Наш опрос |
| | |
|
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Форма входа |
| | |
|
Календарь |
| | |
|
Архив записей |
| | |
|
|
| | |
| Главная » 2012 » Март » 13 » ФИФА аёллар рейтингида Ўзбекистон 41-ўринда
16:54 ФИФА аёллар рейтингида Ўзбекистон 41-ўринда |
Халқаро футбол уюшмаси ФИФА аёллар терма жамоаларининг янги рейтингини эълон қилди.
Унга кўра Ўзбекистон аёллар терма жамоаси дунё терма жамоалари рейтингида бир пағона пастга шўнғиб, 41-ўриндан жой олган. Бу МДҲ мамлакатлари орасида 4, Осиё мамлакатлари орасида эса 8-кўрсаткич экани эътиборга молик. МДҲ мамлакатларидан Россия, Украина ва Беларус аёллар терма жамоалари Ўзбекистондан олдинроқда эътироф этилишган. Аёллар футболи анча тараққий этган Осиё мамлакатларидан Япония, КХДР, Австралия, Жанубий Корея, Хитой, Таиланд, Вьетнам кабилар Ўзбекистонни ортда қолдирмоқда. Амалдаги жаҳон чемпиони Япония терма жамоаси дунё рейтингида кучли учликни якунлаб турибди.
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Португалия, Чили, Эквадор, Перу, Парагвай, Камерун, Исроил, Хорватия, Туркия, Уругвай, Қозоғистон каби мамлакатларни ортда қолдирмоқда. Қуйида дастлабки ўнталикка кира олган мамлакатлар қаторида, Осиё ва МДҲ вакиллари банд этиб турган ўринлар билан танишиб олишингиз мумкин.
№ Мамлакат Очко Ўзгариш 1 АҚШ 2165 0 2 Германия 2162 0 3 Япония 2114 0 4 Бразилия 2093 0 5 Швеция 2059 0 6 Франция 2019 0 7 Канада 1970 0 8 КХДР 1970 +2 9 Англия 1966 -1 10 Австралия 1956 0 17 Жанубий Корея 1840 -1 18 Хитой 1827 0 19 Россия 1820 0 22 Украина 1767 +1 29 Таиланд 1645 +1 30 Вьетнам 1641 +1 38 Беларус 1579 -1 41 Ўзбекистон 1565 -1
Манба: the-uff.com.
|
Категория: Ўзбек футболи |
Просмотров: 716 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
| | |
|