Понедельник, 17.12.2018, 14:49
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 12 » Абрамов учун осон кечмаган февраль ойи
    08:36
    Абрамов учун осон кечмаган февраль ойи



    Ҳеч қандай шубҳаланишларсиз айтиш мумкинки, Вадим Абрамов учун февраль ойи жуда мураккаб кечди. Ишнинг тиғизлиги борасида у ўтган йилнинг январь ойидан кўра кўпроқ қийинчилик туғдирди. Чунки нафақат икки терма жамоани бошқариш, балки ўша жамоаларга оид чиқарилган қарорлар ҳам Карленович учун бир қатор қўшимча муаммоларни келтириб чиқарди. Келинг, 2012 йилнинг февраль ойида Абрамовга турли муаммоларни рўпара қилган ойда содир бўлган воқеаларни бир бошидан эслаб ўтсак.

    Австралия билан ўйиннинг кўчирилиши
    Биринчи навбатда Абрамов учун олимпия терма жамоасининг Тошкентдаги беллашуви қийинчилик келтириб чиқарди. Ўшанда соат 20:00га белгиланган учрашув муддати ўйинга бир кун қолганда 15:00га ўзгартирилди. Пойтахтимизда кузатилган ўта совуқ ва қорли ҳаво натижасида ФИФА шундай қарорга келди. Бу бир тарафдан тўғридек кўринади, лекин пайти келганда терма жамоамиз араб давлатларида ҳаво ҳарорати 40 даража иссиқ бўлганда майдонга тушган. У ердаги 40 даражали иссиқда одам ўз назоратини йўқотиши ҳеч гап эмас. Шу сабабли ҳам ўйин бошланиш вақтининг ўзгариши футболчиларимизга салбий таъсир кўрсатиши ҳеч гап эмасди. Лекин беллашув мобайнида жамоамиз жуда яхши ҳаракат қилди. 2:0 ҳисобидаги ютуқ олимпиячиларимиз имкониятларини анча кўтариб юборди. Бироқ ушбу учрашувдан бир неча кун ўтгач, бошқа бир муаммо юзага чиқди.

    БААга техник ғалаба ёзилиши
    Иккинчи муаммо ФИФА қарорига биноан БАА Ироқ учрашувида қайд этилган натижанинг бекор қилиниб, амирликлар вакилларига техник ғалаба ёзилгани бўлди. Ироқликлар таркибида ўша беллашувда майдонга тушишга ҳақли бўлмаган футболчи туширилгани боис ФИФА регламентига кўра БААга техник ғалаба ёзилди. Натижада биздан уч очкога ортда қолаётган БАА бир хил очко тўплаб, тўплар нисбатини ҳам яхшилаб олди. Кўпчилик бу ерда амирликлар жамоасига учта гол қўшиб берилганини танқид қилди, аммо бу ҳолат регламентда анча олдиндан белгилаб қўйилган. Шу сабабли унга эътироз билдиришга асос йўқ. Лекин ушбу ҳолатда БАА олимпиячилари руҳий жиҳатдан катта мадад олишганини тахмин қилиш қийин эмасди. Шунингдек, Абрамов шогирдларини Ироқ билан баҳсга яхшироқ тайёрлаши талаб қилинарди.

    Карточкалар «воқеаси»
    Февраль ойининг ўрталарида эса ФИФАнинг яна бир қарори ўзбекистонлик ишқибозларни эсанкиратиб қўйди. Жаҳон чемпионати учинчи саралаш босқичининг бешинчи турида Тожикистонга қарши кечган беллашувда Гейнрих, Муллажонов, Жепаров, Тўхтахўжаев, Турсунов ва Галиулин иккинчи сариқ карточкаларини олиб, Японияга қарши баҳсни ўтказиб юборишга мажбур этилишганди. Лекин учрашувдаги ҳолатларни кўриб чиққан ФИФА интизом қўмитаси Гейнрихдан ташқари барча футболчиларимизнинг карточкалари атайин олинган деган қарорга келди ва уларни яна биттадан ўйинга дискваликация қилди. Бу эса тўртинчи раунддаги биринчи беллашувда ҳам Абрамовнинг мазкур ўйинчилар хизматидан фойдалана олмаслигини билдирарди. Айнан шуниси бизга қийинчилик туғдирадиган ҳолатдир. ЎФФнинг апелляцияси эса инобатга олинмасди. Чунки мазкур қарорга нисбатан ариза қабул қилинмайди. Шу тариқа миллий терма жамоамиз олдида бошқа бир муаммо пайдо бўлди. Футболчилар Абрамовнинг кўрсатмаси бўйича сариқ карточка олишгани туфайли Карленович яна бир бор матбуот ва ишқибозларнинг босимига дуч келди.

    Олимпия термасининг мағлубиятлари
    Узоқ муддат мобайнида футболчиларни клублардан чақириб олиб, олимпия терма жамоасида йиғин ўтказган Абрамовни бунинг учун барча танқид қилди. Агар олимпиячиларимиз Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишмаса, яратиб берилган шароитдан унумли фойдаланмагани учун Карленович танқидлар бўронида қолиши, шубҳасиз. БААда Филиппинни 3:0 ҳисобида енгган термамиз кейин Уммон билан ўртоқлик учрашувида голсиз дурангга имзо чекди. Ироқ билан Қатарда ўтказилган ўйинда эса вакилларимиз 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Ўйин савиясининг биз кутган даражада бўлмагани яна бир бор Абрамовга босим тушишига сабаб бўлди. Ўша беллашувда футболчилар нима учундир жуда оғир ҳаракат қилишди. Натижада баҳсда имкониятни бой бердик. Орадан тўрт кун ўтгач, Миср билан бўлиб ўтган ўртоқлик беллашувда ҳам мағлубиятга учрадик 1:3. Шунда кўпчилик олимпия терма жамоамизнинг имкониятларига шубҳаланишни бошлаб юборди. Лекин барчаси 14 март куни Тошкентда ҳал қилиниши унутмаган маъқул. Абрамов бошчилигида ҳали ҳеч қачон яқинига йўламаганимиз, Олимпиаданинг финал босқичига чиқиш арафасида турибмиз. БААни юта олсак, Вадим Карленович бу ёш тоифасидаги жамоанинг йирик мусобақаларда иштирок этиш анъанасини давом эттирган бўлади. Бу таркибдаги футболчилар Осиё ва жаҳон чемпионатида иштирок этиб улгуришган. Энди эса Олимпиада яқин турибди.

    Кореядаги мағлубият
    Жанубий Корея миллий терма жамоасига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида мезбонлар ҳар тарафлама биздан устун келишди. Етакчиларсиз жамоамизнинг яхши ўйин кўрсата олмаслиги яна бир бор эътироф этилди. Одатдагидек Абрамов мухлисларнинг эътирозларини қабул қилиб олишга мажбур бўлди. Албатта, журналистлар ҳам бунга жим қараб туришгани йўқ. Лекин бу нормаль ҳолат ҳисобланишини ҳам айтиб ўтиш лозим. Ютганга раҳматлар, ютқазганга эътирозлар ёғдирилиши барча ерда кузатилади. Ушбу жамоанинг Японияга умуман қаршилик кўрсата олмаслиги тахмин қилинганди, лекин…

    Февраль ойи Абрамов учун қандай муваффақиятли бошланган бўлса, шундай тарзда ниҳоясига етди. У илк бор шогирдлари билан Японияни мағлуб этишни уддалади. Энг қизиғи, Карленович ҳозирча Японияга имкониятни бой бермаяпти. Умид қиламизки, ушбу ғалаба билан унинг омадсиз онлари ортда қолди. Март ойида олимпиячиларни ҳал қилувчи учрашув кутиб турган бўлса, миллий термамиз тўртинчи раунддаги рақиблари номини билиб олади. Ҳозиргача омадли мураббий бўлиб келаётган Абрамовга 9 март кунги қуръа қанчалик омадли келишини ўша кун кўрсатиб беради. Шундай вазият юзага келадиган бўлса, унда жаҳон чемпионатига чиқиш учун яхшигина имконият ҳосил қилган бўламиз. Чунки миллий термамизнинг ўйин савияси Осиёдаги энг яхши 3-4 жамоа қаторида бўлиб тургани ҳеч кимга сир эмас. Фақат тўрт етакчи Япония, Жанубий Корея, Австралия ҳамда Эронга қарши жамоамизнинг қандай ўйнаши барча масалани ҳал қилиб беради. Абрамовнинг ўз олдига қўйилган вазифаларни қандай бажаришига қараб, унинг фаолиятига баҳо бериш имкониятига эга бўламиз. Гарчи, бу юз фоиз тўғри бўлмаса ҳам.


    Беҳзод НАЗАРОВ.
    манба : championat.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 295 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2018Бесплатный конструктор сайтов - uCoz