Понедельник, 17.12.2018, 15:47
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 12 » «Локомотив» тақдимот ўтказди
    19:45
    «Локомотив» тақдимот ўтказди


    Тошкентнинг «Локомотив» клуби 12 март, душанба куни тақдимот маросимини ўтказди. Тақдимот маросими вақтида жамоа таркибига қўшилган янги футболчилар, жамоада иш бошлаган янги мураббийлар, шунингдек, жамоанинг янги мавсум учун либослари ҳамда клубнинг янги логотипи таништирилди.

    Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод ҳисобланган Ислом Тўхтахўжаев, Александр Шадрин, Иброҳим Раҳимов, Ислом Иномов, Арманистон терма жамоасига номзод Жора Оганесян, Арманистон терма жамоасининг собиқ аъзоси Ромик Хачатрян каби футболчилари 2012 йилги мавсумни «Локомотив»да ўтказишади. Шунингдек, футболчилик фаолиятини Ашхободнинг «Ниса» жамоасида бошлаб, сўнгги мавсумни Саратовнинг «Сокол» жамоасида ўтказган Максим Казанков ҳамда Франциянинг «Анжер», «Стад Монтуа», «Де Дакс» жамоаларида тўп сурган Муҳаммад Бинди Мустафо ҳам «Локомотив» билан шартнома имзолади.

    Арманистоннинг ХХ асрдаги энг яхши футболчиси, 1990-91 йилларда «Пахтакор» жамоаси таркибида ҳам самарали фаолият олиб борган афсонавий футболчи, ўз вақтида Арманистон миллий терма жамоаси ва Арманистоннинг энг кучли клубларидан бири «Пюник»ни бошқарган Хорен Оганесян энди «Локомотив»да ишлайди. Унга, ўз вақтида «Бухоро», «Динамо» (Самарқанд), «Андижон» клубларида фаолият олиб борган, узоқ йиллар Москванинг «Локомотив» жамоасида тўп суриб, кейинчалик шу клуб тизимида фаолият олиб борган Ҳаким Фузайлов ёрдам беради.

    Тошкентнинг «Локомотив» клуби бу мавсумдан бошлаб ўз логотипини ҳам ўзгартирди. Жамоа рамзида энди яшил ранг устуворлик қилади. Шунингдек, тақдимот маросими вақтида жамоанинг 2012 йилги мавсум учун либослари ҳам намойиш этилди.


    «Локомотив» билан шартнома имзолаган янги футболчилар (чапдан): Максим Казанков (8), Муҳаммад Бинди Мустафо (15), Жора Оганесян (10), Ромик Хачатрян (14), Александр Шадрин (11), Иброҳим Раҳимов (17), Ислом Иномов (3), Ислом Тўхтахўжаев (20)
    Суратлар муаллифи — Ҳасан Пирмуҳамедов.


    манба : pfl.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 326 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2018Бесплатный конструктор сайтов - uCoz