Четверг, 18.04.2024, 04:53
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2013 » Июль » 1 » Хадзипанагис ва Ривалдо «кўприги»
    21:26
    Хадзипанагис ва Ривалдо «кўприги»

    Эртага Ўзбекистон ва Греция ёшлар терма жамоалари Туркиянинг Газиантеп шаҳрида ўзаро баҳс олиб боришади. Ушбу баҳс олдидан юнон журналисти ўзбек ва грек футболидаги ўзаро боғлиқликни топишга уринди.

    "Ўзбекистон номини эшитганимда, ушбу давлат жаҳон харитасининг қаерида жойлашганини бирданига тасаввур қилиш қийин. Бу мамлакат Осиёнинг "юраги"да жойлашган. У Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Туркманистон билан чегарадош. Ўзбекистоннинг Уругвайга қарши ўйинини кўриб, Греция уни осонгина ютиши мумкинлиги ҳақида тасаввур уйғониши мумкин, лекин эртага чорак финал йўлланмаси учун қаттиқ кураш кечади", каби сўзлар билан бошланади мақола.

    "Келинг, 38 йил ортга қайтамиз. 1975 йилнинг 22 ноябрь санаси. Грециянинг Салоники шаҳрига Тошкентдан "Геркулес" — Василис Хадзипанагис кўчиб келади. У "Пахтакор" сафида 3 йил давомида 96 ўйинда майдонга тушиб, 22та гол уришга эришганди.

    Келинг, энди 5 йил ортга қайтамиз. 2008 йилда АЕК шарафини ҳимоя қилаётган Ривалдо мамлакатимизни тарк этиб, Зико бошчилигидаги Ўзбекистоннинг "Бунёдкор" жамоаси сафига қўшилганди. У кейинчалик бу клубда Сколари билан бирга 2 йил фаолият олиб борди. Аммо "Бунёдкор" билан Осиё Чемпионлар лигасида ғолиб чиқа олмади.

    Ўзбекистон ҳукумати томонидан футболга берилаётган эътибор натижаси энди мева бера бошлади. Бу мамлакат ёшлар терма жамоаси 2009 йили Мисрда ўтказилган ЖЧда ҳам иштирок этганди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳозирда Бразилияда ўтадиган Мундиал йўлланмаси учун кураш олиб бормоқда.

    Ўзбекистон ҳам, Греция ҳам ёшлар ўртасида ўтаётган ЖЧнинг нимчорак финалига чиқди. Демак, ҳар иккала терма жамоанинг савияси бир хил даражада. Ўзбекистон бизга нисбатан таркиб борасида муаммоларга эга. Ушбу жуфтлик ғолиби Франция ёки Туркия билан тўқнаш келади. Ҳозир кўпчилик "Ўзбекистон" ва "футбол" тушунчалари бир-бирига боғлиқ эмас деб ўйлаётгандир, аммо эртага ўйин осон бўлмайди", дея мақоласини тамомлаган журналист.
    Манба: www.sentragoal.gr.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 905 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz