Четверг, 25.04.2024, 03:10
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 01



    Кеча миллий терма жамоамиз Японияни сафарда мағлуб этганидан хабарингиз бор. Ўйиндаги ягона голни Александр Шадрин 54-дақиқада японлар дарвозасига киритганди. Биз сайтимиз ўқувчилари учун ушбу ҳужумчидан қисқа интервью олдик.


    - Салом, Александр! "Чампионат.уз" сайтига кечаги қувончли лаҳзаларингизни изоҳлаб бера оласизми?
    - Салом, албатта!

    - Аввало, ўйин борасидаги фикрингизни билмоқчи эдим. Учрашувга қадар 70 фоиздан ортиқроқ ишқибоз терма жамоамизни ғалаба қозонишларига ишонмаган эдилар. Сиз эса баҳс тақдирини ҳал қилган ягона гол муаллифи бўлдингиз...
    - 70% борасида бирон нарса айта олмайман. Лекин жамоамизда ўзига бўлган ишонч юқори эди ва биз ғалаба йўлида катта меҳнат қилиш лозимлигини билган ҳолда майдонга тушдик. Япония устидан ғалаба қозониш осон эмас, лекин уддаласа бўладиган вазифа эди. Биз ўйиннинг охиригача курашдик ва ғалаба қозондик.

    - Инсон учун ўз номини тарихга ёзиб қолдириш жуда қийин. Агар Япония биз учун шу кунгача енгиб б ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 465 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.03.2012 | Комментарии (1)



    Чоршанба куни Лондонда оиласи билан яшаш учун ўзига уй қидирган Мадриднинг "Реал" жамоаси устози Жозе Моуриньо келаётган ёзда Примерани АПЛга алмаштиришга қарор қилди.

    - Жозе кейинги бир неча ой давомида Премьер-лигадаги ҳолатни кузатиб боришини айтди, — деб Моуриньонинг яқинларидан бирининг сўзларидан парча келтиради The Sun. — Харри Реднапп Англия термаси учун "Тоттенхэм"ни ташлаб кетадими? Роберто Манчини "Манчестер Сити" билан биронта унвон юта олмаса, ишдан кетадими ёки Андре Виллаш-Боаш "Челси"даги ўз лавозимидан қуруқ қоладими? Ҳозирча шуни айтишим мумкинки, ҳеч бир клуб билан музокаралар олиб бормаяпмиз. Лекин Моуриньо келаётган ёзда "Реал"ни тарк этиб, Англияга кўчиб ўтишга қарор қилди. У Премьер-лигани соғиниб қолган ва "Челси"да ўтказган йилларини фаолиятидаги энг яхши дамлар деб эслайди.

    Манба: www.soccer.ru
    Категория: Европа | Просмотров: 478 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.03.2012 | Комментарии (0)


    Қаршининг "Насаф" клуби Осиё чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида қатнашадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

    ОЧЛ регламентига мувофиқ, мусобақа бошланишига бир ҳафта қолганида унда қатнашадиган барча жамоалар турнирда қатнашадиган футболчилар рўйхатини тасдиқлашди. Шу жумладан қаршиликлар ҳам иштирок этувчи футболчиларни конфедерацияга жўнатишди.

    Жамоа мусобақанинг гуруҳ босқичида 27 нафар футболчи жамоа шарафини ҳимоя қилиши маълум бўлди. "Насаф” ФК легонерлар лимити (3+1)дан тўлиқ фойдаланди. Унга кўра сербиялик Боян Малишич, черногориялик Иван Бошкович, латвиялик Андрей Переплёткинс ва туркманистонлик Артур Геворкян "заявка”дан жой олишган.

    Шунингдек, ушбу рўйхатдан "Насаф” футбол мактабида футбол сир-асрорларини ўрганган ва айни пайтда асосий таркибга жалб этилган Мирзамурод Жўрабоев ва Нодир Санақулов сингари ёш умидли футболчилар ҳам жой олишган.


    Исми шарифи
    Амплуаси
    Туғилган йили

    ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 488 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.03.2012 | Комментарии (0)




    Кеча Ўзбекистон терма жамоаси Япония терма жамоасини сафарда мағлуб этганидан хабарингиз бор. Бугун бир қатор легионерларимиз ўз клублари сафига бориб қўшилиш учун терма жамоа қароргоҳини тарк этишган.

    Терма жамоамиз ҳимоячилари Камолиддин Тожиев ва Анзур Исмоиловлар ўз клубларига қўшилиш мақсадида Япониядан Хитойга жўнаб кетишди, Станислав Андреев ва Ильдар Магдеевлар эса БААга учиб кетишди. Сабаби айни пайтда улар тўп тепадиган "Пахтакор” клуби йиғинни шу ерда олиб бормоқда.

    Озарбайжоннинг "Нефтчи” клуби вакили ҳисобланган Баҳодир Насимов эса Нагоядан Бокуга учиб кетди.

    Ўз навбатида Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси 2 март куни Нагоя-Cеул-Тошкент маршрути бўйича Ўзбекистонга қайтади.


    манба : ЎФФ расмий твиттери

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 492 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.03.2012 | Комментарии (0)



    ФИФА 2014 йилги Жаҳон чемпионатига 3-саралаш баҳслари сўнгги тур учрашуви доирасидаги Баҳрайн — Индонезия учрашуви натижасига шубҳа билан қарамоқда. Бу ҳақда "АР" ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.

    Баҳрайн навбатдаги босқичга ўтиш учун камида саккиизта гол уриши ва Қатарнинг Эронга ютқазиши талаб қилинар эди. Баҳрайн саккизта эмас, ҳаттоки 10та гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Аммо параллел равишда кечган Эрон ва Қатар терма жамоалри ўйинида финал ҳуштаги янграшига етти дақиқа қолганда Қатар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

    Баҳрайнни кейинги босқичга олиб чиқа олмаган 10:0 ҳисоби эса ФИФАнинг шубҳаланишига сабаб бўлган.
    Манба: www.championat.com.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 444 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.03.2012 | Комментарии (0)


    Британиялик журналистларнинг фикрича, Лондоннинг "Челси” жамоаси Чемпионлар лигасининг чорак финалига чиқа олмаса клуб хўжайини Роман Абрамович португалиялик мутахассис Андре Виллиаш Боашга чиқиш эшигини кўрсатиши мумкин.

    Негаки, россиялик миллипрдер бундан олдин ҳам номдор мураббийларни  қўрқмасдан истеъфога чиқариб юборган ва бунинг учун катта маблағдан воз кечган.  Бугунги мақоламизда ана шу мутахассисларни ёдга олиб ўтамиз.

    ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 502 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.03.2012 | Комментарии (0)

     

    ЖЧ-2014 саралаш тизимининг 4-босқичида иштирок этадиган Осиё қитъаси давлатлари номи маълум бўлди. Сўнгги босқичга қуръа ташлаш маросими 9 март кун Куала-Лумпурда ўтказилишидан хабарингиз бор. Маросим Тошкент вақти билан соат 13:00 да бўлиб ўтадиган бўлди.

    Қуръа маросимида қуйидаги мутахассислар иштирок этиши кутилмоқда: Гари Моретти (Австралия, менежер), Пол Ле Гуен (Уммон, мураббий), Карлос Кейруш (Эрон, мураббий), Зико (Ироқ, мураббий), Аднан Ҳамад (Иордания, мураббий), Чой Кан Хи (Жанубий Корея, мураббий), Хирома Хара (Япония, техник директор), Шуҳрат Мақсудов (Ўзбекистон, мураббий ёрдамчиси), Фаҳад Абдулла аз-Заръа (Қатар, ёрдамчи мураббий) ва Иоганн Теод ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 635 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.03.2012 | Комментарии (0)


    Дания – Россия – 0:2 (0:2)

    Голлар: 0:1 – Широков (4), 0:2 – Аршавин (45).

    ДАНИЯ: Соренсен, Поульсен (Сильбербауэр, 70), Бьелланд, Кьер, Якобсен, Эриксен (Поульсен, 67), Квист Йоргенсен, Крон-Дели (Миккельсен, 46), Цимлинг (Поульсен, 76), Бендтнер (Юнкер, 62), Роммедаль (Шоне, 46).

    РОССИЯ: Габулов, Анюков, Игнашевич, В.Березуцкий, Жирков (Глушаков, 63), Широков (Билялетдинов, 70), Денисов, Загоев (Погребняк, 46), Зирянов (Д.Комбаров, 46 ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 519 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.03.2012 | Комментарии (0)


    Ўзбекистонга қарши ўйиндан кейин Япония терма жамоаси футболчилари ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

    "Ҳужумчилар ортида ўйнаб, жамоамизнинг ҳужум уюштиришига ёрдам бермоқчи эдим", дейди Кагава. "Лекин тўп керакли пайтда ва керакли жойда мен менга етиб келмади. Менимча, биз ҳужум уюштираётганимизда кўпроқ паслар узатишимиз керак", дейди "Боруссия" (Дортмунд) клуби ярим ҳимоячиси.

    Ўйин сўнгида жароҳат олиб алмаштирилган Юто Нагатомо эса:
    "Биз кўп ҳужум уюштириб, гол уриш учун вазиятларга эга бўлдик. Аммо уларни голга айлантира олмадик. Бир томондан ютқазганимиз яхши бўлди. Бу биз учун сабоқ бўлади ва ўз ўйинимизни кучайтиришга ҳаракат қиламиз", дейди "Интер ҳимоячиси.

    Бельгиянинг "Льерс" клуби дарвозабони Эйжи Кавасима эса гол ўтказиб юбормаслик учун қўлдан келганини айтиб ўтди.
    "Гол урилган вазиятда қўлдан келган барча ишни қилдим. Биринчи зарбани дарвоза чизиғи устидан қайтариб қолдим. Аммо иккинчи зарбани қайтаришга улгурмадим. Биз бутун учрашув давомида ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 452 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.03.2012 | Комментарии (0)



    ЖЧ-2014 саралаш тизимининг 4-босқичида иштирок этадиган Осиё қитъаси давлатлари номи маълум бўлди. Сўнгги босқичга қуръа ташлаш маросими 9 март кун Куала Лумпурда ўтказилишидан хабарингиз бор. Маросим Тошкент вақти билан соат 13:00да бўлиб ўтадиган бўлди.

    Қуръа маросимида қуйидаги мутахассислар иштирок этиши кутилмоқда: Гари Моретти (Австралия, менежер), Пол Ле Гуен (Уммон, мураббий), Карлос Кейруш (Эрон, мураббий), Зико (Ироқ, мураббий), Аднан Ҳамад (Иордания, мураббий), Чой Кан Хи (Жанубий Корея, мураббий), Хирома Хара (Япония, техник директор), Шуҳрат Мақсудов (Ўзбекистон, мураббий ёрдамчиси), Фаҳад Абдулла аз-Заръа (Қатар, ёрдамчи мураббий) ва Иоганн Теодор Букер (Ливан, мураббий). Шунингдек, Осиё футболи афсоналари Меҳди Маҳдавакия (Эрон) ва Цунеясу Миямото (Япония) ҳам қуръа ташлаш маросимига ташриф буюриши кутилмоқда.

    Қуръа ташлаш маросими кун тартиби (Малайзия вақти билан кўрсатилган):
    15:00. ОАВ вакилларини рўйхатдан ўтказиш.
    16:00. ЖЧ-2014 4-босқ ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 562 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.03.2012 | Комментарии (0)




    "Бунёдкор” футбол клуби ўз таркибига қўшиб олган янги футболчиларни кенг оммага расман таништиради.

    3 март, шанба куни "Жар” стадионида соат 14:00да бошланадиган ушбу маросим икки қисмдан иборат бўлади. Дастлабки қисмда оммавий ахборот воситалари ходимлари "қалдирғочлар”нинг янги аъзоларига айланишган футболчилар билан мулоқот қилиш имкониятига эга бўладилар. Шунингдек, тадбирнинг бу қисмида клуб раҳбарияти томонидан "Бунёдкор”нинг янги футболчиларига улар учун аталган футболкалар ҳам тантанали равишда топширилади.

    Шундан сўнг "Жар” стадиони майдонида жамоамизнинг янги аъзолари мухлислар қаршисига чиқиб келишади ва улар учун ўз техникалари, тўп билан муомала қилиш санъатини намойиш этиб беришади. "Бунёдкор” учун бефарқ бўлмаган футбол ишқибозлари тадбирнинг иккинчи қисмига таклиф этиладилар.

    Соат 16:00да эса "Жар” майдонида "Бунёдкор” аъзолари икки таркибга бўлинишган ҳолда ўзаро баҳс олиб боришади. Бу ўйинни ҳам ишқибозлар ва журналистлар бевосита куза ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 522 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.03.2012 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz