Четверг, 25.04.2024, 08:59
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 13 » Абрамов: «Ҳаммаси оддий: майдонга чиқиш ва уч очкони қўлга киритиш керак»
    17:16
    Абрамов: «Ҳаммаси оддий: майдонга чиқиш ва уч очкони қўлга киритиш керак»

    Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ўтган ишларни унутиб, бўлажак ўйин ҳақида ўйлашга чақирди.

    14 март куни «Жар» стадионида Ўзбекистон ҳамда БАА олимпия терма жамоалари ўртасида Олимпиада-2012 саралаш Осиё минтақаси 3-босқич сўнгги 6-тур учрашуви бўлиб ўтади. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Лондон Олимпиадаси йўлланмаси учун ғалаба қозониши керак бўлса, Амирлик футболчиларини дуранг натижа ҳам қаноатлантиради.

    Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамовнинг айтишича, бўлажак баҳсда руҳий тайёргарлик кўп нарсани ҳал қилади.

    «Эртанги баҳснинг муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳамма ҳам яхши ҳис қилиб турибди. Бундай ўйин ҳар куни ҳам бўлавермайди. Имкон қадар яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ироқ билан ўйиндан кейин йигитларда маълум даражада чарчоқ сезилди, шу сабаб билан Туркиядаги йиғинни бекор қилишга қарор қилдик. Эртанги ўйинда кўп нарсани руҳий тайёргарлик, руҳий ҳолат ҳал қилади. Об-ҳавонинг ноқулай келиши БААга ҳалал бериши мумкинми? Агар шундай бўлганида эди, мен ҳар доим терма жамоамизга ғалаба келтирадиган ҳавони буюртма қилган бўлардим. БАА билан ўйинга тайёргарлик доирасида об-ҳавонинг ноқулай бўлгани маълум маънода ҳалал берган бўлиши мумкин, аммо, яна қайтараман, эртанги ўйинга руҳан тайёргарлик кўрса ҳам бўлади», деди Абрамов.

    Таъкидланганидек, БАА олимпия терма жамоасини дуранг натижа ҳам қаноатлантиради ва Маҳди Али шогирдлари дуранг учун ҳам ҳаракат қилишлари, шу мақсадда, ўйин давомида вақтни чўзишга ҳаракат қилишлари ҳам эҳтимоли бор. Бу жиҳат, мураббийдан ҳам кўра, журналистларни ўйлантирмоқда. Бу борада ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Вадим Абрамов шундай деди: «Биз араб футболчиларининг муғомбирлигига қарши алоҳида кўрсатма бермаймиз, агар кўрсатма берадиган бўлсак, ФИФА бизни яна жазолаши мумкин... Умуман олганда, БАА олимпия термаси бошқа араб жамоаларидан айнан шундай муғомбирлик қилмаслиги билан ҳам ажралиб туради. Бундай ўйиннинг давоси оддий — биринчи бўлиб гол уриш керак».

    Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳали ҳеч қачон Олимпиада ўйинлари финал босқичида тўп сурмаган, шу вақтгача, бу имкониятни қўлга киритиш учун бу қадар яқин ҳам келмаган. Вадим Абрамов ва унинг шогирдлари эса Ўзбекистон халқига байрам улашиш ниятидалар.

    «Ҳа, бўлажак ўйин олдидан қандайдир безовталик бор. 30 миллионлик Ўзбекистон халқининг 25 миллиони терма жамоамиздан Олимпиада йўлланмасини кутмоқда. Ироқ термасининг БАА устидан эришган ғалабаси бекор қилиниб, БААга уч очко берилганига тўхталадиган бўлсам, тўғриси, бўлар иш бўлди, ўтган гапларни эслашнинг ҳожати йўқ. Агар саралаш босқичининг бошида «Олимпиада йўлланмасини берадиган ўйин Тошкентда ўтказилади ва унда Ўзбекистон ғалаба қозонса бўлгани», деб айтишганида, менимча, бунга ҳамма рози бўлган бўларди. Шундай экан, эртага майдонга чиқиб, уч очкони қўлга киритиш керак, тамом», деди Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов.

    Матбуот анжуманида иштирок этган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси етакчи яримҳимоячиларидан бири Ойбек Қиличев, устозининг фикрига қўшилиб, жумладан, шундай деди: «Эртанги ўйин биз учун муҳим аҳамиятга эга, биз унда яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Жамоада кайфият яхши, барча жамоадошларим бу ўйинга тайёр».

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва БАА олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйин 14 март, чоршанба куни Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 619 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz