Пятница, 19.04.2024, 18:09
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 03



    Бугун "Жар” стадионида бир қатор ўзига хос тадбирлар бўлиб ўтди.

    Мавсумолди йиғинлар доирасида жамоа сафига келиб қўшилган янги футболчилар оммавий ахборот воситалари ходимларига расман таништирилди. Анжуманда "Бунёдкор” футбол клуби Биринчи вице-президенти – Бош директори Баҳромжон Давлатов, янги футболчилар – Дэвид Карни, Ян Козак, Лутфулла Тўраев ва Антёр Филипосян иштирок этишди.

    Даставвал сўз "Бунёдкор” раҳбари Баҳромжон Дамлатовга берилди.

    - Аввало, барчангизни янги футбол мавсуми кириб келаётгани билан муборакбод этмоқчиман. Интизорлик билан кутилаётган қизиқарли учрашувлар бошланишига саноқли кунлар қолди. Жамоамизнинг мавсумолди тайёргарлиги ҳақида гапирадиган бўлсам, тўрт босқичдан иборат йиғин ташкил этдик. Илк йиғинимиз футболчилар ҳолатини тиклашга қаратилди ва у Тошкентда олиб борилди. Янги йилдан сўнг Дубайга йўл олдик ва у ерда нуфузли ҳисобланган "Dubai Matchworld Cup 2012” турнирида иштирок этдик. Ушбу халқаро турнирда фахрли учинчи ўр ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 460 | Добавил: 11x11 | Дата: 03.03.2012 | Комментарии (0)



    Хабарингиз бор, тажрибали ҳужумчи Жаъфар Ирисметов мавсумолди тайёргарлик босқичини "Олмалиқ" клуби таркибида ўтказган бўлсада, бундан бироз вақт олдин олмалиқликлар таркибидан кетишга қарор қилган эди. Жаъфар Ирисметовнинг айтишича, ҳозирча қайси жамоада фаолиятини давом эттириши аниқ эмас экан.

    "Мавсумолди тайёргарлигини "Олмалиқ" клубида ўтаган бўлсамда, мураббийлар штаби билан келишган ҳолда, ҳамкорликни давом эттирмасликка қарор қилдик. Клубдан кетганимга уч тўрт кун бўлиб қолди, ҳозирча бошқа клублардан таклиф тушганича йўқ", дейди тажрибали ҳужумчи.

    Эслатиб ўтамиз, Жаъфар Ирисметов Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 36 та учрашувда майдонга тушган ва 15 та гол киритган.

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 483 | Добавил: 11x11 | Дата: 03.03.2012 | Комментарии (0)



    Ўтган мавсум «Машъал» шарафини ҳимоя қилиб, олий лига баҳслари доирасида 9та тўп киритган ҳамда жамоамизнинг 5-ўринни эгаллашига ўз ҳиссасини қўшган тажрибали ҳужумчи Зафар Холмуродов расман «Машъал» билан хайрлашди.

    Бунга сабаб ҳужумчининг Туркия йиғини чоғида бош мураббий Владимир Фомичев билан келиша олмай қолгани бўлди. Бош мураббий билан футболчи ўртасида айнан нима бўлиб ўтгани бизга қоронғу, фақат гап шундаки, Холмуродов Туркиядан бир ўзи вақтлироқ қайтиб келди ва уч-тўрт кун уйда дам олгач, «Олмалиқ» йиғинига бориб қўшилди.

    Ушбу ҳужумчи шу йилнинг 8 январида жамоамиз билан яна бир йиллик шартнома тузганди. Аммо Владимир Фомичев Зафарнинг хизматларидан фойдаланмоқчи эмаслигини маълум қилганидан сўнг шартнома бекор қилинди. Натижада ҳужумчи «Олмалиқ» сафига эркин агент сифатида йўл олди. Холмуродов билан билан суҳбатлашганимизда олий лигадаги 200-голини «Машъал» таркибида киритиш нияти борлигини айтганди. Бироқ бу иш амалга ошмайдиган бўлди. Энди у «Олмалиқ» ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 760 | Добавил: 11x11 | Дата: 03.03.2012 | Комментарии (0)



    Испания Кубоги финалининг аниқ санаси ва ўтказилиш жойи 6 март куни аниқ бўлади.

    Жума куни бўлиб ўтган иккала клуб иштирокидаги йиғилишда томонлар бир тўхтамга кела олишмаган. "Барселона" финал ўйини 25 май куни Мадриддаги "Висенте Кальдерон" стадионида бўлиб ўтишини истаяпти. "Атлетик" бўлса ўйин 20 май куни Севилья шаҳрида ўтишини хоҳламоқда.

    Эслатиб ўтамиз, 19 май куни Европа чемпионлар лигасининг финал ўйини бўлиб ўтиши белгиланган. "Барселона" ушбу мусобақанинг финалига қадар боришни мақсад қилгани барчага маълум бўлса керак.

    Манба: www.sports.ru
    Категория: Испания | Просмотров: 422 | Добавил: 11x11 | Дата: 03.03.2012 | Комментарии (0)


    Лондоннинг «Челси»си бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш инглиз журналистларининг яқин орада истеъфога чиқишни мўлжаллаётгани борасида берган саволларига ўта кескин оҳангда жавоб берган.

    «Челси»да ишлаш — жаҳондаги энг мураккаб лавозимлардан бири. Бироқ мен истеъфога чиқмоқчи эмасман ва ҳеч қачон ўз ташаббусим билан чиқмайман. Мен ҳеч қачон таслим бўлмаганман. Бу тарбиямнинг бир қисми.

    «Манчестер Сити» билан қиёсланганда? Бундаё таққослашни ўринли деб бўлмайди. Уларда яхши жамоа ва таркиб шакллантирилган. Ҳаттоки ўтган мавсумда ҳам «Челси» «шаҳарликлар» айни дамда эга бўиб турган шароитлардек молиявий имкониятларга эга эмасди», — деди портгалиялик мутахассис.
    Манба: championat.com.
    Категория: Европа | Просмотров: 483 | Добавил: 11x11 | Дата: 03.03.2012 | Комментарии (0)


    Кеча Мўллатўйчи Тошмуҳаммедов номли Қашқадарё вилоят мусиқали драма театрида «Насаф» футбол жамоаси аъзолари ва мухлислар ўртасида анъанавий мавсумолди учрашув бўлиб ўтди.

    Унда «Насаф» жамоаси аъзолари ва мураббийлари бу йилги мавсумдаги режалари билан ўртоқлашишди, мухлисларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди.

    Тадбир аввалида катта экранда жамоамизнинг ўтган мавсумда ОФК кубоги мусобақасининг энг эсда қоларли лавҳалари намойиш этилди. Сўнгра жамоа бош менежери Усмон Тошевга сўз берилди:

    - Жамоамизнинг ашаддий ишқибозлари ушбу залда кўриб турганимиздан хурсандмиз, - дея сўз бошлади Усмон Қудратович. - Сиз азиз футбол ишқибозлари каби биз ҳам футбол мавсумини соғиндик. Ўйлайманки, янги мавсумда ҳам жамоамизни аъло даражада қўллаб-қувватлаб, совриндорлар сафига қўшилида ўз ҳиссангизни қўшасизлар

    «Насаф» устози Рўзиқул Бердиев мухлислар кўмаги янги мавсумга жамоа учун ниҳоятда муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

    - Мен «Насаф» билан 15 йилдан б ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 594 | Добавил: 11x11 | Дата: 03.03.2012 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон футбол федерацияси расмий твиттерининг хабарига кўра, февраль ойининг энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш мақсадида ўтказилаётган ЎФФ сўровномаси 5 март куни ўз якунига етади.

    Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш фақат нашр, теле ва радиоканалларгина қатнашади. Индивидуал овозлар қабул қилинмайди.

    Манба: www.the-uff.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 495 | Добавил: 11x11 | Дата: 03.03.2012 | Комментарии (0)


    Футбол тарихи ва статистикаси қўмитаси клубларнинг март ойи учун янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон клубларининг уччаласи ҳам кўтарилишга эришди.

    Ўзбек клублари рейтингини бошқариб бораётган Қаршининг "Насаф” клуби бир йўла 11 поғона юқорилаб 89-ўринга кўтарилиб олди. Рейтингга кўра, иккинчи жамоамиз бўлиб келаётган Тошкентнинг "Бунёдкор” клуби эса бир поғона олдинга силжишга муваффақ бўлган. "Пахтакор” ўтган ойдагига нисбатан оладиган бўлсак, саккиз поғона яхшироқ натижа қайд этиб турибди.

    Осиё қитъаси жамоалари орасида Қаршининг "Насаф” жамоаси кучли учликда бормоқда. Қаршиликлардан олдинда фақатгина Жанубий Кореянинг икки жамоаси "Чжонбук Моторс” ва "Сувон Блюингиз” жамоалари боришмоқда. Кучли ўнликка эса қолган жамоаларимиз кира олишмаган.

    Умумий рейтинг юқори бешталигида бу сафар ҳам ўзгариш кузтилмаган. Каталониянинг "Барселона” клуби яққол пешқадам, "Реал Мадрид” эса энг таъқибчи бўлиб келмоқда.

    1. (1) Барселона Испания/4 369,0
    ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 445 | Добавил: 11x11 | Дата: 03.03.2012 | Комментарии (0)


    Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Франк Рибери Францияда энг кўп даромад оладиган спортчи экан. Бу ҳавда мамлакатнинг етакчи спорт нашрларидан бири - L'Equipe газетаси маълумот тарқатган.

    Газетада ёзилишича, 2011 йилда футболчи 11,4 миллион евро ишлаб топган. Иккинчи ўринда "Сан-Антонио" баскетболчиси Тони Паркер (11,2 млн), учинчи ўринда ҳам яна бир футболчи Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бензема эгаллаган. Унинг йиллик дармади 11 миллион еврога тенг

    Категория: Европа | Просмотров: 448 | Добавил: 11x11 | Дата: 03.03.2012 | Комментарии (0)


    Англия премьер-лигасининг февраль ойидаги энг яхши футболчиси деб "Вест Бромвич" ҳужумчиси Питер Одемвинже топилди. Нигериялик футболчи ўтган ойда рақиблари дарвозасига бешта гол киритди. "Вулверхэмптон" билан ўйинда эса хет-трик қайд этди. Питер бу совринга Англияда учинчи бор эга чиқмоқда.

    Энг яхши мураббий номига эса "Арсенал" устози Арсен Венгер лойиқ кўрилди. Унинг жамоаси бу ойда "Челси"ни ортда қолдиришга муваффақ бўлди. "Арсенал" ўтган ойда "Болтон" билан дуранг ўйнади, "Блэкберн"ни 7:1 ҳисобида мағлубиятга учратди, "Сандерленд"ни 2:1 ва "Тоттенхэм"ни 5:2 ҳисоби билан ... Читать дальше »

    Категория: Европа | Просмотров: 464 | Добавил: 11x11 | Дата: 03.03.2012 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz