Понедельник, 17.12.2018, 16:10
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 9 » «Динамо»: Ғалаба, таркиб, стадион ва таништирув маросими
    05:27
    «Динамо»: Ғалаба, таркиб, стадион ва таништирув маросими



    Бугун «Динамо» клуби Самарқанддаги йиғин доирасида биринчи лига вакили «Регистон» билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. 16:00 да бошланган ўртоқлик учрашуви Булунғур туманининг «Диёр» ўйингоҳида бўлиб ўтди. Учрашувда биринчи бўлимда киритган иккита тўп «динамо»чилар га ғалаба келтирди. Учрашувга тўхталадиган бўлсак биринчи бўлим «Динамо»нинг яққол устунлигида ўтди. Иккинчи бўлимда эса мувозанат тикланди ва ҳар иккила жамоа бир хил ўйин намоиш этди. Агар «Динамо» мана шу ўйини билан олий лигада жон сақлайман деса адашади чоғи.

    «Динамо» - «Регистон» 2:0
    Голлар: Мамадалиев Суннатилла 33, Ахмедов Рўзимбой 44.
    «Динамо» : А.Мельничук, А.Хвостонов, А.Eрохин, А.Рисқуллаев, С.Сайфиев, Д.Жўраев, Л.Кошелов, С.Мамадалиев С, Ж.Бобоев, Д.Абибуллаев, Р.Аҳмедов.
    Захирадан майдонга тушганлар: И.Михайлов, Ж.Отақулов, Н.Свидров, З.Полвонов, И.Холмирзаев, У.Абдурахмонов, А.Бозоров, А.Виладеслав
    «Регистон» : Ф.Шодмонқулов, Ф.Баротов, Т.Нуриддинов, Ж.Хамроев, Б.Исроилов, А.Сиддиқов, С.Акромов, К.Самиев, М.Вохидов, С.Хақназаров, И.Алимбоев,
    Захирадан майдонга тушганлар: А.Ахмедов, Д.Бозоров, А.Файзуллаев, У.Хотамов, Д.Хамроев, Ж.Умаров, И.Шарипов.

    «Динамо» таркибида сўнгги кунларда кўп ўзгаришлар руй бермоқда. Масалан, «Бунёдкор» таркибидан Дилшод Жўраев жамоага келиб қўшилди. Девид Ониянинг олий лигамизнинг биринчи даврасида тушмаслиги аниқ бўлди. Кейинги давра ҳақида ҳали аниқ маълумот йўқ. Бундан ташқари кеча жамоа қароргоҳига литвиялик янги легионер келиб қўшилди. У Девидни ўрнида ҳаракат қилади. Жамоани эса туркманистонлик легионер Мурод Ҳамроев тарк этди.

    Кеча ПФЛдан Самарқанд шаҳри стадионларини назорат қилиш учун комиссия ташриф буюрди. Стадион майдони қабул қилинди, лекин стадион атрофида кўплаб камчиликлар ҳали бартараф этилгани йўқ. Шунга биноан бу йил ҳам «Динамо» стадионида ўз ўйинларини ўтказади.

    «Президент» меҳмонхонасида «Динамо» клуби футболчилари билан учрашув бўлиб ўтади. Учрашувга бир нечта мутасаддилар, жамоа аъзолари, мураббийлар, журналистлар ва мухлислар иштирок этади. Учрашувда янги ўйинчиларни таништириш ва мухлислар, журналистлар учун савол-жавоблар ташкиллаштирилади. 


    манба : championat.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 363 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2018Бесплатный конструктор сайтов - uCoz