Четверг, 25.04.2024, 16:24
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 15


    Голландиялик машҳур дарвозабон Эдвин ван дер Сар фаолиятини якунланидан бери биринчи марта «Олд Траффорд»  стадионига ташриф буюрди. Эдвин Англияга иккита собиқ жамоалари "МЮ” ва «Аякс» ўртасидаги учрашувни томоша қилиш учун қадам ранжида қилди. Бундан фойдаланган "Манчестер Юнайтед” расмий сайти мухбири ван дер Сардан интервью олишга муваффақ бўлди.  

    - Нафақадаги ҳаёт қандай кечмоқда?

    - Ёмон эмас. Ростини айтсам, ишим жуд ... Читать дальше »

    Категория: Интервью | Просмотров: 960 | Добавил: 11x11 | Дата: 15.03.2012 | Комментарии (10)



    Лондон-2012 олимпиядасининг учинчи саралаш босқичи «В» гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 25-29 март кунлари Вьетнамда бўлиб ўтадиган плей-офф турнирида иштирок этади.

    Плей-оффда Ўзбекистон сингари ўз гуруҳида иккинчи ўрин билан кифояланган яна икки мамлакат – Сурия ва Уммон олимпия терма жамоалари ҳам иштирок этишади. Тақвимга кўра 25 март куни Уммон ва Сурия терма жамоалари ўзаро кураш олиб боришса, 27 март Сурия, 29 март куни эса Уммон терма жамоаси Ўзбекистонга рақиблик қилади. Мазкур бир давра ўйинларидан кейин энг яхши кўрсаткич қайд этган мамлакат Африка қитъаси вакили Сенегалга қарши 23 апрель куни Англиянинг Ковентри шаҳрида якуний плей-офф ўйини ўтказади. Бу ўйин ғолиби Лондон-2012 иштирокчисига айланади.

    ОФКнинг маълум қилишича, Вьетнамдаги плей-оффда иштирок этиши керак бўлган уч мамлакат Ханой шаҳрига икки кун аввал етиб бориши керак. Шу сабабли Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 22 март куни Вьетнамга йўл олишни режалашт ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 806 | Добавил: 11x11 | Дата: 15.03.2012 | Комментарии (2)



    Кеча Намангандаги муҳташам "Туркистон" мажмуасида "Навбаҳор" жамоасининг янги ўйинчиларни оммага таништириш маросими бўлиб ўтди. Айтиш керакки, тақдимот маросими ҳақиқий байрамга айланиб кетди, десак муболаға бўлмайди. Ҳеч бир жамоада бундай тақдимот бўлмаган бўлса ажаб эмас.

    Маросимни Наманган вилояти ҳокими Баҳодир Турсунович Юсупов кириш сўзи билан очиб, барчани янги футбол мавсуми билан қизғин табриклади. Шундан сўнг янги футболчилар бирма-бир таништирилиб, уларга "Навбаҳор" либослари топширилди.

    Туркманистонлик Максим Белих ушбу маросимда иштирок эта олмаган бўлса-да, янги мавсумни "Навбаҳор"да бошлаши ҳал этилган. Дастлаб ўтган мавсумни "Сўғдиёна"да ўтказган ярим ҳимоячи - Собир Ҳамидовга 19-рақами топширилди. Сўнгра Артурас Фоменко (8-рақам), Владимир Чекунов (22-рақам) ва Жаъфар Ирисметов (11-рақам)лар мос равишда ўз рақамларига эга бўлишди.

    Кейин сўз навбати "Навбаҳор" сардори Санжар Асқаралиев ва Виталий Почуевларга берилди.

    Санжар А ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 979 | Добавил: 11x11 | Дата: 15.03.2012 | Комментарии (0)

    1-тур. 14 март
    «Бунёдкор» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак) – 2:0. 67 томошабин.
    Ҳакамлар: Д. Каримов (Тошкент) – 7,5.
    Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).
    Голлар: Д. Хутов (38), А. Рахматуллаев (63).
    Огоҳлантиришлар: Д. Икрамов (39), Н. Каримов (55), Ш. Жалилов (78) – Т. Дадашев (50).

    «Динамо» (Самарқанд) – «Насаф» (Қарши) -1:2. 525 томошабин.
    Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий) – 7,4
    Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
    Голлар: И. Холмирзаев (31) – Ш. Қурбонов (15), Н. Санақулов (85).
    Огоҳлантиришлар: Т. Кобилов (38), М. Локаев (48) – Н. Санакулов (5), Т. Абдуразаков (19), М. Муминов (67), С. Баратов (75).
    Четлатишлар: Б. Насимов (49) – М. Муминов (70), С. Баратов (90+1).

    «Бухоро» (Бухоро) – «Пахтакор» (Тошкент) – 1:1. 515 томошабин.
    Ҳакам: Р. Тошмухамедов (Нукус) – 7,6
    Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
    Голлар: А. Мурадов (73) – Д. Искандаров (43, пен).
    Огоҳлантиришлар: Ш. Сулейманов (16), А. Фатуллаев (43) – С. Рекун (22), Д. Саидов (56), ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 613 | Добавил: 11x11 | Дата: 15.03.2012 | Комментарии (0)



    Чемпионлар лигасининг кейинги босқичига йўл олган саккиз жамоанинг номи аниқ бўлиб улгурди.

    Эртага, яъни 16 март куни Ньон шаҳридаги УЕФА қароргоҳида Тошкент вақти билан соат 15.45да қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

    Жамоалар саватчаларга бўлинмайди, аниқроғи қуръа кўр-кўрона бўлиб ўтади. Бир чемпионатнинг икки жамоаси учрашиб қолиши ҳам мумкин.

    Дастлабки ўйинлар 27 ва 28 март кунлари бўлса, жавоб учрашувлари 3 ва 4 апрель кунлари ўтказилади.

    1/4 финал иштирокчилари:
    "Милан" (Италия), АПОЭЛ (Кипр), "Челси" (Англия), "Барселона" (Испания), "Бавария" (Германия), "Марсель" (Франция), "Реал" (Испания), "Бенфика" (Португалия).

    Манба: www.uff.uz
    Категория: UEFA чемпионлар лигаси | Просмотров: 634 | Добавил: 11x11 | Дата: 15.03.2012 | Комментарии (0)




    Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган «Андижон» клуби ўз сафини бир қатор маҳоратли ўйинчилар билан кучайтирмоқда. Ўтган ҳафтанинг охирларида жамоага тажрибали ҳужумчи Владимир Шишелов ҳам келиб қўшилди. Ушбу футболчини юритмизда танимаган ёки билмаган ишқибоз бўлмаса керак. Охирги йилларда Россия клубларида самарали фаолият олиб борган Шишелов энди «Андижон» учун тўп сурадиган бўлди. Бу борада у клуб билан шартнома тузишга ҳам улгурган. Шуларни инобатга олган ҳолда футболчи билан клуб базасида суҳбатлашдик.

    - Хуш келибсиз, Владимир!
    - Раҳмат. Мен бу ерга асосан ўйнаш учун келганман. Футболчига доимо ўйин амалиёти зарур. Шу сабабдан мен ҳам етарли даражада тўп суриб ўзимни кўрсатишим керак.

    - «Андижон» жамоасидан тушган таклифни қандай қабул қилдингиз? Бу сиз учун кутилмаган воқеа бўлмадими?
    - Менинг олдимда Ўзбекистоннинг бошқа клубдаридан ҳам вариантлар бор эди. Лекин Александр Аверьянов билан гаплашганимдан кейин бу ерга келишга қарор қилдим.

    - ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 741 | Добавил: 11x11 | Дата: 15.03.2012 | Комментарии (0)


    Европа Чемпионлар лигасининг барча чорак финалчилари аниқланди. Сешанба оқшомида "Бавария” ўз майдонида "Базел”га мастер-класс номойиш этди. Марио Гомеснинг бенефисига айланган баҳсда мюнхенликлар 7:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

    Куннинг иккинчи учрашувида "Марсель” мўъжиза кўрсатди. Франциялик ўйиннинг охирида "Интер” дарвозасини аниқ нишонга олиб, "Сан Сиро”ни мўзлатиб қўйишди. Қўшимча вақтда Раньери шогирдлари ғалаба тўпини киритган бўлишса-да, сафардаги гол "Марсель” учун чорак финал эшигини очди.

    Чоршанба кунги баҳсларда бир хил натиж ... Читать дальше »

    Категория: UEFA чемпионлар лигаси | Просмотров: 827 | Добавил: 11x11 | Дата: 15.03.2012 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz