Понедельник, 17.12.2018, 15:44
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 14 » Лондон анча узоқлашди
    21:17
    Лондон анча узоқлашди


    Олимпиада-2012

    Учинчи саралаш босқичи

    "В” гуруҳи

    6-тур

    Ўзбекистон – БАА - 2:3 (1:0)

    Голлар: Зотеев 35, - 1:0. Мусаев 46, - 2:0. Аҳмад Ҳалил 50, - 2:1. Аҳмад Ҳалил 54, - 2:2. Хабуш Солиҳ 90+3, - 2:3.

    Ҳакамлар: Тома Масааки (Япония), Отсука Харухиро (Япония), Нишио Хидеаки (Япония), Нур Муҳаммад Нагор Амир (Малайзия)

    Ўзбекистон: Қувватов, Ҳожиакбаров (Козак, 25), Тўхтахўжаев, Мустафоев, Омонов (Раҳматуллаев, 56), Қиличев, Мусаев, Ҳасанов, Зотеев, Тўраев, Нагаев (Каримов, 63).

    БАА: Холид Эйса, Абдулазиз Ҳуссайн, Абдулазиз Муҳаммад, Ҳамдан Исмоил,  Муҳаммад Аҳмад, Ҳабиб Фардан, Ҳамис Исмоил, Рашид Эйса (Муҳаммад Фавзи, 61), Умар Абдулраҳмон, Аҳмад Али (Али Аҳмад Мабхут, 66), Аҳмад Ҳалил (Хабуш Солиҳ, 79).

    Ўйиндан олдин

    Вадим Абрамов (Ўзбекситон олимпия терма жамоаси бош мураббийи):

    «Эртанги баҳснинг муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳамма ҳам яхши ҳис қилиб турибди. Бундай учрашув ҳар куни ҳам бўлавермайди. Имкон қадар яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ироқ билан ўйиндан кейин йигитларда маълум даражада чарчоқ сезилди, шу сабаб билан Туркиядаги йиғинни бекор қилишга қарор қилдик. Эртанги ўйинда кўп нарсани руҳий тайёргарлик, руҳий ҳолат ҳал қилади. Об-ҳавонинг ноқулай келиши БААга ҳалал бериши мумкинми? Агар шундай бўлганида эди, мен ҳар доим терма жамоамизга ғалаба келтирадиган ҳавони буюртма қилган бўлардим. БАА билан ўйинга тайёргарлик доирасида иқлимнинг ноқулай бўлгани маълум маънода халал берган бўлиши мумкин, аммо, яна қайтараман, эртанги ўйинга руҳан тайёргарлик кўрса ҳам бўлади.

    Агар саралаш босқичининг бошида «Олимпиада йўлланмасини берадиган ўйин Тошкентда ўтказилади ва унда Ўзбекистон ғалаба қозонса бўлгани», деб айтишганида, менимча, бунга ҳамма рози бўлган бўларди. Шундай экан, эртага майдонга чиқиб, уч очкони қўлга киритиш керак, тамом».

    Маҳди Али (БАА олимпия терма жамоаси бош мураббийи):  «Эртага бизни нафақат саралаш босқичининг сўнгги учрашуви, балки ҳақиқий финал баҳси кутиб турибди. Ўйинга тайёрмиз, деб айта оламан. Охирги 10 кун давомида яхши тайёргарлик олиб бордик. Мақсад эса аниқ -  эртага сўнгги дақиқаларга қадар кураш олиб бориб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш.

    Ўзбекистонни жуда яхши биламиз. 2008 йили ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати финалида тўп сурганмиз, бундан ташқари, шу саралашнинг биринчи даврасида Ал-Айнда ҳам ўйнаганмиз. Ўзбекистон саралаш босқичидаги энг кучли жамоалардан бири ҳисобланади. Биз эртанги ўйинда ҳеч қандай дуранг натижа ҳақида ўйлаётганимиз йўқ, чунки шундай мақсад билан ҳаракат қилган ўйинларимизда мақсадга эриша олмаганмиз. Биз фақат ғалаба учун тўп сурамиз».

     

    Ўйин

    Меҳмонлар устози айтганидек, амирлик футболчилар Тошкентда ғалаба қозонишди. Айтиш жоизки меҳмонлар шу куни кучли ирода эгаси экнликларини намойиш этишди. Мехди Али шогирдлари 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраётиб ҳам тушкунликка тушишмади ва якунда олимпиада йўлланмасини қўлга киртишди.

    Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилди. 35-дақиқада Жасур Ҳасанов  ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига ошириб берди. Тўпга ҳамма олдин етиб келган Нагаевнинг зарбасини меҳмонлар посбони  қайтаришга эришди. Аммо қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Зотеев икки ҳимоячи орасида бўлишига қарамай, дарвозани ишғол қилди – 1:0 .

    Иккинчи бўлим вакилларимиз учун омадли бошланди.  Олимпиячиларимизнинг биринчи ҳужуми гол билан якун топди. Қиличев томонидан оширилган тўпни Мусаев дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни оширди. Мана шу голдан кейин ҳамма Лондон олимпиадаси ҳақида ўйлай бошлаганди. Аммо хурсанд бўлишга бироз шошилган эканмиз. Сабаби, амирликлар тўрт дақиқа ичида Қувватов дарвозасини икки марта аниқ нишонга олиб, орзуларимизни чилпарчин қилди. Ҳар икки вазиятда биз хавфсираган Аҳмад Халил ўзини кўрсатди. Учрашувнинг сўнгги дақиқасида меҳмонлар яна битта тўп киритиб, ғалабани илиб кетишди. Мазкур ғалаба БААга ўз тарихида биринчи марта олимпиадада иштирок этиш ҳуқуқини берди.

     

    Ўйиндан кейин

    Вадим Абрамов (Ўзбекситон олимпия терма жамоаси бош мураббийи):

    «Бугун нафақат Омонов балки бутгун жамоа ёмон ўйнади. Футболда шундай омадсиз кунлар ҳам бўлиб туради», - деб ўз фикрларини бошлади Абрамов.

    - Аҳмад Ҳалилни қандай ўргангандинглар?

    - Бундай вазиятда Пеле бўладими ёки Ҳалил мантиқсиз. Иккинчи голдан сўнг футболчиларни худди ток ургандек ўзгариб қолишди. У иккита зарба берди, иккита гол урди.

    - Балки миллий терма жамоа билан ишлашингиз сизга ҳалал бергандир, нима дейсиз?

    - Йўқ бу фикрга қўшилмайман. Умуман биринчи голда жарима тўпи белгилаш керакмас эди, менимча. Ундан кейин йигитлар ўзларига келмай туриб иккинчи голни ҳам қабул қилиб олишди.

    - Плей-оффдан олдин нима дея оласиз?

    - Энди аввало футболчиларимизни руҳан ўзларига келтириб олишимиз зарур. Менимча у гуруҳдан чиқа оламиз.

    - Бугун дарвозабон айбдор деяпсиз...

    - Мен бундай демадим. Мен айбдорман! (ҳақиқатан ҳам Абрамов дарвозабонни айбламаганди)

    - Нима учундир бизда ғалабани сақлаб қолиш жуда қийин. Бунга нима сабаб?

    - Билмадим. Бу саволга жавоб беришим қийин.

    Маҳди Али (БАА олимпия терма жамоаси бош мураббийи):   "Олимпиадага чиққанимиздан бағоят хурсандман. Биз кучли гуруҳдан ўрин олгандик. Шундай экан Ўзбекистоннинг плей-оффдан ўта олишига ишонаман. Ўзбекистонга ана шу босқичда омад тилайман. 2:0 ҳисобида ортда қолаётган вақтда ҳам биз руҳан тушмадик. Ғалабага бўлган иштиёқ юқори эди. Шундан сўнг уч ҳимоячи билан ўйнамоқчи бўлдим. Бундай вазиятга олдин ҳам тушгандик, Осиё чемпионатида КХДРга қарши баҳсда мана шундай сўнгги дақиқаларда ғалаба қозониб кетгандик. Бугун ҳам режамиз иш берди. Биз тарихни ўзгартира олдик. Бу таркиб БАА тарихида илк марта Олимпиадада иштирок этадиган бўлди. Бундай фахрланамиз”.

    Шоирбек шарҳи

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 273 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2018Бесплатный конструктор сайтов - uCoz