Суббота, 20.04.2024, 14:29
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 13 » Эдита Миробидовани кузатиш учун ОФК расмийлари Тошкентга келишади
    17:15
    Эдита Миробидовани кузатиш учун ОФК расмийлари Тошкентга келишади


    ОФКнинг элит ҳакамлар (аёллар) рўйхатига кириш йўлида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик рефери Эдита Миробидовани кузатиш учун ташкилот расмийлари пойтахт Тошкентга икки марта ташриф буюришади.

    Дастлаб, шу йилнинг 22-24 апрель кунлари ОФКнинг элит аёл ҳакамлари кузатувчиси хитойлик Зуо Хиуди Тошкентда меҳмон бўлади. 23 апрель куни ОФК вакили Ўзбекистон XVII чемпионати (аёллар) доирасидаги «Семурғ» (Тошкент) - «Шердор» (Самарқанд) ўйинини кузатиб боради. 10:00 да «Тўқимачилик» стадионида бўлиб ўтадиган беллашувни айнан Эдита Миробидова бошқаради. Ўйиндан кейин комиссия вакили ва ОФК элит ҳакамлари рўйхатига номзод рефери ўртасида сухбат бўлиб ўтади.

    Иккинчи ташриф 10-12 май кунларига тайин қилинди. Бу сафар Тошкентга япониялик Оива Маюми ташриф буюради. У 11 май куни «Тўқимачилик» стадионида бўлиб ўтадиган «Севинч» (Қарши) ва «Андижанка» (Андижон) ўйинини кузатиб бориб, Эдита Миробидова ҳақида хулоса чиқаради.

    ОФК элит ҳакамлари бошқармаси вакилларининг навбатдаги ташрифи 21 июнга мўлжалланган. Бироқ унда Тошкентга ким ташриф буюриши ҳозирча аниқ эмас.     

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 606 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz