Пятница, 19.04.2024, 08:24
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 07


    Ўзбекистон футбол федерацияси оммавий ахборот воситалари овозига кўра февраль ойининг энг яхши футболчи ва мураббийи номини эълон қилади.

    Январь ойи якунларига кўра Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари бош мураббийи Вадим Абрамов ва унинг терма жамоадаги шогирди Кенжа Тўраев қолган рақобатчилардан кўпроқ овоз тўплаб, ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилганди.

    Февраль ойи ҳам асосан терма жамоалар учун аталди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2та расмий (Австралия ва Ироқ) ва 3та ўртоқлик (Филиппин, Оман, Миср) ўйинида майдонга тушди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса 1та расмий (Япония) ва 1та ўртоқлик (Жанубий Корея) ўйинида куч синашди.

    Футболчиларга овоз бериш жараёнида айнан шу нарса ўз кучини кўрсатди ва асосан терма жамоаларга жалб этилган футболчиларгина овоз тўплашди. Фақатгина Александр Гейнрих БАА Этисалат Про-лигасида февраль ойи ҳисобидан 2та гол ура олгани учун (1та чемпионат, 1та Кубок доирасида) 1 очко ишлашга муваффақ бўлди. С ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 510 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.03.2012 | Комментарии (0)


     

    Қаршининг "Насаф" клуби бугун Осиё Чемпионлар лигасидаги учрашувини ўтказди. Аслида куни кеча бўлиб ўтиши лозим бўлган учрашувда қаршиликлар ҳам "Пахтакор" ва "Бунёдкор" клублари ўрнатиб улгурган тур анъанасидан четда қолишни истамадилар ва 2:4 ҳисобида мағлубиятга учрадилар.

    Аввалига учрашув қаршиликлар учун кўнгилдагидек бошланганди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сардори бўлмиш Фозил Мусаев учинчи дақиқадаёқ ҳисобни очди. Шундан сўнг орадан чорак соат ўтиб, Саъми Робия автогол киритиб, қаршиликларнинг вазифасини енгиллаштириб қўйгандек туюлганди. Аммо шундан сўнг "Насаф"нинг ишлари ортга кета бошлади. Аввалига биринчи бўлим охирларида Жума Абдулла ҳисобни қисқартирган бўлса, иккинчи бўлимда қаршиликларни умуман таниб бўлмай қолди.

    Иккинчи бўлим бутунлай меҳмон жамоага аталди. "Насаф" ҳимоячилари томонидан бири-биридан қўпол тарзда йўл қўйилган хатолар натижасида, аввалига ўша Жума Абдулла ҳисобни тенглаштирган бўлса, кейинчалик 76 дақиқада Баре жамоасини ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 477 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.03.2012 | Комментарии (0)


    ОФК Кубогининг D гуруҳидан ўрин олган "Нефтчи" ва Иорданиянинг "Ал-Виҳдат" жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Халқаро майдонда иштирок этаётган клубларимиз ичида биринчи бўлиб "Нефтчи" ғалабани ўзбек мухлисларига тортиқ қилди.

    Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан олдинга ташланган мезбонлар 5-дақиқада пенальти тепиш имкониятига эга бўлишди. Отабек Исроиловга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасидла белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини Азиз Алижонов анқи амалга ошириб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

    Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида кўпроқ "Ал-Виҳдат" футболчилари олдинга ташланишди. Бироқ гол киритиш иккала жамоага ҳам насиб этгани йўқ.

    Иккинчи бўлимда ҳам вазият ўзгармади. "Нефтчи" асосан ўйинда ҳисобни сақлаб қолиш учун ҳаракат қилган бўлса, "Виҳдат" футболчилари қандай қилиб бўлмасин ҳисобни тенглаштириш илинжида бўлишди. Иккинчи бўлимда Отабек Исроилов ўрнига майдонга тушган Анвар Бердиев 79-дақиқа келиб ҳисобдаги фарқни иккитага оширд ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 468 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.03.2012 | Комментарии (0)



    Чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб учрашувлари доирасидаги "Арсенал" ҳамда "Милан" клублари ўртасидаги баҳс кеча тунда ниҳоясига етди.

    Унда "тўпчилар"нинг йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабалари билан якунланди. Лоран Косельни, Томаш Росицки ва Робин ван Персилар ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйишди.

    Эслатиб ўтамиз, бу жамоаларнинг биринчи учрашуви 4:0 ҳисобида тугаган ва "Милан"нинг қўли баланд келганди. Гарчи, кеча Арсен Венгер шогирдлари ғалаба қозонишган бўлса, икки ўйин натижасига кўра, мусобақани тарк этадиган бўлишди.

    Чемпионлар лигаси, 1/8 финал. Жавоб ўйини
    "Арсенал" Англия – "Милан" Италия – 3:0
    Голлар: 1:0 – Косьельни (7), 2:0 – Росицки (26), 3:0 – ван Перси (43, пенальти).
    АРСЕНАЛ: Шчесни (5.5), Санья (5.5), Косьельни (5.5), Вермален (5), Гиббс (5), А.Сонг (5.5), Окслейд-Чемберлен (6.5) (Шамах, 75), Росицки (6), Уолкотт (5.5) (Пак Чу Юн, 84), ван Перси (6), Жервиньо (5.5).
    МИЛАН: Аббьяти (5.5), Абате (4.5), Силва (4.5), Мексес (4. ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 465 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.03.2012 | Комментарии (0)



    Чемпионлар лигасининг 1/8 финал учрашувлари доирасидан ўрин олган "Бенфика" ҳамда "Зенит" клублари ўртасидаги учрашув ҳам ниҳоясига етди.

    Ўйин португалияликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабалари билан тугади. Перейра, ва Оливейралар биттадан гол киритишга эришишди. Мазкур ғалаба "Бенфика"ни кейинги босқичга олиб чиқди. Сабаби, бу жамоалар биринчи учрашувда 2:3 ҳисобини қайд этишганди.

    Чемпионлар лигаси, 1/8 финал. Жавоб учрашуви
    "Бенфика" Португалия – "Зенит" Россия – 2:0
    Голлар: 1:0 – М.Перейра (45), 2:0 – Оливейра (90).
    БЕНФИКА: Артур Мораес, М.Перейра, Луизао, Жардел, Эмерсон, Бруно Сезар, Витцель, Хави Гарсия, Гайтан (Матич, 72), Родриго (Нолито, 62), Кардосо (Оливейра, 80).
    ЗЕНИТ: Малафеев, Анюков (Алвеш, 53), Губочан, Ломбертс, Кришито, Семак, Денисов, Широков, Зырянов (Файзулин, 70), В.Быстров (Лазович, 46), Кержаков.
    Огоҳлантиришлар: Анюков (5), Хави Гарсия (15), Денисов (68), Оливейра (90).
    "Эштадиу да Луш" стадиони

    Манба: www.uff.uz < ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 446 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.03.2012 | Комментарии (0)


    Осиё Чемпионлар лигаси

    Гуруҳ босқичи

    "В” гуруҳи

    1-тур

    "Ал Иттиҳод” – "Пахтакор” – 4:0 (2:0)

    Бош ҳа ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 484 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.03.2012 | Комментарии (0)


    Осиё Чемпионлар лигаси

    Гуруҳ босқичи

    "Е” гуруҳи

    1-тур

    «Бунёдкор» - «Аделаида Юнайтед» ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 479 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.03.2012 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz