Суббота, 20.04.2024, 11:50
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 14



    Бугун Ўзбекистон ёшлар лигасида 2012 йилги мавсум старт олди. «Бунёдкор» ва «Машъал» ёшлари ўртасидаги ўйинда ёш «қалдирғочлар» 2:0 ҳисобида ғалабага эришишди. «Олмалиқ» - «Нефтчи» учрашувида майдон эгалари зафар қучишди – 3:1. Майдон эгалари сафида Тимур Галимов, Илҳом Мустафоев ва Шариф Мирзаевлар тўп киритишган бўлса, фарғоанликлардан Тимур Исломов ўзини кўрсатди.



    Самарқандда бўлиб ўтган ўйинда ўтган йилги Ёшлар лигаси чемпионлари ҳисобланган «Насаф» жамоаси 2:1 ҳисобида ғолиб бўлди. Учрашувнинг 15-дақиқасида меҳмонлар вакили Шоҳруҳ Қурбонов ҳисобни очди. Орадан 15 дақиқа ўтгач «Динамо»чи Искандар Холмирзаев ҳисобни тенглаштирди. 85-дақиқада Нодир Санақулов «Насаф»га ғалаба келтирди. Куннинг сўнгги учрашувида «Бухоро» ва «Пахтакор» ёшлари тўқнаш келишди. Бу ўйинда томонлар биттадан гол уришди ва дуранг натижа қайд этилди – 1:1.

    Бу турнинг қолган учта учарашуви 16 март куни бўлиб ўтади.

    1- тур. 14 март
    «Бунёдкор» – «Машъал» 2:0

    ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 564 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.03.2012 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайтининг хабарига кўра, Ғулом Ўрунов ва Акрам Баҳриддинов ижара асосида фаолиятларини бошқа жамоаларда давом эттиришади.

    Ғулом Ўрунов Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги "Қизилқум" сафига бориб қўшилди. Бу билан зарафшонликлар таркибидаги футболчиларимиз сони олти нафарга етди. Аввалроқ Тожибоев, Кагиров, Нишонов, Шихов ва Бобожонов "Қизилқум" таркибига ижара асосида кўчиб ўтганди. Шунингдек, ўтган мавсумда "Локомотив"да ўйнаган Акрам Баҳриддинов "Андижон" таркибида тўп тепадиган бўлди.

    Жамоанинг олий лига учун якуний заявкасини яқин орада маълум қилинади.

    Манба: www.pakhtakor.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 594 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.03.2012 | Комментарии (0)


    Чоршанба куни Лондон-2012 учинчи саралаш босқичи охирги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Аниқроғи, ёзда Англия пойтахтида ўтказиладиган катта спорт форумида иштирок этадиган терма жамоалар номи маълул бўлди. "А” гуруҳида Жанубий Корея олимпиячилари муддатидан олдин йўлланмани қўлга киритиб, бўлишганди. Охирги турда плей-оффда қатнашадиган жамоа номи аниқланиши лозим эди. Саудияда дуранг натижа қайд этган Уммон олимпиячилари гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритишди.

    "В” гуруҳнинг иккинчи ўйинида нурсиз дуранг натижа қайд этилди. Австралия олимпиячилари яна рақиблар дарвозасига йўл топа олишмади. "Яшил қитъа” вакиллари олти ўйинда бирорта ҳам гол кирита ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 650 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.03.2012 | Комментарии (0)


    Олимпиада-2012

    Учинчи саралаш босқичи

    "В” гуруҳи

    6-тур

    Ўзбекистон – БАА - 2:3 (1:0)

    Голлар: Зотеев 35, - 1:0. Мусаев 46, - 2:0. Аҳмад Ҳалил 50, - 2:1. Аҳмад Ҳалил 54, - 2:2. Хабуш Солиҳ 90+3, - 2:3.

    Ҳакамлар: Тома Масааки (Япония), Отсука Харух ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 512 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.03.2012 | Комментарии (0)


    Футбол мухлислари орасида шундай гаплар юради: юлдуз футболчилар бошқа давлатга фақат пул учун келишади. Ҳамма уларни бой деб фараз қилади. ОАВда ҳам тинмай уларнинг миллионлари хусусида ёзишади. Аслида ҳам шундаймикан? Бу ютуқларга эришиш учун ўша ўйинчилар қандай қийинчиликларни бошдан кечиришгани билан ҳеч кимнинг иши йўқдек, гўё. Яқинда "Советский спорт футбол” нашри ходимлари Москванинг "Динамо” клуби таркибида тўп сураётган уч нафар таниқли легионерлар билан пуллар ҳақида суҳбатлашишди. Мақола давомида футболчилар қуйидаги саволларга жавоб қайтаришди.

    Легионерлар учун саволлар:

    ... Читать дальше »

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 821 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.03.2012 | Комментарии (0)



    Самарқанднинг "Динамо” жамоаси "Насаф” билан бугунгача Ўзбекистон миллий чемпионатлари тарихида жами йигирма саккиз маротаба ўзаро рўбарў келган.

    Шулардан ўн иккитасида "аждарлар”нинг қўли устун келган. Тўққизта ўйинда эса дуранг натижа қайд этилган. Қолган олти учрашувда эса динамочилар зафар қучишган.

    Йигирма cаккиз ўйинда дарвозаларга жами 60 та тўп киритилган бўлиб, шуларнинг ўттиз биттасига "Насаф” футболчилари муаллифлик қилишган. Қолган 29 та гол эса динамочилар ҳисобига ёзилган.

    Ҳозирда "Динамо” таркибида собиқ "Насаф”чилардан Зафар Полвонов, Жасур Бобоев, Баҳодир Муртазоев ҳаракат қилаётган бўлса, "Насаф” сафида собиқ "динамо”чи Илҳом Юнусов, Эркин Бойдуллаев бор.

    1997 йил
    3-тур, 26 март
    «Насаф» - «Афросиёб» - 1:1
    Голлар: Зафар Холмуродов – Ҳамза Жабборов.

    32-тур, 5 ноябрь
    «Афросиёб» - «Насаф» - 1:3
    Голлар: Андрей Тимофеев – Бахтиёр Давлатов (2 та), Шавкат Саидов.

    1999 йил
    7-тур, 30 апрель
    «Самарқанд-Д» - ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 508 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.03.2012 | Комментарии (0)



    «Машъал» футбол мактабида 1997 йилда туғилган футболчиларни тарбиялаб келаётган Баҳодир Шоймардонов  «Шўртан» жамоаси қошида очилаётган футбол академияси катта мураббийи сифатида таништирилди.

    Шундан сўнг бизда наҳотки Шоймардонов «Машъал»дан кетган бўлса деган савол туғилди ва бунга ойдинлик киритиш мақсадида клуб раҳбариятига мурожаат қилдик. «Машъал» бош директори Илҳом Қурбоновнинг бу борадаги фикри қуйидагича бўлди:
    - Тўғриси, Баҳодир Шоймардоновнинг «Машъал»дан кетгани тўғрисида бизда ҳали расмий маълумот йўқ. Чунки у ишдан бўшаш тўғрисида ҳали ариза ёзмади. Агар мураббийда бошқа жойда ишлаш истаги бўлса, аввал у ариза ёзиб бизни бу ҳақда огоҳлантириши керак. Шундан кейин унинг кетишига рухсат берамиз.

    Манба: www.fcmashal.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 550 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.03.2012 | Комментарии (0)


    "Шўртан" клубининг бугун бўлиб ўтган йиғилишида бошланаётган чемпионатда жамоага ким сардорлик қилишига аниқлик киритиб олинди.

    Барча бир овоздан Асрор Алиқулов номзодини қўллаб-қувватлади ва сардорлик боғичи Асрор Алиқуловга топширилди. Вице-сардорлар эса Игорь Таран ва Вячеслав Пономарёвлар тайинланди.

    "Сардор – нафақат майдонда, балки ҳаётда ҳам ўз жамоадошларига ўрнак бўла олиши керак. Асрор Алиқулов профессионал футболчи ва барча жамоадошларини ўз ортидан эргаштира олади, шунинг учун Асрор Алиқуловни яна сардор этиб тайинладик”-дейди, клуб бош мураббийи Игорь Криушенко.

    Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумларда ҳам "оқ бўрилар”га Асрор Алиқулов сардорлик қилиб келган.
    Манба: www.fcshurtan.uz.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 465 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.03.2012 | Комментарии (0)


     Англия чемпинати

    26-турнинг қолдрилган учрашуви

    Ливерпуль – Эвертон – 3:0 (1:0)

    Голлар: 1:0 – Жеррард (34), 2:0 – Жеррард (51), 3:0 – Жеррард (90).

    ЛИВЕРПУЛЬ: Рейна, Каррагер, Шкртел, Келли, Хосе Энрике, Спиринг, Хендерсон (Куйт, 73), Жеррард, Даунинг, Кэрролл, Суарес.

    ЭВЕРТОН: Ховард, Хибберт,Жагелка, Дистен, Бейнс, Стракквалурси (Осман, 62), Коулмэн (Дренте, 62 ... Читать дальше »

    Категория: Европа | Просмотров: 499 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.03.2012 | Комментарии (0)


    Европа Чемпионлар лигаси

    1/8 финал

    Жавоб учрашувлари

    Бавария  – Базель – 7:0 (3:0)

    Голлар: 1:0 – Роббен (11), 2:0 – Мюллер (42), 3:0 – Гомес (44), 4:0 – Гомес (50), 5:0 – Гомес (61), 6:0 – Гомес (67), 7:0 – Роббен (81).

    БАВАРИЯ: Нойер, Ж. Боатенг, Л. Густаво, Бадштубер, Лам, Рибери (Праньич, 79), Алаба, Кроос, Мюллер (Швайнштайгер, 70), Роббен (Тимошук, 82), Гомес.

    ... Читать дальше »

    Категория: UEFA чемпионлар лигаси | Просмотров: 663 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.03.2012 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz