Среда, 24.04.2024, 19:37
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 09


    Футзал бўйича 2012 йилги Осиё чемпионати ўйинлари «Nike»нинг «Rolinho Premier» (Ролиньо Премьер) тўпларида ўтказилади.

    ОФК Мусобақалар бўлими маълумотига кўра, футзал бўйича Осиё чемпионати финал қисмида иштирок этувчи ҳар бир терма жамоага, мусобақа ўтказилувчи мамлакатга келишлари билан, 10тадан «Nike Rolinho Premier» тўплари тақдим этилади.

    Футзал бўйича 2012 йилги Осиё чемпионати 25 май – 1 июнь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтади. Мусобақада, Ўзбекистон футзал терма жамоасидан ташқари, Австралия, Хитой, Хитой Тайпейи, Индонезия, Эрон, Япония, Кувайт, Қирғизистон, Ливан, Қатар, Жанубий Корея, Таиланд, Тожикистон, Туркманистон терма жамоалари ҳам иштирок этади.

    Футзал бўйича Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими 11 март, якшанба куни бўлиб ўтади.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 526 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.03.2012 | Комментарии (0)


     

    Олдинроқ хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов бугун яъни, 9 март куни "Ўзбекистон" меҳмонхонасида олимпия терма жамоаси аъзолари билан учрашди. Бу ҳақда ЎФФ расмий твиттери хабар тарқатмоқда.

    БАА олимпия терма жамоасига қарши учрашув олдидан футболчиларга далда бўлиш мақсадида меҳмонхонага ташриф буюрган Мираброр Усмонов олимпиячиларимизга ишониши таъкидлаб ўтди.

    «БАА кучли рақиб, аммо бутун Ўзбекистон сизга ишонади. Улар қатори мен ҳам сизнинг кўз ўнгимизда тарихни ёза олишингизга ишонаман», дея Мираброр Усмоновнинг сўзларидан иқтибос келтириб ўтди ЎФФ твиттери.
    Манба: www.stadion.uz.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 492 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.03.2012 | Комментарии (0)


    14 март кунги Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг рақиби БАА олимпия терма жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳрида машғулот олиб бораётганди.

    8 март куни Украина иккинчи дивизиони вакили - «Ховерла-Закарпатье» клубига қарши синов-назорат ўйинида майдонга тушган Амирлик терма жамоаси 1:1 ҳисобига имзо чекди. 49-дақиқада украинлар олдинга ўтиб олганларига қарамай, ғалабани ушлаб қола олишмади. Техник ва жисмоний томондан анчагина кучли кўринган БАА устунликни ўз қўлида ушлаб турганига қарамай, фақатгина ҳисобни тенглаштира олди холос.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва БАА олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйин 14 март куни соат 18:00 да «Жар» стадионида бўлиб ўтади.

    Манба: the-uff.com.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 517 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.03.2012 | Комментарии (0)



    ЎзПФЛ расмий сайти тарқатган маълумотларга кўра, 10 март куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бир йиллик танаффусдан сўнг Олий Лигага қайтган Тошкентнинг «Локомотив» клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Қайд этиб ўтиш жоиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 9 январь куни ҳам "Локомотив”га қарши тўп суриб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

    Эслатиб ўтамиз, Олимпия терма жамоамиз 14 март куни БАА олимпиячиларини қабул қилади.

    Манба: www.pfl.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 555 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.03.2012 | Комментарии (0)


     

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 тўртинчи саралаш босқичида Жанубий Корея, Эрон, Қатар ва Ливан мамлакатларига қарши кураш олиб боради. Қуйида қуръа маросимида иштирок этган вакиллар фикри ҳавола этилади.

    Фаҳад Аз-Зараа, Қатар терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: «Ўйлашимча, Жанубий Корея ва Эрон гуруҳ фаворитларидир. Бироқ учинчи саралаш босқичини кўтаринки кайфиятда ўтказган Ўзбекистон ва ҳал қилувчи босқичга қарад етиб келган Ливанни ҳам унутмаслик керак. Биз ўзимизнинг энг яхши томонларимизни намойиш қила олишимиз керак».

    Шуҳрат Мақсудов, Ўзбекистон терма жамоаси ёрдамчи мураббий: «Мен қайсидир жамоани кучли ёки аксинча деб айта олмайман. Чунки жаҳон чемпионатида ўйнаш учун даъвогар жамоа бор кучи билан ҳаракат қилади. Лекин вазифани амалга ошириш учун қайси гуруҳда ўйнашнинг бизга фарқи йўқ».

    Карлуш Кейруш, Эрон терма жамоаси бош мураббийи: «Биз учун ҳозир энг муҳими - тўртинчи босқичга тайёргарликни ҳозирдан бошлашимиз керак, чунки гуруҳимизд ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 573 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.03.2012 | Комментарии (0)



    Зўр гап чиқиб қолди. Оқибати нима бўлишини билмадиг-у, чайнаб турса арзийди. Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Осиё чемпионлар Лигасида йўқотган 3 очкони, тўплар нисбати билан қўшиб қайтариб олиши мумкин.

    Гап шундаки, «Ал-Иттиҳод» таркибида ҳужумчи Ноиф Ҳаззозий «Пахтакор»га қарши ўйинда майдонга тушган. Ушбу футболчининг Осиё кубокларидаги сўнгги учрашуви 2011 йилнинг 26 октябрида, Осиё чемпионлар Лигаси ярим финали жавоб учрашувида «Чжонбук Моторс» жамоасига қарши кечган.

    Ноиф ўша ўйиннинг 11-дақиқасида ҳакам томонидан майдондан четлатилган. Одатда, тўғридан-тўғри қизил карточкалар оғирроқ жазоланади. Шунга кўра, Ноиф Ҳаззозий кейинги икки ўйинга дисквалификация қилинган.

    «Ал-Иттиҳод» финалга чиқа олмаган, демак кейинги ўйин «Пахтакор»га қарши Жиддадаги ўйин ҳисобланади. Албатта, мухлисларимиз ҳам анча ҳушёр бўлиб кетишган, юқоридаги гаплар етарли эмас. Улар ФИФА қонунларини ҳам, қўшимча бандларни ҳам сув қилиб ичиб юборишган.

    Давом этамиз.

    «Ал-И ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 520 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.03.2012 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон футбол федерация расмий сайтининг хабарига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 сўнгги саралаш босқичини 3 июнь куни Тошкентда Эронга қарши ўйин билан бошлайди.

    Қуйида 4-саралаш босқичи тақвими билан танишиб олишингиз мумкин.

    ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 710 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.03.2012 | Комментарии (0)
    ТУР САНА ЎЙИН
    1-тур 3 июнь, 2012 йил Ўзбекистон - Эрон
    1-тур 3 июнь, 2012 йил Ливан - Қатар
    2-тур 8 июнь, 2012 йил Қатар – Жанубий Корея
    2-тур 8 июнь, 2012 йил Ливан - Ўзбекистон



    Алексей Естафеев бошчилигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси пойтахтимизда тайёргарликни давом эттираётган Ғузорнинг "Шўртан” клуби ўртоқлик учрашуви ўтказади.

    "Шўртан" клуби расмий сайти тарқатган маълумотларга кўра, мазкур беллашув 9 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

    Эслатиб ўтамиз, ушбу ёшдаги терма жамоамиз Осиё чемпионати саралашига тайёргарлик кўрмоқда.

    Манба: www.fcshurtan.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 485 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.03.2012 | Комментарии (0)




    Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-турида Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Қатар Юлдузлар лигаси иштирокчиси «Ал-Араби» клубини қабул қилади. Беллашув 4 апрель санасига тайин қилинган.

    ОФК қарорига кўра, мазкур жамоалар ўртасидаги ўйинни австралиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Даниэль Петер Гринга қанотларда Лук Бренен ва Ҳобсон Брэд кўмак беришади. Тўртинчи ҳакам қирғизистонлик Дмитрий Машенцев.

    «Пахтакор» илк турда Саудиянинг «Ал-Иттиход» клубидан йирик ҳисобда мағлубиятга учраган бўлса (0:4), «Ал-Араби» сафарда БААнинг «Банияс» клубидан енгилган (0:2). Иккинчи турда «Пахтакор» Тошкентда «Банияс»ни қабул қилса, «Ал-Араби» Саудия етакчисини Қатарда имтихон қилади. Ҳар иккала ўйин 20 март санасига тайин қилинган.


    «ПАХТАКОР» (Ўзбекистон) - «АЛ-АРАБИ» (Қатар)
    4 апрель, 2012 йил.
    Бош ҳакам: Даниэль Петер Грин (Австралия)
    Қанот ҳаками: Лук Бренен (Австралия)
    Қанот ҳаками: Ҳобсон Брэд (Австралия)
    Тўртинчи ҳакам: Дмитрий Машенц ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 564 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.03.2012 | Комментарии (0)


     

    9 март куни Вадим Абрамов мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси иккита синов-назорат ўйинида майдонга тушиши ҳақида Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайти маълумот берган эди. Мазкур режага ўзгартириш киритилди.

    26 нафар футболчи билан йиғин ўтказаётган Вадим Абрамов Муборакнинг «Машъал» клубига қарши ўйинда иштирок этишни истамади. Шу сабабли томонларнинг Қибрайда бўлиб ўтиши режалаштирилган беллашуви бекор қилинди. 10 март куни соат 14:00 да эса Тошкентнинг «Локомотив» клубига қарши ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади.

    14 март куни олимпия терма жамоасини БАА олимпиячиларига қарши муҳим ўйин кутиб турибди. «Жар» стадионида ўтказиладиган ўйинда Вадим Абрамов жамоаси зафар қуча олса, Лондон-2012 олимпиядасига йўлланмани қўлга киритади. Шу мақсадда бугун Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари билан жамоа истиқомат қилаётган «Ўзбекистон» меҳмонхонасида учрашув ўтказади.

    Манба: www.the-uf ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 514 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.03.2012 | Комментарии (0)


    Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 сўнгги саралаш босқичининг «А» гуруҳида Жанубий Корея, Эрон, Қатар ва Ливан терма жамоаларига қарши кураш олиб боради. Учинчи саралаш босқичи якунларига кўра энг яхши натижа қайд этган ва жаҳон чемпионатининг сўнгги икки иштирокчисидан устун бўлган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов қуръадан кейинги қуйидагича фикр билдирди:

    «Қуръани биз учун кутилмаган бўлди, деб айта олмайман. Ундан олдин ҳам шу рақиблар билан бир гуруҳдан жой олишимизни таҳмин қилиш мумкин эди. Айтишим мумкинки, айни пайтда барча жамоада имконият бирдек. Чунки уларнинг барчаси ўз олдига жаҳон чемпионатида иштирок этиш вазифасини қўйган. Бу кимга насиб қилишини вақт кўрсатади. Барча нарса майдонда ҳал бўлади», дейди Вадим Абрамов.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 488 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.03.2012 | Комментарии (0)


     

    Куала-Лумпурда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатиннг сўнгги саралаш босқичига қуръа ташланди. Барча терма жамоалар ўзларининг кейинги рақиблари ҳақида билиб олдилар.

    Жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси "А" гуруҳидан жой олди. Терма жамоамиз Жанубий Корея, Эрон, Қатар, Ливан терма жамоалари билан куч синашади.

    Умуман олганда, ўйнаса бўладиган гуруҳ. Буёғига тайёргарликни кучайтириш керак бўлади.

    "В" гуруҳида: Австралия, Ироқ, Иордания, Уммон, ЯпонияА гуруҳи В гуруҳи

    1. Жанубий Корея

    2. Эрон

    3. Ўзбекистон

    4. Қатар

    5. Ливан
    1. Австралия

    2. Ироқ

    3. Иордания

    4. Уммон
    5. Япония


    Манба: www.uff.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 511 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.03.2012 | Комментарии (0)



    Австралия терма жамоаси бош мураббийи Холгер Осиек Жаҳон чемпионати тўртинчи саралаш босқичининг Осиё қитъаси учун бўлиб ўтадиган қуръа маросими олдидан ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

    "Умуман олганда, бу босқичда кучсиз термаларнинг ўзи бўлмайди. Биз биринчи саватчада эканмиз, қайси жамоалар билан рўбарў келишимизнинг фарқи йўқ. Тўғри, Япония ва Жанубий Корея терма жамоалари Осиё қитъасида етакчиларидан саналишади. Уларнинг бири билан аниқ ўйнаймиз. Шундай экан, буёғига олдиндан белгиланган режаларимиз асосида тайёргарлик ишларини олиб борамиз", - дейди ҳотиржам тарзда "соккерузлар" бош мураббийи "The Roar" газетасига берган интервьюсида.

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 607 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.03.2012 | Комментарии (0)




    Хабарингиз бор, 14 март куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БАА олимпиячиларига қарши жуда муҳим учрашувни ўтказишади.

    Олимпиячилар ушбу ўйинга тайёргарлик кўриш мақсадида ҳар куни Ўзбекистон меҳмонхонасида назарий, "ЖАР” да жисмоний машғулотлар ўтказаяпти, деб хабар бермоқда ЎФФ расмий твиттери.

    Манбанинг хабар беришича, 9 март куни ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари билан Ўзбекистон меҳмонхонасида учрашади.

    Шунингдек, бугун олимпия терма жамоамиз "Локомотив”га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилганди. Аммо бу ўйин эртага 10 март куни бўлиб ўтади.


    Манба: the-uff.com.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 529 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.03.2012 | Комментарии (0)


    Янги чемпионатга пойтхатимизда ҳозирлик кўраётган Ғузорнинг "Шўртан” ва Зарафшоннинг "Қизилқум” клублари бугун "Қибрай” стадионида назорат учрашувини ўтказишди.

    Қизиқарли ва кескин курашларга бой бўлган учрашувда жамоалар муроса кўчасини танлашди – 1:1.

    Жамоалар учрашувни қуйидаги таркиб билан бошлашди:
    "Шўртан”: (1-бўлим) А. Корнейчук, А. Алиқулов, Ҳ. Каримов, Р. Бердимуродов, В. Пономарёв, Б. Қодирқулов, А. Мерзляков, А. Соро, В. Афонин, В. Рушницкий, И. Таран.
    (2-бўлим): М. Наумов, Я. Крушелницкий, П. Агбо, Ғ. Рахмонов, Л. Убайдуллаев, Ж. Аҳмедов, В. Клишин, А. Амонов, М. Мамазулумов,

    "Қизилқум”: (1-бўлим) Э. Тожибоев, А. Агалиев, Т. Кагиров, Р. Боқиев, А. Усачёв, А. Абдуллаев, А. Власичев, Ғ. Ўрунов, А. Бобожонов, Ф. Нишонов, С. Шихов.
    (2-бўлим): Э. Жабборов, И. Отабоев, И. Ильин, Ф. Ҳайдаров, Ф. Бобоқулов, Т. Мирзаев.

    "Шўртан” биринчи бўлимда Вадим Афониннинг киритган голи эвазига биринчи бўлимда ғалаба қозонган бўлса, иккинчи бўлимда Игор ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 527 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.03.2012 | Комментарии (0)


    Яқинда Тошкентнинг "Пахтакор” жамоаси собиқ ўйинчиси, Грециянинг ярим асрликлаги  энг яхши футболчиси деб тан олинган Валилис Хадзипанагис Москвада меҳмон бўлганидан фойдаланган "Спорт Экспресс” нашри ходимлари у билан суҳбатлашишга муваффақ бўлишди. Ҳозир ўша суҳбатдан парча келтириб ўтамиз.

    - Сўнгги йигирма йил ичида Москвага келганмидингиз?

    - Россия пойтахтига охирги марта – 1990 йилда келгандим. "Ервопейский” савдо мажмуасини кўриб  ҳайратда қолдим. Ҳақиқий ... Читать дальше »

    Категория: Интервью | Просмотров: 642 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.03.2012 | Комментарии (0)




    Бугун «Динамо» клуби Самарқанддаги йиғин доирасида биринчи лига вакили «Регистон» билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. 16:00 да бошланган ўртоқлик учрашуви Булунғур туманининг «Диёр» ўйингоҳида бўлиб ўтди. Учрашувда биринчи бўлимда киритган иккита тўп «динамо»чилар га ғалаба келтирди. Учрашувга тўхталадиган бўлсак биринчи бўлим «Динамо»нинг яққол устунлигида ўтди. Иккинчи бўлимда эса мувозанат тикланди ва ҳар иккила жамоа бир хил ўйин намоиш этди. Агар «Динамо» мана шу ўйини билан олий лигада жон сақлайман деса адашади чоғи.

    «Динамо» - «Регистон» 2:0
    Голлар: Мамадалиев Суннатилла 33, Ахмедов Рўзимбой 44.
    «Динамо» : А.Мельничук, А.Хвостонов, А.Eрохин, А.Рисқуллаев, С.Сайфиев, Д.Жўраев, Л.Кошелов, С.Мамадалиев С, Ж.Бобоев, Д.Абибуллаев, Р.Аҳмедов.
    Захирадан майдонга тушганлар: И.Михайлов, Ж.Отақулов, Н.Свидров, З.Полвонов, И.Холмирзаев, У.Абдурахмонов, А.Бозоров, А.Виладеслав
    «Регистон» : Ф.Шодмонқулов, Ф.Баротов, Т.Нуриддинов, Ж.Хамроев, Б.Исроилов, А.Сидди ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 644 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.03.2012 | Комментарии (0)

     

    "Милан”нинг 38 ёшли ҳужумчиси Филиппо Индзаги ёзда "Аталанта” клуби сафига бориб қўшилиши мумкин. Бу ҳақда  Football Italia нашри хабар тарқатган.

    Айтиш жоизки, бу жамоа Пиппигол учун бегона эмас. Индзагилар сулоласининг катта вакили фаолиятини айнан "Аталанта”да бошлаганди.

    Ёзда Филиппонинг "Милан” билан тузган шартномаси ўз ниҳоясига етади ва ... Читать дальше »

    Категория: Италия | Просмотров: 504 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.03.2012 | Комментарии (0)


    Махачқалъанинг «Анжи» клуби бош мураббийи Гус Хиддинк жаҳоннинг энг кўп маош олувчи мураббийлари рўйхатида иккинчи ўринда бормоқда, дея хабар бермоқда Португалиянинг futebolfinance.com сайти. Голландиялик мутахассис йилига 7,5 миллион евро ҳақ олади. "Барса” бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг иш ҳақи ҳам шунча.

    Дунёнинг энг кўп маош олувчи мураббийлар рўйхатини эса Жозе Моуриньо бошқариб бормоқда. "Реал” устозининг бир йиллик ойлиги 10 миллион еврога тенг.

    Жаҳоннинг энг кўп ҳақ олувчи мураббийлари:

    ... Читать дальше »

    Категория: Европа | Просмотров: 495 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.03.2012 | Комментарии (0)



     Тошкент вақти билан соат 13:00да Бразилияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати учун ўтказилаётган саралаш тизимининг Осиё минтақаси бўйича тўртинчи босқичига қуръа ташланади. 

    Goal.com сайтининг ёзишича, қуръа жараёни 2-саватчадан бошланар экан. 2-саватчада эса Эрон ва Япония терма жамоалари ўрин эгаллаганини яхши биласиз.

    Шундан кейин 5, 4 ва 3-саватча жамоалари қуръага тортилишади. Якунда эса 1-саватча жамоалари ўз рақибларини билиб олишади. Демак, Ўзбекистон ўрин олган 3-саватча тўртинчи бўлиб қуръага тортилади.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 540 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.03.2012 | Комментарии (0)

    ЕВРОПА ЛИГАСИ

    1/8 ФИНАЛ

    Дастлабки учрашувлар

    ТВЕНТЕ (Голландия) – ШАЛЬКЕ-04 (Германия) 1:0 (0:0)

    Гол: Л. де Йонг (61-пен.)

    ТВЕНТЕ: Михайлов, Росалес, Висгерхоф, Т. Корнелиссе, Дуглас, Фер, Брама, В. Янссен (Байрами, 85), Жон, Л. де Йонг, Шадли.

    ШАЛЬКЕ 04: Хильдебранд, Утида, Холтби (Моритц, 90), Пападопулос, Фукс, Ж.Жонс, Хегер, Матип, Обаси (Дракслер, 82), Марика, Рауль (Эскудеро, 90).

    Огоҳлантиришлар: В. Янссен (63), Хильдебранд (89), Эскудеро (90).

    < ... Читать дальше »

    Категория: UEFA Европа лигаси | Просмотров: 448 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.03.2012 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz