Четверг, 25.04.2024, 09:09
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2013 » Июль » 1 » Футзал. Ўзбекистон - Қатар - 6:1
    21:30
    Футзал. Ўзбекистон - Қатар - 6:1

    Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида бўлиб ўтаётган ёпиқ иншоатлардаги Осиё ўйинларида футзал мусобақасининг гуруҳ босқичи якунига етди. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз бугун "G" гуруҳидаги ўзининг иккинчи ўйинини Қатарга қарши ўтказиб, унда йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

    Ўйиннинг аввалида Холмуҳаммедов ва Ирсалиевнинг голлари эвазига терма жамоамиз ҳисобда олдинги чиқиб олишди. Учрашувнинг 14-дақиқасида Ас-Сабоҳ ҳисобни биттага қисқартирди. Иккинчи бўлимда эса рақиб дарвозасига яна 4та тўп йўллади. Холмуҳаммедов ва Ирсалиев ҳисобига яна биттадан гол ёзилган бўлса, Нодир Элибоев ва Дилшод Раҳматов рақиб дарвозасини бир мартадан ишғол қилишди.

    Шу тариқа, Афғонистонни 10:2 ва Қатарни 6:1 ҳисобида енгган ўзбекистонликлар "G" гуруҳида 1-ўринни эгаллаб, чорак финалга чиқишди. Чорак финалда улар "F" гуруҳи ғолиби Япония билан тўқнаш келадиган бўлишди. Кунчиқар юрт вакиллари гуруҳда Саудия Арабистонини 3:0, Туркманистонни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

    Ёиқ иншоатлардаги Осиё ўйинлари.
    Футзал. "G" гуруҳи, 2-тур
    Ўзбекистон - Қатар - 6:1
    Голлар: Олег Холмуҳаммедов (5, 30) Дилшод Ирсалиев (8, 21), Нодир Элибоев (28), Дилшод Раҳматов (30)
    Ўзбекистон терма жамоаси бошланғич таркиби: Клим Тюгаев (др), Дилшод Ирсалиев, Нодир Элибоев, Шуҳрат Тожибоев, Артур Юнусов (асосий таркиб)
    Захира: Рустам Умаров (др), Олег Ҳолмуҳамедов, Ғулом Мамажонов, Фарҳод Абдумавлонов, Константин Свиридов, Дилшод Раҳматов, Даврон Чориев, Жамолиддин Шарипов, Жавлон Аноров

    Чорак финал ўйинлари 3 июль куни ўтказилади. Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ўйин Тошкент вақти била соат 15:00да бошланади.
    Манба: www.stadion.uz.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 808 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz