23.11.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz