Пятница, 29.03.2024, 10:17
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 25


    25 ноябрь куни ЖЧ-2014 саралаш босқичи доирасидаги Россия терма жамоаси иштирок этгаётган "F” гуруҳи тақвими тасдиқланди.

    Унга кўра, Адвокат шогирдлари саралаш баҳсларини ўз майдонларида бошлашиб (Шим. Ирландия) меҳмонда (Озарбайжон) тугатади.

    "F” гуруҳи тақвими:

    2012 йил

    ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 458 | Добавил: 11x11 | Дата: 25.11.2011 | Комментарии (0)


     

    "Лос-Анджелес Гэлакси" клуби футболчиси Дэвид Бекхэм Франциянинг "ПСЖ" клубига ўтишга яқин турибди.

    Англия матбуотида тарқалган хабарларга кўра, 36-ёшли футболчига Париж клуби 18 ойлик муддат учун 11,6 миллион фунт стерлинг беришга тайёр экан.

    Эслатиб ўтамиз, Англия термаси собиқ сардорининг Америка клуби билан амалдаги шартномаси шу йилнинг 1 декабрида ниҳоясига етади.

    Сал аввал "ПСЖ" клубининг спорт директори Леонардо Бекхэм билан музокаралар олиб борганини ҳамда уни Францияга олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни тасдиқлаган эди.

    Манба: www.championat.com
    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 512 | Добавил: 11x11 | Дата: 25.11.2011 | Комментарии (0)




    2010 йилги футболмавсумни 4-ўрин билан якунлаганидан сўнг, клуб раҳбарлари Эдгар Гесс олдига мавсум-2011ни совринли ўринлар учун кураш олиб бориш вазифасини қўйганди. Бироқ, Германиялик мутахассис ўз олдига қўйилган вазифани уддалай олмади. "Оқ бўрилар” "Насаф”га қарши сафарда бўлиб ўтган учрашувгача олий лига аутсайдерлари орасида мустахкам жой олган эди. Қаршида "Насаф” жамоасига учралган йирик мағлубиятдан сўнг эса клуб раҳбарлари Эдгар Гессга чиқиш эшикларини кўрсатганди.

    Эдгар Гесс кетганидан кейин унинг ўрни узоқ бўш қолмади ва Тачмурат Агамуратов билан мавсум якунига кадар шартнома имзоланди. Лекин, катта мақсадлар билан жамоага таклиф этилган Агамуратов ҳам ҳеч қандай фойда бермади. Жамоа Гесс рахбарлигида олий лигада жон саклаётганлар каторида булган булса, Агамуратов бошчилигида хам аутсайдерлар сафида мустахкам жойлашиб олди. Буни қарангки, клубдаги муҳит Эдгар Гесс пайтидагидан ҳам салбий томонга ўзгариб бораверди ва жамоа кетма-кет мағлубиятларга учраб, ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 642 | Добавил: 11x11 | Дата: 25.11.2011 | Комментарии (0)


     

    Ўзбекистон Олимпиа терма жамоамизни жуда муҳим беллашув кутиб турибди. Лондон сари энг муҳим юриш айнан якшанба куни амалга оширилади. Айни пайтда барча мухлисларни ана шу муҳим ўйин трансляцияси билан боғлиқ саволлар қизиқтириши табиий. Ана шуни эътиборга олиб, биз «Спорт» телерадиоканали ижодкорлари билан боғландик.

    Уларнинг айтишларига қараганда, Австралия ва Ўзбекистон олимпиалари ўртасидаги учрашув қадрдон телеканалимиз орқали жонли эфирда намойиш этилади. Уни таниқли шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳлаб боради.

    Эслатиб ўтамиз, ушбу муҳим ва шу билан бирга қизиқарли ўтиши кузатилаётган беллашув 27 ноябрь (якшанба) Тошкент вақти билан соат 13:10да бошланади.

    Омад сизни, бизни ва олимпия терма жамоамизни асло тарк этмасин!

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 557 | Добавил: 11x11 | Дата: 25.11.2011 | Комментарии (0)



    Бу йилги мавсумда ОФК кубогини қўлга киритган ва чемпионатимизнинг кумуш медалларига сазовор бўлган Қаршининг "Насаф” жамоаси биласиз кейинги мавсумдан эътиборан ОЧЛда ўз иштирокини бошлайди.

    Гап-сўзларга қараганда "Насаф” жамоаси таркибига Санжар Турсунов, Азиз Ҳайдаров, Улуғбек Бақоев, Милош Трифунович, "Бухоро” жамоасининг ярим ҳимоячиси Жасур Хасановлар келиб қўшилиши мумкин экан. Шунингдек норасмий маълумотларга қараганда Артём Филиппосян, Мақсуд Каримов, Лутфулла Тўраев, Фозил Мусаев, Носир Отақузиев, Иван Бошкович, Дмитро Козаченко каби футболчилар кейинги мавсумни "аждарлар” сафида ўтказмаслиги мумкин.

    Буларнинг барчаси гап-сўзлар холос. Воқеалар ривожини эса кузатамиз...

    Манба: www.Fk.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 560 | Добавил: 11x11 | Дата: 25.11.2011 | Комментарии (0)



    Тасдиқланмаган манбаларга қараганда, ПФЛ янги мавсум аввалида регламентга бир қатор ўзгаришлар киритади. Маълумотларга кўра, XXI мавсумда клубларимизда легионер дарвозабонлар бўлмайди.

    Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ПФЛга мазкур талаб билан чиққан. Бош жамоамиз посбони Игнатий Нестеровга муносиб ўринбосар етишиб чиқмаётгани Вадим Карленовични ўйлантириб қўйган. Чунки иссиқ жон, Игнатий ҳам қачондир жароҳат олиши ёки дисквалификацияга учраши мумкин.

    Бундан ташқари, олимпия терма жамоамиз дарвозабони Санжар Қувватов ҳам "Машъал”нинг асосий таркибидан жой ололмаяпти. Бу ҳам термамизнинг фойдасига хизмат қилмаслиги айни ҳақиқат. Хуллас, терма жамоаларимизнинг устози шогирдлари билан жаҳон ва олимпиада ўйинларига чиқишни мақсад қилгани учун ПФЛга талаб қўйган.

    Манба: www.Fk.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 513 | Добавил: 11x11 | Дата: 25.11.2011 | Комментарии (0)



    Бугунги кунда мамлакатимиз футболи юксалиб бораётгани каби футбол журналистикаси ҳам жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Шу сабабли ҳам юртимизда футболга оид хабарлар тез ва эркин тарзда оммага етказилмоқда.

    Ўтган ҳафтанинг энг шов-шувли хабарлари қаторидан шубҳасиз, "Андижон” клубининг легионерларга ойлик маошларини бермаганлиги тўғрисидаги хабар ўрин олди, десак янглишмаймиз. Мухлису мутахассисларнинг диққат марказида бўлган мазкур хабарга ҳар ким ўзича фикр билдирди. Кимдир тарқатилган хабарнинг тўғрилигини тасдиқласа, яна кимдир бу хабарни шунчаки шов-шув бўлиш учун ёзилган деган фикрга келди.

    Оммавий ахборот воситалари томонидан "Андижон” клуби легионерларга ойлик маош ва мукофот пулларини бермаганлиги тўғрисидаги хабар тарқалган вақтда хизмат сафари билан Андижон вилоятида бўлганлигим боис матбуотда эълон қилинган воқеликка ойдинлик киритиш мақсадида футбол клубида бўлдим.

    Дастлаб, жамоа матбуот котиби Шуҳрат Жўраев билан боғланиб, жамоа футболчилари ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 545 | Добавил: 11x11 | Дата: 25.11.2011 | Комментарии (0)



    Финалда "Бунёдкор"ни 2:0 ҳисобида доғда қолдирган 1997 йилда таваллуд топган "Пахтакор" футболчилари тайёрлов гуруҳлари ўртасида мамлакат чемпионларига айланишди.

    "Чилонзор" стадионида кечган финал баҳсида истеъдодли ёшларга эга бўлган икки жамоа майдонга тушди. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" ёшлари иштирокидаги тўқнашувлар охирги йилларда нафақат Тошкент шаҳар биринчилиги, балки республика биринчилигида ҳам кескин тус олиб боряпти.

    Игорь Худойдотов бошқариб борган финал учрашуви кескин курашлар остида кечди. Дастлабки дақиқалардан устунликни қўлга олган Жасур Абдураимов шогирдлари хавфли ҳужумларни ташкил эта бошлашди. Натижада 4-дақиқада Суҳроб Нуруллаев ўнг қанотдан оширилган тўпни дарвозага аниқ йўллади. Ҳимоячилар эътиборидан четда қолган "шерлар" ўйинчиси пастки чап бурчакни аниқ нишонга олди. Бундан олдин у деярли шундай имкониятдан фойдалана олмаганди. Орадан икки дақиқа ўтиб, ҳисоб энди 2:0га етди. Бу сафар Азамат Содиқов шунга ўхшаш ҳолатдан унумли фойдаланди. ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 684 | Добавил: 11x11 | Дата: 25.11.2011 | Комментарии (0)



    Бугун Осиёнинг тўрт карра энг яхши ҳаками деб тан олинган ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва қитъа миқёсида бу номга биринчи марта сазовор бўлган ФИФА рефериси ёрдамчиси Абдуҳамидулло Расуловлар Куала Лумпурдан Тошкентга учиб келишди. Уларни Тошкент халқаро аэропортида футбол жамоатчилиги, шу жумладан, ОАВ вакиллари ва футбол ишқибозлари кутиб олишди.

    Эслатиб ўтамиз 23 ноябр куни Малайзияда бўлиб ўтган ОФКнинг йил якунларига бағишланган маросимида Равшан Эрматов йилнинг энг яхши ҳаками, Абдуҳамидулло Расулов эса йилнинг энг яхши қанот ҳаками деб тан олинган эди. Осиёнинг энг яхши футболчиси, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сардори Сервер Жепаров эса, Куала Лумпурдан тўғри клуби ихтиёрига яъни Ар Риёдга учганлиги учун Тошкентга келмади.


    Манба: www.the-uff.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 541 | Добавил: 11x11 | Дата: 25.11.2011 | Комментарии (0)


    22 - 25 ноябрь куни Фарғона шаҳридаги болалар ва ўсмирлар футбол мактабига қарашли сунъий майдонда биринчи лига ўтиш турнири (пулька) бўлиб ўтди. Фарғона минтақасида ўтказилган мусобақада тўрт жамоа - "Нефтчи” Ҳамза (Фарғона), "Наврўз” (Сирдарё), "Шаҳриҳон” (Андижон) ва "Оҳангарон” (Тошкент вилояти) иштирок этди. Уч ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган Ҳамзанинг "Нефтчи” жамоаси келаси йили биринчи лигада ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.

    Ҳамзаликларнинг учинчи турдаги рақиби "Наврўз”  ўйинга келмагани боис, "Нефтчи”га техник ғалаба ёзилди. Бундан ташқари, ҳамзаликлар келаси йили биринчи лигада ўйнаш ҳуқуқини ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 583 | Добавил: 11x11 | Дата: 25.11.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz