Четверг, 18.04.2024, 12:01
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 02

     

    Украиналик футболчилар орасида хорижда муваффақиятли тўп суриш борасида Шевага етадигани йўқ. Италия ва Англияда кечган тўққиз йиллик фаолияти давомида Шевченко бир қатор нуфузли мукофотларни қўлга киритди. Улар орасида "Олтин тўп” ҳам бор. Яқинда "Спорт Экспресс” нашри  ходими Шевченко билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди. Мусоҳаба давомида Шева "Милан” ўтган ку ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 600 | Добавил: 11x11 | Дата: 02.03.2012 | Комментарии (0)



    ФИФА тартиб-интизом қўмитаси Испаниянинг "Сарагоса" клуби Донецкнинг "Шахтёр" клубида тўп сурган Франселино Матузалемнинг трансферида ҳеч қандай молиявий қонунбузилишлар қайд этилмаган деб топди.

    2007 йилда футболчи "кончи"лар билан шартномаси бўлишига қарамай, жамоани тарк этган ва Испаниянинг "Срагоса" клубига бориб қўшилганди. 2010 йилга келиб ишни ўрганиб чиққан ФИФА тартиб интизом қўмитаси "Сарагоса"га 12 миллион евро миқдорида товон пулини донецкликлар ҳисоб рақамига ўтказиб бериш керак, деган қарорни чиқарганди.

    Шундан кейин "Сарогоса" клуби банкротлик эълон қилиш мумкинлиги сабаб, ушбу қарор бекор қилинганди. ФИФА орадан яна вақт ўтгач, бу муаммони кўтармаслигини таъкидлаб ўтди ва масала ёпилганини қайд этди.
    Манба: www.championat.com.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 454 | Добавил: 11x11 | Дата: 02.03.2012 | Комментарии (0)

    ОФК Профессионал футболни баҳолаш ва ўрганиш бўйича менежери Алишер Никимбаев Қаршининг «Насаф» ҳамда БААнинг «Ал-Жазира» клублари ўртасидаги учрашувнинг ташкил этилиши бўйича кузатувчи этиб тайинланди. Ушбу учрашув, ОЧЛ гуруҳ босқичи 1-тури доирасида, 6 март, сешанба куни бўлиб ўтади.

    Учрашув якунига етганидан сўнг, аввалроқ Ўзбекистон футбол федерациясида 14 йил давомида иш олиб борган Алишер Никимбаев Осиё футбол конфедерациясига ўз ҳисоботини топширади.

    Қайд этиш жоиз, ОФК бу йилдан бошлаб Осиё Чемпионлар Лигаси дебютантларининг уй учрашувлари ташкил этилиши даражасини текшириб боради. Ўзбекистон вице-чемпиони «Насаф» ҳам мусобақа дебютантларидан бири ҳисобланади.

    Манба: www.the-uff.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 475 | Добавил: 11x11 | Дата: 02.03.2012 | Комментарии (0)



    Тошкент вақти билан 10:40 да Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегацияси Нагоядан Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрига етиб келди. 3 соат давомида Инчхон халқаро аэрапортида бўладиган бўладиган вакилларимиз кеч соат 21:10 да Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишади.

    Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ва терма жамоалар техник директори Рустам Акромов делегациядан эртароқ йўлга чиққан бўлиб, улар Нагоя-Сеул-Тошкент йўналиши орқали Ўзбекистон делегациясидан илгарироқ етиб келишади.

    Бунга қадар Анзур Исмоилов ва Камолиддин Тожиев Хитойга, Баҳодир Насимов эса Озарбойжонга йўл олишганди. Шунингдек, икки нафар «пахтакорчилар» - Станислав Андреев ва Элдор Магдеев клубнинг БААдаги йиғинига жўнаб кетишди. Ва ниҳоят сўнгги икки ўйинда миллий терма жамоани сардор сифатида майдонга бошлаб тушган Темур Кападзени «-Аш-Шаржа» Қатардаги йиғинига чақириб олди. Қолган барча футболчилар катта мураббий Шуҳрат Мақсудов раҳбарлигида Тошкентда бўлиш ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 676 | Добавил: 11x11 | Дата: 02.03.2012 | Комментарии (0)



    6 март куни "Жар” стадионида Ўзбекистон ва Австралиянинг кучли жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган учрашувни ливанлик ҳакамлар бошқариб боришини эслатиб ўтмочимиз.

    Чемпионлар лигаси, 1-тур
    6 март, сешанба
    "Жар” стадиони. Соат 17:00
    "БУНЁДКОР” (Ўзбекистон) – "АДЕЛАИДА ЮНАЙТЕД” (Австралия)
    Бош ҳакам: Андре Эл-Хаддад
    Рефери ассистенти 1: Зиёд Бирак
    Рефери ассистенти 2: Хади Эл-Кассар
    Захира ҳаками: Радван Гандур (барчаси – Ливан)
    Ҳакамлар эксперти: Ли Ги Юнг (Жанубий Корея)
    Учрашув комиссари: Аллаберди Мамметгулиев (Туркманистон)

    ОФК томонидан аввал маълум қилинган ҳакамлар гуруҳида кичик ўзгариш юз берди. Даставвал ушбу учрашувда комиссар сифатида ишлаши лозим бўлган сингапурлик Лаи Бун Тек ўрнига туркманистонлик Аллаберди Мамметгулиев тайинланди.


    манба : fcbunyodkor.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 487 | Добавил: 11x11 | Дата: 02.03.2012 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz