Голландиялик машҳур дарвозабон Эдвин ван дер Сар фаолиятини якунланидан
бери биринчи марта «Олд Траффорд» стадионига ташриф буюрди. Эдвин Англияга
иккита собиқ жамоалари "МЮ” ва «Аякс» ўртасидаги учрашувни томоша қилиш учун
қадам ранжида қилди. Бундан фойдаланган "Манчестер Юнайтед” расмий сайти
мухбири ван дер Сардан интервью олишга муваффақ бўлди.
- Нафақадаги ҳаёт қандай
кечмоқда?
- Ёмон эмас. Ростини айтсам, ишим жуда кўп. Қиладиган ишларим аниқ.
Илгари вақтимнинг кўп қисмини футболга бағишлардим. Ҳозир эса сафарга кам
чиқяпман. Меҳмонхоналарда деярли бўлмаяпман. Умуман, етарлича дам олишга
угруряпман. Бемалол тушлик қиляпман.
Тамоман бошқа ҳаётда яшаётгандекман. Шундай бўлса-да, бекор ўтираётганим
йўқ.
- Кўпроқ нималар билан
машғул бўляпсиз?
- Амстердамда спорт менежменти бўйича магистр дипломини олишга ҳаракат
қиляпман. Бундан ташқари, турмуш ўртоғим билан шахсий жамғарма очмоқчимиз. Икки
йил олдин хотиним оғир хасталикка чалинганди. Шунинг учун келажакда беморларга
ёрдам беришни мақсад қилганман. Айтганча, хайрлашув учрашувимдан тушган
маблағнинг ярмини мия қисми ривожланмай қолган болаларга ажратганман.
Бу вақт оралиғида турли тадбирларда иштирок этдим ва икки марта гольф
бўйича мусобақада қатнашдим.
- "Юнайтед”дагилар билан
алоқалар сақланиб қолинганми?
- Албатта. Гоҳида смс ёзишиб турибмиз. Бир ҳафта олдин Лондонда ўтган
маросимларнинг бирида сэр Алекс ва Дэвид Гилл билан учрашдим. Ҳамон клуб билан
алоқаларимиз яхши.
"Юнайтед”да умримнинг энг ёрқин дамлари ўтган десам муболаға бўлмайди.
Бу ерда ўтказган олти йилни унутиш мушкул. Манчестерда кўплаб дўстларим бор ва
бу ерга келиш мен учун ёқимли.
- "Аякс”га қандай бориб
қолгансиз?
- Ўшанда 18 ёшда эдим ва ўз қишғолимда тўп тупиб юрардим. Кунлардан бир
кун менинг мураббийим Луи ван Галга яхши дарвозабон борлигини айтган экан. Ўша
пайтда Луи "Аякс”нинг ёшлар жамоасида ишлар эди. Орадан бир неча кун ўтиб, мен
"Аякс” машғулотларида иштирок эдим ва ҳаракатларим мураббийларга маъқул келгач,
жамоанинг учинчи сифатида шартнома имзоладим. Аввалига ҳеч ким менининг
фаолиятим бу қадар омадли ўтишига ишонмаганди.
- Сизнинг фаолиятингиз узоқ вақт давом этди?
- Чиндан ҳам 40 ёшимгача футбол ўйнаш хаёлимга келмаганди. Аммо иштаҳа
овқат мақалида келади, дейишганидек ҳар бир ўйиндан кейин иштиёқим кучайиб бораверди.
- Кўплаб футболчилар
фаолиятини якунлагач, собиқ жамоасига қайтиб қайсидир лавозимда ишлаяпти.
Кимдир бош мураббий, яна кимдир спорт директори ва ҳоказо...
- Нимага шаъма қилаётганингизни тушундим. Бир неча ҳафта олдин
"Аякс”нинг ёшлар жамоаси машғулотларига бордим. У ерда кўплаб эски танишларимни
учратдим. Голландия футболининг афсоналаридан бири Деннис Бергкамп айни дамда
ёшлар жамоасининг асосий шахслардан бири саналади. Унинг ёшлар билан
ишлаётганини кўриб ҳавасим келиб кетди. "Юнайтед”да ҳам шундай ҳолатни кўзатиш
мумкин. Кўплаб футболчилар клубда ишлаб қолишга интилишади. Бу нарса ҳар икки
томон учун ҳам фойдали деб ўйлайман.
- 1995 йилда "Аякс” Чемпионлар
лигасида ғалаба қозонганди. Ўшанда жамоанинг асосини клуб академияси
тарбияланувчилари ташкил этарди. Финалда "Милан”ни доғда қолдиргач, нималарни
ҳис этгансиз?
- Худди шундай ҳолат 1999 йилда "МЮ”
билан ҳам содир бўлган. Ўша йили "Юнайтед”нинг асосий таркибдаги
ўйинчилар айнан ўзининг мактабидан чиққан футболчилар эди. Ҳозирги кунда
"Аякс”нинг ўша юлдузли таркибида тўп сурган ўйинчилари билан алоқда бўлиб
турибман. Бундан ташқари, Гари Невилл, Пол Скоулз, Ники Батт, Райан Гиггз ва
Дэвид Бекхэмлар билан ҳам муносабатим аъло даражада. Улар билан ўтказган
дамларни ҳеч қачон унутмайман.
- "Манчестер Юнайтед”га
келишдан олдин сиз "Ювентус” ва "Фулхэм” жамоаларида ҳам фаолият юритдингиз.
"Аякс”дан кетганингизга афсуснланганмисиз?
- Унчалик эмас. Бу фаолиятим давомида олдинга ташланган қадам эди. Ҳар
доим кучимни кучли чемпионатларда синаб кўришни истардим. Ўзингга бўлган ишонч
кучли бўлса, қўрқмасдан олдинга юриш керак.
- "Юнайтед”даги
фаолиятингизга қандай баҳо берган бўлардингиз?
- Манчестерда ажойиб йилларни
ўтказдим. Фергюсон бошчилигида кўплаб совринларни қўлга киртдим. Яна икки марта
Чемпионлар лигаси финалида мағлубиятга учрадик. Шундай бўлса-да, "қизил
илислар” билан бир марта Европанинг энг кучли жамоасига айлана олдик.
- Икки марта финалда "Барса”дан
мағлубиятга учрадиларинг. Ҳар икки сафар ҳам каталонияликлар энг юқори спорт
формасига кирган пайтларга тўғри келди.
- Фикрингизга қўшиламан. Гоҳида рақиб олдида ожиз қоласан. Лекин
футболда шундай мағлубиятлар ҳам учраб туради. Буни тўғри қабул қилиш керак.
Майдонда ким кучли бўлса ўша ғалаба қозонади.
- Бу йил "Юнайтед”нинг нечта
ўйинини кўрдингиз?
- Голландияда ҳар бир ўйинни трансляция қилишади. Шунинг учун иложи
борича собиқ жамоам иштирокидаги учрашувларни кўриб боришга ҳаракат қиламан.
Бошида Фергюсон шогирдларига қийин бўлаётганди. Ҳозир вазият ўзгариб бормоқда.
"МЮ” ҳамон чемпионлик учун курашаётгани қувонарли.
Аброр
БЕК тайёрлади
|