Понедельник, 17.12.2018, 14:49
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 10 » Гвардиолани иккилантираётган омиллар
    07:44
    Гвардиолани иккилантираётган омиллар


    Ҳозир ҳамманинг диққат-эътибори "Барса” устози Хосеп Гвардиолага қаратилган десак муболаға бўлмайди. Негаки, Пеп ҳамон клуб билан тузган шартномасини узайтиришга шошилмаяпти. Мухлислар орасида ҳам хавотирга тушаётганлар йўқ эмас. Наҳотки, каталонияликлар тарихидаги энг омадли мураббийлардан бири "Барселона”дан кетса? Ўз навбатида Европалик журанлистлар Гвардиоланинг "анорранглилар” бошқарувида қолишига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган жиҳатларни санаб ўтишди.

     

    Гуттман қоидаси

    1960 йилларда "Бенфика” билан Чемпионлар кубоги (ҳозирги Чемпионлар лигаси)да икки марта зафар қўчганига қарамай, Гуттман жамоа билан уч йил ишлади холос.

    "Агар мураббий бир жамоада узоқ муддат ишлайдиган бўлса, футболчилар хотиржамликка берилиб кетишади. Бундан ташқари, бир-бирларида зерикиб қолишлари ҳам ҳеч гап эмас. Бундан эса рақиблар унумли фойдаланишади” деганди венгриялик мутахассис. Худди шунга ўхшаш гапни Пепнинг ўзи ҳам бундан бир неча ой олдин айтган.

    Афтидан ушбу мураббийнинг гапида жон борга ўхшайди. Гвардиола ҳам унинг изидан боришга қарор қилмадимикан?

    Уч йил ичида Пеп "Барса” билан кўплаб совринларни қўлга киритди. Аммо жорий мавсумда жамоанинг ўйинида бироз пасайиш сезилаётгандек. Айни дамда каталонияликлар Испания чемпионатида асосий рақибидан ўн очко ортда қолмоқда. Гвардиола шогирдлари сафар учрашувларида муаммога дуч келишмоқда. Лекин "Эль Классико”да улар "Қироллик клуби”ни доғда қолдиришнинг иложисини топишяпти.

    Бундан олти йил олдин Франк Райкаард ҳам худди шундай муаммога дуч келганди.

    Лекин Гвариола юлдузлар билан қандай гаплашишни билади. Бунга Ибрагимович ва Турелар мисол бўла олади. Шунинг учун жамоа ўйинчилари Пепга эътироз билдиршмайди.

     

    Президентлик сайловлар

    Ўтган йилнинг сентябрь ойида жамоанинг собиқ ва ҳозирги президентлари ўтрасида келишмовчликлар юзага келди. Аниқроғи, Сандро Россель "Барса”нинг олдинги президенти Жоан Лапортани судга берди. Лапортага ҳаддан ташқари пул сарфлаб юборилган деган айбловлр қўйилди. Гвардиола ҳамон уни 2008 йилда ишга таклиф этган кишилар билан илиқ муносабатда бўлиб келмоқда. Бунга мисол қилиб, Пеп ва Лапортанинг тез-тез учрашиб туришини кўрсатиш мумкин.

    Шунинг учун БАТЭга қарши учрашувга кетишдан олдин Гвардиола бу масала юзасидан ўзининг фикр-мулоҳазасини билдириб ўтди.

    "Бўлиб ўтаётган ҳодисалар кўнглимни хира қилди. Олдинги президент жамоани қабул қилганида аҳвол унчалик яхши эмасди. Улар бу даражага етиш учун кўп меҳант қилишди. Воқеалар ривожи қандай якун топишини билмайман. Аммо ҳозир ўша кишилар озор чекаётгани бор гап”.

    Каталониялик нашрларда ёзилишича, Росель бош мураббийнинг бундай гапларидан норози бўлган ва Пеп билан телефон орқали жиддий гаплашиб олган. Минскдан қайтиб келгач, Хосеп ушбу хабарларни инкор этди: "Менинг ёшим қирқда, шунинг 13 йилни "Барса”да ўтказганман. Биламан, ҳамма ўзини оқлашга ҳаракат қилади. Лекин мен бундай қила олмайман. Оқ нарсани қора деб айтолмайман. Лапорта ва унинг ёрдамчилари ҳамиша менга эркин фикр билдириш имкониятини берган. Ҳозир ҳам бу борада муаммо кўрмаяпман.

    Мен бир ишчи сифатида ўз фикрларимни билдирдим, холос. Шуни айтишим жоизки, мен ўз сўзимдан қайтмайман. Лекин ҳозирги раҳбариятга ҳам ҳеч қандай эътирозим йўқ”.

    Ҳар икки президент ҳам «Барселона»нингмуваффақиятларига ўз ҳиссасини қўшишни хоҳлаётгани кўриниб турибди. Бироқ, жамоа ичида бўлаётган айрим кўнгилсизликлар Пепнинг иккиланишига сабаб бўлиши мумкин.

     

    Унинг ўрнини ким эгалайди?

    2011 йилнинг ноябрь ойида Йохан Кройф интервьюларнинг бирида Пепнинг ўрнини босадиган мураббий хусусида сўзлаб берди. Голландиялик собиқ футболчининг айтишича, Гвардиола кетса ушбу лавозимни Оскар Гарсия эгаллаши мумкин. Айнан мана шу муитахассис "Барса”ни бошқаришга асосий номзод бўлиб турибди.

    Ўз навбатида Оскарга Испаниянинг бошқа жамоалари "Хетафе”, Мальорка” каби жамоалардан тинмай таклиф тушяпти. Ёзда каталонияликлар Гарсияни аранг сақлаб қолишди.

    Кунлардан бир кун "Барселона” президентининг маслаҳатчиси Карлес Решак COM Radioсига интервью берар экан Гвардиола борасида қуйидагиларни айтиб ўтди. "Пепнинг ўринини эгалайдиган шахс бизнинг клубдан чиққан бўлиши керак. У "Барса” филасофиясини тушуниши лозим. Умид қиламанки, уч йил ичида Оскар бош мураббийлик лавозимни эгаллайди. Бундан ташқари, Лаудруп, Куман, Вальверде, Де ла Пеньяларни ҳам Гвардиоланинг меросхўри сифатида эътироф этиш мумкин.

    Гарсиянинг ўзи ҳам клубда 30 июнга қадар қолишига шаъма қилди. У ҳам Еврокубокларда иштирок этаётган жамоалардан бирида ишлашни истайди. Бундан кўриниб турибдики, унинг мақсади "Барселона” бошқарувини қўлга киритишдан иборат.

    "Барса” раҳбарияти таввакал қилишга тўғри келади. Ёки Гвардиола билан янги битим имзолаб, Гарсиядан воз кечади. Ёки бунинг акси. Аммо буларнинг барчаси Пепнинг қандай қарорга келиши билан боғлиқ. У жамоада қоламан деса, Хосепни ҳеч ким ҳайдай олмайди.

     

    Сўзма сўз

    Хосеп ГВАРДИОЛА «Барселона» бош мураббийи:

    Бир кун келиб "Барселона”дан кетишим ҳақида кўп ўйлайман. Бундай буюк жамоани бошқарар экансан, ҳар доим кетиш ҳақида ўйлаш керак. Қачонки, келажагинг ҳақида қайғуриш учун фурсат бор экан, бемалол ишлашинг мумкин бўлади.  Бир жамоада қанча кўп ишласанг, шунча иштиёқининг суниб бораверади. Шунинг учун янги битим борасида шошилмасликни афзал билдим. Бизнинг касбимиз шуни тақазо этади. Эртага нималар руй беришини ҳеч ким билмайди. Бир кун келиб мен ҳам ўйинчилар билан хайрлашишимга тўғри келади. Ўзим учун янги режалар тузишим керак. Ҳар ҳолда ҳаёт бир жойда тўхтаб қолмайди.

     

    Айтишларича...

    "Marca” газетасининг маълумотига кўра, агар Гвардиола "Барса”дан кетадиган бўлса унинг ўрнига қуйидаги мутахассислар даъвогарлик қилишлари мумкин.

    Булар – Луис Энрике, Льюис Каррерас, Марко ван Бастен, Йоахим Лев, Андре Виллаш-Боаш, Марсело Бьелса, Оскар Гарсия ва Эрнесто Вальверде.

     

    Шартномалар тарихи

    2008 йил июнь

    Гвардиола "Барселона” бош мураббий этиб 2008 йилнинг июнь ойида тайинланди. Унинг дастлабки шартномаси икки йилга мўлжалланган эди. Кейнчалик клуб раҳбарияти унга узоқ йиллик битим таклиф қилди. Аммо Пеп ўз қарорини президентлик сайловларидан кейин маълум қилишини айтди.

    2009 йил февраль

    Гвардиола «Барса»да қолишини, янги президент шунга қараб режа тузишини айтиб ўтди. Сўнг узоқ йиллик шартномага имзо чекишни мўлжаллаганди. Аммо кутилмаганда жамоа Қирол кубогидан тушиб кетгач, Пепнинг фикри ҳам узгарди.  

    2009 йил июнь

    "Барселона” президенлиги учун бўлиб ўтган сайловда ғалаба қозонган Сандро Росель сўзга чиқиб, Гвардиола билан битим имзолаганини эълон қилди. Аммо битим у айтганидек икки йилга эмас, балки бир мавсумга мўлжалланган бўлиб чиқди.

    2010 февраль

    Гвардиола "Барса” билан 2012 йилнинг 30 июнига қадар битим имзолади.

    2012 йил февраль

    diariogol.com сайтининг маълум қилишича, Гвардиола янги битим борасида бир тўхтамга келиши осон бўлмайди. Негаки, унинг турмуш ўртоғи Кристина Серра Пепнинг кетишини истамоқда.

    Гвардиола бу борада шундай дейди: " Кристина ҳар куни менга фарзандларим  отасиз ўлғайишаётганини айтади. Бу ҳолатга панжа орасида қараб бўлмайди”. ,

     

    Маълумот ўрнида

    "Басрелона" жамоаси президенти Сандро Росель Пеп Гвардиоланинг шартномани узайтириш борасидаги қарорини кутишга сабримиз чексиз.

    Гвардиола жамоадаги фаолиятини давом эттириш борасида ҳали-ҳамон бир қарорга келгани йўқ.

    "Гвардиоланинг шартномаси масаласи қуёш батареясига ўхшайди. "Барселона"да эса ҳамиша қуёшли ҳаво ҳукм суради" дейди Росел.

    Эслатиб ўтамиз, Гвардиолага Италиянинг "Интер" жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. Улар испаниялик мутахассис учун йилига 20 миллион евро таклиф қилишмоқда.

    Аброр Деҳқонов тайёрлади

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 235 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2018Бесплатный конструктор сайтов - uCoz