Суббота, 20.04.2024, 14:49
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 10


    Ҳиндистон футбол Федерацияси президенти Прафул Пател ўтган ҳафтада ФИФА президенти Зепп Блаттер билан бўлиб ўтган учрашуви чоғида, ўз мамлакатининг 2015 йилдаги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонкли қилиш нияти борлигини айтиб ўтган.

    ҲФФ президенти шунингдек, 2017 йилдаги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига ҳам мезбонлик қилишни истаётганлиги ва бунинг учун ҳозирдан барча тайёргарлик ишларини бошлаб юборишини маълум қилган.

    Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбонлигини Ҳиндистонга беришга ФИФА қарши эмас. Аммо, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ҳам ўзида ўтказиш таклифнини билдирган Ҳиндистон ФФсининг қарори уларни ажаблантирган.

    Ушбу мусобақаларга ким мезбонлик қилиши ҳақидаги якуний қарор шу ойда, Цюрихдаги ФИФА штаб-квартирасида бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишда маълум бўлади.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 472 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.03.2012 | Комментарии (0)


    Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Олий Лиганинг «Локомотив» клуби билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади.

    Вадим Абрамов шогирдлари январь ойида ҳам «Локомотив»га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, ўшанда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. БАА олимпиячиларига қарши ҳал қилувчи саралаш ўйини олдидан ташкил этилган ва, аслида, 9 март куни ўтказилиши керак бўлган ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон олимпия терма жамоасига осон бўлгани йўқ.

    «Жар» стадионининг машғулотлар майдонида, қор ёғини остида кечган ўйинда ҳисоб 20-дақиқада, олимпия терма жамоаси яримҳимоячилари ва ҳимоячилари ўртасидаги тушунмовчиликдан сўнг, «Локомотив» тўпурари Зайниддин Тожиевнинг Қувватов билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетганидан сўнг очилди. Орадан кўп ўтмай, захирадан майдонга тушган ҳимоячи Мурод Холмуҳаммедовнинг хатоси сабаб, «Локомотив» ҳужумчиси Александр Шадрин жамоадоши Жора Оганесянни дарвозабонни билан юзма-юз ҳолатга чиқарди — бу вазиятда «Локомотив» устозининг ўғли олимпиячилар посбонини ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 488 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.03.2012 | Комментарии (0)


    ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси Ўзбекистон чемпионати 21-мавсумининг 1-тур ўйинлари учун ҳакамлар ва назоратчиларни тайинлади.

    Унга кўра, 15 март куни бўлиб ўтадиган "Бухоро” – "Пахтакор” учрашувини Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Яна бир ФИФА рефериси Владислав Цейтлин эса "Динамо” ва "Насаф” жамоалари ўртасидаги ўзига хос "дерби”га ҳакамлик қилади.

    15 март, пайшанба
    БУНЁДКОР (Тошкент) — МАШЪАЛ (Муборак)
    Ҳакамлар: Б.Тоғаев (Тошкент), А.Цапенко (Тошкент вилояти), А.Снетков (Тошкент вилояти), Д.Каримов (Тошкент)
    Назоратчи: Валицкий В. (Тошкент)

    ОЛМАЛИҚ (Олмалиқ) — НЕФТЧИ (Фарғона)
    Ҳакамлар: О.Толибжонов (Тошкент), Р.Серазитдинов (Тошкент), Б.Норсафаров (Қарши),
    Т.Тўхтасинов (Андижон)
    Назоратчи: В.Штерн (Тошкент)

    ДИНАМО (Самарқанд) — НАСАФ (Қарши)
    Ҳакамлар: В.Цейтлин (Тошкент), А.Миронов (Тошкент), А.Букатин (Тошкент), З.Қодиров (Навоий)
    Назоратчи: С.Эрматов (Тошкент)

    БУХОРО (Бухоро) — ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 490 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.03.2012 | Комментарии (0)


    Хабарингиз бор, Ўзбекистонда ўз ўрни ва мухлисларига эга бўлган "Замин FМ" радиоси "Fair Play” номли дастурни тақдим этиб келмоқда. Мазкур дастур ўзбек ва жаҳон футболидаги энг сўнгги маълумотларни бериш билан бирга, уларда кузатилаётган муаммоларни мутахассислар ёрдамида ечиб боришга ҳаракат қилади. Дастурнинг навбатдаги меҳмони "Sport” телеканали шарҳловчиси Даврон Файзиев бўлади.

    Дастур мобайнида сиз нафакат саволларингизга жавоб олишингиз, балки бир қатор қизиқарли лойиҳаларда ҳам иштирок этишингиз мумкин. Дастурни "Замин FМ” радиоси бошловчилари Одилжон Каримов ҳамда Камолиддинлар олиб боришади.

    Шундай экан, шанба соат 16.00дан бошлаб "Замин FМ” радиосида эфирга узатиладиган "Fair Play” дастурига марҳабо, ҳурматли футбол мухлислари! Эслатиб ўтамиз, "Замин FМ” радиосини Тошкентда 105,8, Фарғона, Наманган ва Андижонда 107,3, Самарқандда 106, Бухорода эса, 107,4 Мгц тўлқинларида тинглашингиз мумкин.

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 704 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.03.2012 | Комментарии (0)



    Куни кеча Саудия Арабистони лигасида 21-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Сервер Жепаров тўп тепаётган «Ал Шабаб» клуби сафарда «Ал Наср» клуби билан куч синашди. Ўйиннинг 44-дақиқасида Муҳаммад Ал Саҳлави ҳисобни очди – 1:0. Иккинчи бўлимда меҳмонлар ҳужумчиси Носир Ал Шамрони 59 ва 75-дақиқаларда голлар уриб жамоасига ғалаба келтирди. Иккинчи голни пенальтидан киритганини таъкидлаш лозим. Умуман Шамрони айни пайтда 17 та гол билан чемпионат тўпурари бўлиб турибди. Championat.uz нинг аниқлашича бу ўйинда Сервер Жепаров 14-дақиқадаёқ майдонни тарк этган. Кўп эҳтимол билан футболчимиз жароҳат олган. «Ал Шабаб» ушбу ғалабадан сўнг 21 та ўйиндан 53 очко билан мусобақа жадвалида ҳамон биринчи ўринда бормоқда. Клуб кейинги учрашувда 15 март куни «Ал Фотих» клубини ўз майдонида қабул қилади.

    «Ал Наср» - «Ал Шабаб» 1:2
    Голлар: Муҳаммад Ал Саҳлави 44 - Носир Ал Шамрони 59, 75 пен.


    манба : championat.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 526 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.03.2012 | Комментарии (0)


    Ҳозир ҳамманинг диққат-эътибори "Барса” устози Хосеп Гвардиолага қаратилган десак муболаға бўлмайди. Негаки, Пеп ҳамон клуб билан тузган шартномасини узайтиришга шошилмаяпти. Мухлислар орасида ҳам хавотирга тушаётганлар йўқ эмас. Наҳотки, каталонияликлар тарихидаги энг омадли мураббийлардан бири "Барселона”дан кетса? Ўз навбатида Европалик журанлистлар Гвардиоланинг "анорранглилар” бошқарувида қолишига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган жиҳатларни санаб ўтишди.

     

    Гуттман қоидаси

    ... Читать дальше »
    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 511 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.03.2012 | Комментарии (0)




    Бугун Самарқанддаги «Президент» меҳмонхонасида «Динамо» клуби аъзолари билан мавсумолди учрашув ташкил этилди.

    Маросим 11:00да бошланди ва унда йигирмадан ортиқ оммавий ахборот воситалари, мухлислар, клуб мутасаддилари, мураббийлар ва футболчилар иштирок этишди. Йиғинни СТP журналисти Дилмурод Дўстмуродов олиб борди. Унинг учрашувни очиқ деб эълон қилганидан сўнг даврага клубнинг аъзолари мураббий бошчилигида бирма-бир қарсаклар остида чиқиб келишди.

    Биринчи бўлиб сўзга «Динамо» клубининг жонкуяр вакилларидан бири бўлган Ҳасан Норбекович Нормуродов чиқди ва клуб тарихи, бугунги шароитлар ҳақида алохида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг «Динамо» тарихига ва ўйинларига оид лавҳалар намойиш этилди. Аҳмад Убайдуллаев сўзга чиқиб жамоа таркибидаги ўзгаришлар ва янги келган ўйинчилар ҳақида айтиб ўтди.

    Вилоят ҳокими ҳам «Динамо» стадиони ва клубга оид кўплаб маълумотларни айтиб ўтди. Шундан сўнг футболчиларга янги формалар ва рақамлар топширилди. Вилоят футболиг ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 469 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.03.2012 | Комментарии (0)



    Тошкент вилоятининг "Олмалиқ" клуби Тошкентдаги йиғинларини тугатиб, Ўзбекистон чемпионатига тайёргарлик кўриш учун Олмалиққа кўчиб ўтди, дея хабар қилади ЎФФ расмий твиттери.

    Манба: the-uff.com.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 547 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.03.2012 | Комментарии (0)


    Янги чемпионатга пойтхатимизда ҳозирлик кўраётган Ғузорнинг "Шўртан” Алексей Естафеев бошчилигидаги терма жамоамиз (U-22) билан ўзаро ўртоқлик учрашувини ўтказди.

    Голларга бой бўлган учрашувда Игорь Криушенко бошчилигидаги "оқ бўрилар” йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.

    Игорь Криушенко қуйидаги футболчиларни синаб кўрди:

    "Шўртан”: М.Наумов, А.Алиқулов, Ҳ.Каримов, Л.Убайдуллаев, В.Пономарёв, Б.Қодирқулов, А.Мерзляков, А.Соро, В.Афонин, М.Мамазулумов, И.Таран.
    Захирадан майдонга тушганлар: А.Корнейчук, Я.Крушелницкий, П.Агбо, Ғ.Раҳмонов, Л.Убайдуллаев, Ж.Аҳмедов, В.Клишин, А.Амонов, В.Рушницкий,

    Катта устунликка эга бўлган "Шўртан” футболчилари Алексей Естафеев шогирдларини 4:1 ҳисобида мағлуб этишди. Киритилган биринчи голга Игорь Таран муаллифлик қилган бўлса, иккинчи голни киритиш ҳам Таранга насиб этди. Виктор Мочалов дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга оширган Мўйдин Мамазулумов жамоасининг учинчи голини киритди. "Шўртан”нинг сўнгги голини ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 633 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.03.2012 | Комментарии (0)


    Маҳачқалъанинг "Анжи" клуби, бразилиялик ҳимоячи Роберто Карлосни Россия премьер-лигасида қатнашувчи футболчилар қайдномасига киритмаган.

    10-апрел куни 39 ёшни қарши оладиган Роберто Карлос, бу мавсумда "Анжи" сафида майдонга туша олмайдиган бўлди.

    Бразилиялик футболчи айни дамда, Гус Хиддинк бошқарувидаги мураббийлар штабидан ўрин олган.
    Манба: www.sport-express.ru.
    Категория: Россия | Просмотров: 481 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.03.2012 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz