Вторник, 23.04.2024, 10:32
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 08


    ПСЖ хўжайини қатарлик инвестор Носир Ал Халефининг айтишича, парижликлар Айни дамда "Реал” ҳужумчиси Госсало Игуаин ва "Ливерпуль” клуби аъзоси Луис Суарес борасида таклиф тайёрламоқда.

    "Бу ҳақиқат. Биз чиндан ҳам бу икки футболчини сотиб олмоқчимиз. Бизга янги Мессилар керак.

    Бизнинг мақсадимиз яқин йиллар ичида Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишдир”, дейди Ал Хелафи.

    Категория: Европа | Просмотров: 448 | Добавил: 11x11 | Дата: 08.03.2012 | Комментарии (0)


    Ҳозир ҳамманинг диққат-эътибори "Барса” устози Хосеп Гвардиолага қаратилган десак муболаға бўлмайди. Негаки, Пеп ҳамон клуб билан тузган шартномасини узайтиришга шошилмаяпти. Мухлислар орасида ҳам хавотирга тушаётганлар йўқ эмас. Наҳотки, каталонияликлар тарихидаги энг омадли мураббийлардан бири "Барселона”дан кетса? Ўз навбатида Европалик журанлистлар Гвардиоланинг "анорранглилар” бошқарувида қолишига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган жиҳатларни санаб ўтишди.

     

    Гуттман қоидаси

    ... Читать дальше »
    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 457 | Добавил: 11x11 | Дата: 08.03.2012 | Комментарии (0)


    Футбол мухлислари орасида шундай гаплар юради: юлдуз футболчилар бошқа давлатга фақат пул учун келишади. Ҳамма уларни бой деб фараз қилади. ОАВда ҳам тинмай уларнинг миллионлари хусусида ёзишади. Аслида ҳам шундаймикан? Бу ютуқларга эришиш учун ўша ўйинчилар қандай қийинчиликларни бошдан кечиришгани билан ҳеч кимнинг иши йўқдек, гўё. Яқинда "Советский спорт футбол” нашри ходимлари Москванинг "Динамо” клуби таркибида тўп сураётган уч нафар таниқли легионерлар билан пуллар ҳақида суҳбатлашишди. Мақола давомида футболчилар қуйидаги саволларга жавоб қайтаришди.

    Легионерлар учун саволлар:

    ... Читать дальше »

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 546 | Добавил: 11x11 | Дата: 08.03.2012 | Комментарии (0)



    ФИФА Озарбойжон-Фаластин ўйини натижасини рейтинг жадвалининг расмий ўйинлар рўйхатидан олиб ташлади.

    Azerisport.com сайтининг хабар қилишича, ФИФА бу ҳақида Озарбойжон футбол ассоциясига (AFFA) хат йўллаган.

    Хатда ёзилишича, ўйин ҳакамлари ўзгартирилгани ҳақида ФИФА огоҳлантирилмаган ва ўйинни бошқарган ҳакам 2012 йил учун тасдиқланган ҳакамлар рўйхатидан ўрин олмаган. Шу сабабли Фаластин билан ўтган ўртоқлик ўйини расмий ўйинлар рўйхатидан ўчириб ташланган.

    Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйин Фаластин термасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган бўлиб, бу Озарбайжон футбол аҳлининг норозилигига сабаб бўлганди.

    Манба: azerisport.com.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 504 | Добавил: 11x11 | Дата: 08.03.2012 | Комментарии (0)


    Хабарингиз бор, тажрибали ҳужумчи Зафар Холмуродов янги чемпионат бошланишига бир ойдан камроқ вақт қолганида «Машъал»ни тарк этди.

    Клуб бош мураббийи Владимир Фомичев клуб расмий сайтига берган интервьюси чоғида, Зафарнинг муборакликлар сафидан кетиш сабаблари ҳақида айтиб ўтган.

    "Зафар Холмуродов қишки йиғинда кам ўйинларда иштирок этди. Туркиядаги ўртоқлик учрашувларида ҳам асосан захирада қолдирилди. Бу эса футболчига ёқмади ва кетаман деб туриб олди.

    Ўз навбатида мен ҳам унинг қарорини маъқулладим ва ҳар иккала томон розилиги билан ўртадаги шартномани бекор қилдик. Албатта, Зафар Холмуродовнинг ўрни билинмасдан қолмайди, лекин футболда алмаштириб бўлмайдиган ўйинчининг ўзи йўқ. Қолаверса, бу йил кўпроқ Соҳиб Абдуллаев, Ихтиёр Тошпўлатов сингари ёшларга ишонч билдирмоқчимиз. Шунингдек, асосий ҳужумчи ролида Самандар Шодмоновни кўряпман. Холмуродовнинг кейинги фаолиятига эса омад тилайман", - дейди мураббий.

    Манба: www.fcmashal.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 493 | Добавил: 11x11 | Дата: 08.03.2012 | Комментарии (0)




    Бундан бир неча дақиқалар аввал "Андижон"-"Навбаҳор" ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўз якунига етди.

    Мазкур учрашувни "Навбаҳор" вакиллари устунлик билан бошлаб бир қанча имкониятларни сдир этишди. Аммо ҳа деганда гол бўлавермади.
    Учрашувнинг 41-дақиқасида Асқаралиев иккинчи сариқ карточкани олиб майдондан четлатилади. Ўйин ўртоқлик мақомида бўлганлиги боис бош ҳакам "Навбаҳор"нинг 11 киши бўлиб ўйнашига рухсат берди.

    43-дақиқада эса Артурас Фоменконинг ажойиб тўп оширишидан сўнг Абдулазиз Султонов дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни очди - 0:1.

    Қолган дақиқаларда ҳам ҳар икки томонда гол киритиш учун бир талай имкониятлар юзага келди. Лекин бошқа гол кузатилмади.


    "Андижон"-"Навбаҳор" 0:1
    Гол: Абдулазиз Султонов, 43
    "Андижон": Долимов, Гражюнас, Турсунов, Ибрагимов, Аҳмедов, Аъзамов, Тўрақулов, Исаев, Абдураҳимов, Валиев, Раҳимов
    Заҳирадан тушганлар: Шишелов, Нормуҳаммедов, Хўжаев,
    "Навбаҳор": Денис Романенко, Абдумажид Тоиров, Вита ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 503 | Добавил: 11x11 | Дата: 08.03.2012 | Комментарии (0)

    Кўпчилик кутган нарса содир бўлди. Лионда минимал ҳисобда ютқазган кипрликлар жавоб учрашувида ўзларига керакли ҳисобни бемалол қайд этишлари мумкинлиги тахмин қилинаётган эди.

    Қарангки, шундай бўлиб чиқди ҳам. Тезкор гол киритган кипрликлар учрашув сўнгига қадар дарвоза дахлсизлигини сақлашди. 115-дақиқада ягона гол муаллифи Мандукага иккинчи сариқ кўрсатилиб, майдондан четлатилди. Бироқ, камайиб қолган мезбонлар бўлимда ҳам туриб беришди ва пенальтилар сериясида омад уларга кулиб боқди.

    АПОЭЛЬ Кипр футболи тарихида янги варақ очди. Чорак финалда қўҳна қитъанинг гранд жамоалари қолаётгани инобатга олсак, кўзи шапағ қуръа омадли бу жамоага «Бенфика»ни рўбарў қилишини истар эдик.

    АПОЭЛ (Кипр) – ЛИОН (Франция) 1:0 (1:0)
    Пенальтилар серияси бўйича — 4:3
    Гол: 1:0 – Мандука (9).
    Пенальтилар сериясидаги ҳисоб: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3.
    АПОЭЛ: Хиотис, Боавентура, Марсело, Паулу Жорже, Барбоса Мораиш, Элдер Соуза (Александру, 90), Хараламбидис (Марсинь ... Читать дальше »
    Категория: UEFA чемпионлар лигаси | Просмотров: 475 | Добавил: 11x11 | Дата: 08.03.2012 | Комментарии (0)


    Шарҳлаб, таҳлил қилиб ўтирадиган ўйин бўлгани йўқ. Шунчаки, Мессига тарихда қолиш учун яна бир имконият. Биринчи таймда иккита гол урган аргентиналик ҳужумчи иккинчи таймда бутунлай "қутуриб" кетди.

    Натижада "Барселона” йирик ҳисобда ғалаба қозонди – умумий ҳисоб – 10:2! Умуман каталонияликларнинг немис жамоаларига қарши омадли юриши давом этмоқда. "Штутгарт”, "Бавария” ва мана энди, "Байер”. Мессининг рекорди ҳақида пастроқда ўқидингиз. Айтганча, шу пайтгача ҳеч ким ЕЧЛ нинг бир мавсумида икки марта хет-трик қилишга муваффақ бўлмаган экан. Эсингизда бўлса, гуруҳ босқичида Месси Чехиянинг "Виктория” жамоасига қарши сафардаги ўйинда хет трик қайд этганди. Ҳаммаси бўлиб эса, Месси уч ўйинда учтадан ортиқ тўп киритган ва бу кўрсаткич бўйича Филиппо Индзагига етиб олди.

    Шунингдек, иккинчи таймда майдонга тушган Тельо ҳам икки гол киритишга муваффақ бўлди.

    БАРСЕЛОНА – БАЙЕР 7:1 (2:0)
    Голлар: Месси (25, 42, 49, 58, 84), Тельо (55, 62) – Бельараби (90).
    БАРСЕЛ ... Читать дальше »
    Категория: UEFA чемпионлар лигаси | Просмотров: 533 | Добавил: 11x11 | Дата: 08.03.2012 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz