Вторник, 23.04.2024, 15:14
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 13


    Англия чемпионати

    28 - тур

    Арсенал – Ньюкасл – 2:1 (1:1)

    Голлар: 0:1 – Бен Арфа (14), 1:1 – ван Перси (15), 2:1 – Вермален (90).

    АРСЕНАЛ: Шчесны, Санья, Косьельни, Вермален, Гиббс, А.Сонг, Росицки (Рэмзи, 76), Артета, Окслейд-Чемберлен (Жервиньо, 68), Уолкотт, ван Перси.

    ... Читать дальше »

    Категория: Европа | Просмотров: 512 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.03.2012 | Комментарии (0)



    Олий Лига ва Ёшлар Лигаси 1-тур учрашувларининг бошланиш вақти аниқ бўлди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар тарқатмоқда.

    Шундай қилиб, 2012 йилги миллий чемпионат баҳсларини «Олмалиқ» ҳамда «Нефтчи» жамоалари ўртасидаги ўйин очиб беради. 15 март, пайшанба куни Олмалиқдаги «Металлург» стадионида бўладиган ўйин Тошкент вақти билан 15:45да бошланади. Пайшанба куни, шунингдек, «Динамо» – «Насаф», «Бухоро» – «Пахтакор» ва «Бунёдкор» – «Машъал» ўйинлари ҳам бўлиб ўтади. 17:00да «Жар» стадионида бошланадиган баҳс куннинг энг кеч ўйини бўлади.

    Тур ўйинлари, бир кунлик танаффусдан сўнг, 17 март, шанба куни давом эттирилади. «Навбаҳор» – «Қизилқум» ва «Металлург» – «Андижон» учрашувлари 15:00да бошланса, «Шўртан» – «Локомотив» ўйини 16:30да бошланади.

    Ёшлар Лигаси ўйинлари асосий таркибларнинг учрашувларидан бир кун аввал бўлиб ўтади. Олий Лига ва Ёшлар Лигаси 1-тур тақвими билан қуйида танишиб олишингиз мумкин.

    Олий Лига
    1-тур
    15 март, пайшанба ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 564 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.03.2012 | Комментарии (0)



    Бугун "Шўртан” клубининг Ғузор шаҳридаги қароргоҳи мажлислар залида клуб янги бош мураббийи Игорь Криушенко ҳамда жамоага таклиф этилган янги футболчиларни таништириш маросими ва янги мавсумда жамоа расмий ўйинларда кийиб тушадиган кийимлари тақдимоти ўтказилди.

    Тақдимотда жамоа ижрочи директори Икром Норчаев, клуб матбуот котиби Одилбек Толипов, клуб матбуот хизмати ходими Замира Муратова, янги бош мураббийи Игорь Криушенко, дарвозабонларнинг янги мураббийи Виталий Варивончик, ёшлар клуб бош мураббийи Сеид Сеидов, клуб қошидаги футбол академияси катта мураббийи Баҳодир Шоймардонов ва жамоанинг янги футболчилари – Михаил Наумов, Обид Жўрабоев, Адама Соро, Ботир Қодирқулов, Отабек Валижонов, Виктор Клишин, Виталий Рушницкий ва Мўйдин Мамазулумовлар иштирок этишди.

    Тақдимотнинг дастлабки қисмида клуб ижрочи директори Икром Норчаев жамоа бош мураббийи Игорь Крушенкони, дарвозабонлар мураббийи Виталий Варивончикни, ёшлар клуби бош мураббийи Сеид Сеидовни ва клуб қоши ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 687 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.03.2012 | Комментарии (0)


    БАА олимпия терма жамоаси бош мураббийи Маҳди Алининг таъкидлашича, ким Лондонга бориши ҳакамнинг финал хуштагидан сўнг маълум бўлади.

    БАА олимпия терма жамоаси ўз тарихида илк бора, худди Ўзбекистон каби, Олимпиада ўйинларида тўп суришга яқин турибди. Агар Ўзбекистонга қарши ўйинда амирлик футболчилари ҳеч бўлмаса дуранг натижа-да сақлаб қола билишса, шу йилнинг 26 июль – 11 август кунлари Буюк Британияда бўлиб ўтадиган мусобақада иштирок этишади.

    «Эртага бизни нафақат саралаш босқичининг сўнгги учрашуви, балки ҳақиқий финал баҳси кутиб турибди. Эртага иккала жамоа ҳам жанговар тарзда майдонга тушади. Мухлисларни яхши ўйин кутиб турибди. Ўйинга тайёрмиз, деб айта оламан. Охирги 10 кун давомида яхши тайёргарлик олиб бордик. Мақсад эса аниқ — эртага сўнгги дақиқаларга қадар кураш олиб бориб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш», деди БАА олимпиячилари устози.

    БАА олимпия терма жамоаси сардори Ҳамдон ал-Камолий ҳам бўлажак баҳс осон бўлмаслигини айтиб ўтди. «Эрт ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 489 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.03.2012 | Комментарии (0)


    Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ўтган ишларни унутиб, бўлажак ўйин ҳақида ўйлашга чақирди.

    14 март куни «Жар» стадионида Ўзбекистон ҳамда БАА олимпия терма жамоалари ўртасида Олимпиада-2012 саралаш Осиё минтақаси 3-босқич сўнгги 6-тур учрашуви бўлиб ўтади. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Лондон Олимпиадаси йўлланмаси учун ғалаба қозониши керак бўлса, Амирлик футболчиларини дуранг натижа ҳам қаноатлантиради.

    Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамовнинг айтишича, бўлажак баҳсда руҳий тайёргарлик кўп нарсани ҳал қилади.

    «Эртанги баҳснинг муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳамма ҳам яхши ҳис қилиб турибди. Бундай ўйин ҳар куни ҳам бўлавермайди. Имкон қадар яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ироқ билан ўйиндан кейин йигитларда маълум даражада чарчоқ сезилди, шу сабаб билан Туркиядаги йиғинни бекор қилишга қарор қилдик. Эртанги ўйинда кўп нарсани руҳий тайёргарлик, руҳий ҳолат ҳал қилади. Об-ҳавонинг ноқулай келиши БАА ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 617 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.03.2012 | Комментарии (0)


    ОФКнинг элит ҳакамлар (аёллар) рўйхатига кириш йўлида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик рефери Эдита Миробидовани кузатиш учун ташкилот расмийлари пойтахт Тошкентга икки марта ташриф буюришади.

    Дастлаб, шу йилнинг 22-24 апрель кунлари ОФКнинг элит аёл ҳакамлари кузатувчиси хитойлик Зуо Хиуди Тошкентда меҳмон бўлади. 23 апрель куни ОФК вакили Ўзбекистон XVII чемпионати (аёллар) доирасидаги «Семурғ» (Тошкент) - «Шердор» (Самарқанд) ўйинини кузатиб боради. 10:00 да «Тўқимачилик» стадионида бўлиб ўтадиган беллашувни айнан Эдита Миробидова бошқаради. Ўйиндан кейин комиссия вакили ва ОФК элит ҳакамлари рўйхатига номзод рефери ўртасида сухбат бўлиб ўтади.

    Иккинчи ташриф 10-12 май кунларига тайин қилинди. Бу сафар Тошкентга япониялик Оива Маюми ташр ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 606 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.03.2012 | Комментарии (0)


    Халқаро футбол уюшмаси ФИФА аёллар терма жамоаларининг янги рейтингини эълон қилди.

    Унга кўра Ўзбекистон аёллар терма жамоаси дунё терма жамоалари рейтингида бир пағона пастга шўнғиб, 41-ўриндан жой олган. Бу МДҲ мамлакатлари орасида 4, Осиё мамлакатлари орасида эса 8-кўрсаткич экани эътиборга молик. МДҲ мамлакатларидан Россия, Украина ва Беларус аёллар терма жамоалари Ўзбекистондан олдинроқда эътироф этилишган. Аёллар футболи анча тараққий этган Осиё мамлакатларидан Япония, КХДР, Австралия, Жанубий Корея, Хитой, Таиланд, Вьетнам кабилар Ўзбекистонни ортда қолдирмоқда. Амалдаги жаҳон чемпиони Япония терма жамоаси дунё рейтингида кучли учликни якунлаб турибди.

    Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Португалия, Чили, Эквадор, Перу, Парагвай, Камерун, Исроил, Хорватия, Туркия, Уругвай, Қозоғистон каби мамлакатларни ортда қолдирмоқда. Қуйида дастлабки ўнталикка кира олган мамлакатлар қаторида, Осиё ва МДҲ вакиллари банд этиб турган ўринлар билан танишиб олишингиз мумкин. ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 716 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.03.2012 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz