Четверг, 25.04.2024, 18:04
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2013 » Июль » 01

    Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида бўлиб ўтаётган ёпиқ иншоатлардаги Осиё ўйинларида футзал мусобақасининг гуруҳ босқичи якунига етди. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз бугун "G" гуруҳидаги ўзининг иккинчи ўйинини Қатарга қарши ўтказиб, унда йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

    Ўйиннинг аввалида Холмуҳаммедов ва Ирсалиевнинг голлари эвазига терма жамоамиз ҳисобда олдинги чиқиб олишди. Учрашувнинг 14-дақиқасида Ас-Сабоҳ ҳисобни биттага қисқартирди. Иккинчи бўлимда эса рақиб дарвозасига яна 4та тўп йўллади. Холмуҳаммедов ва Ирсалиев ҳисобига яна биттадан гол ёзилган бўлса, Нодир Элибоев ва Дилшод Раҳматов рақиб дарвозасини бир мартадан ишғол қилишди.

    Шу тариқа, Афғонистонни 10:2 ва Қатарни 6:1 ҳисобида енгган ўзбекистонликлар "G" гуруҳида 1-ўринни эгаллаб, чорак финалга чиқишди. Чорак финалда улар "F" гуруҳи ғолиби Япония билан тўқнаш келадиган бўлишди. Кунчиқар юрт вакиллари гуруҳда Саудия Арабистонини 3:0, Туркманистонни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

    ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 808 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.07.2013 | Комментарии (0)


    30 июнь куни Ўзбекистон Биринчилиги 20-тур баҳсларига старт берилди. Шарқий минтақа пешқадами «Андижон» 20-турда сафарда «Истиқлол» дарвозасини жавобсиз 3 маротаба нишонга олиб, ўз пешқадамлигини янада мустаҳкамлади.

    Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Биринчлиги 20-тур баҳслари 1 июль, душанба куни ўз якунига етади. Шу куни Ғарб минтақасида икки учрашув бўлиб ўтади. 30 июнь куни ўтказилиши керак бўлган «Бунёдкор 2» - «НБУ Осиё» ўйини ҳам техник сабабларга кўра 1 июль куни бўлиб ўтади.

    «Ғарб» минтақаси
    20-тур. 30 июнь (якшанба)
    «Бухоро-2» (Бухоро) – «Аланга» (Косон) – 1:3. 67 томошабин.
    Ҳакамлар: И. Ибрагимов (Нукус), Ш. Файзиев (Жиззах), Ш. Қаюмов (Жиззах), Ш. Ражабов.
    Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).
    Голлар: Р. Янгиев (25) – Т. Ҳамдамов (5), Р. Аслонов (53, автогол), М. Султонов (80, с пенальти).
    Огоҳлантиришлар: А. Жўраев («Аланга», 72).

    «Спартак» (Бухоро) – «Сурхан» (Термиз) – 0:0. 118 томошабин.
    Ҳакамлар: А. Эргашев (Тошкент), А. Алимов (Урга ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 724 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.07.2013 | Комментарии (0)


    "Насаф"-"Нефтчи" учрашуви якунига етгач, ҳар икки жамоа мураббийлари ўйин ҳақида фикрлари билан ўртоқлашишди. Дастлаб меҳмон жамоа мураббийи Сергей Ковшов бугунги баҳс тўғрисида шундай деди:

    — Бугунги баҳс биз учун осон кечмаслигини билгандим. "Насаф" эса бу йил юқори марраларни кўзлаган, шаклланган жамоа. Бугун ёшларга эътибор қаратдик. Улар ичидан энг яхшилари келажакда жамоамиз учун фойдаси тегади. Биринчи давра якунигача жамоани шакллантира олишимиз керак.

    — Иккинчи даврада "Нефтчи"дан нималарни кутсак бўлади?

    — Биринчи давра якунлангач жамоамизнинг деярли барча чизиғида ўзгаришлар амалга оширилади. Иккинчи даврада янгича "Нефтчи"ни кўрасизлар!

    — Жамоа олдига қандай мақсад қўйилган?

    — "Нефтчи" доим юқори ўринларни кўзлайдиган жамоа. Афсуски, жорий мавсум биз жуда танг аҳволга тушиб қолдик. Шу сабаб биринчи галда мақсад олий лигада қолиш ва кейинги йилдан юқори марраларни кўзлаш ниятидамиз

    — Сизнингча, кубок эгаси ким бўлади?

    — "Н ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 870 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.07.2013 | Комментарии (0)


    Эртага Ўзбекистон ва Греция ёшлар терма жамоалари Туркиянинг Газиантеп шаҳрида ўзаро баҳс олиб боришади. Ушбу баҳс олдидан юнон журналисти ўзбек ва грек футболидаги ўзаро боғлиқликни топишга уринди.

    "Ўзбекистон номини эшитганимда, ушбу давлат жаҳон харитасининг қаерида жойлашганини бирданига тасаввур қилиш қийин. Бу мамлакат Осиёнинг "юраги"да жойлашган. У Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Туркманистон билан чегарадош. Ўзбекистоннинг Уругвайга қарши ўйинини кўриб, Греция уни осонгина ютиши мумкинлиги ҳақида тасаввур уйғониши мумкин, лекин эртага чорак финал йўлланмаси учун қаттиқ кураш кечади", каби сўзлар билан бошланади мақола.

    "Келинг, 38 йил ортга қайтамиз. 1975 йилнинг 22 ноябрь санаси. Грециянинг Салоники шаҳрига Тошкентдан "Геркулес" — Василис Хадзипанагис кўчиб келади. У "Пахтакор" сафида 3 йил давомида 96 ўйинда майдонга тушиб, 22та гол уришга эришганди.

    Келинг, энди 5 йил ортга қайтамиз. 2008 йилда АЕК шарафини ҳимоя қилаётган Рива ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 906 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.07.2013 | Комментарии (0)


    4 июль куни Олий Лига 13-тур ўйинлари ўтказилади. Ўзбекистон Профессионал лигаси биринчи давранинг сўнгги турини бошқариб борадиган ҳакамларни маълум қилди. Ғузорда бўлиб ўтадиган "Шўртан”-"Нефтчи” баҳсига Валентин Коваленко бошчилигидаги  ҳакамлар тайинланган. Учрашув назоратчиси Сардор Нажафалиев. Комиссар Владимир Штерн.

    13-тур. 4 июль (пайшанба)

    «Шўртан» (Ғузор) – «Нефтчи» (Фарғона)

    Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), Р. Илёсов (Тошкент), М. Саидқосимов ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 719 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.07.2013 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz