Четверг, 25.04.2024, 01:18
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 15 » «Навбаҳор» тақдимот маросимини ўтказди
    13:33
    «Навбаҳор» тақдимот маросимини ўтказди



    Кеча Намангандаги муҳташам "Туркистон" мажмуасида "Навбаҳор" жамоасининг янги ўйинчиларни оммага таништириш маросими бўлиб ўтди. Айтиш керакки, тақдимот маросими ҳақиқий байрамга айланиб кетди, десак муболаға бўлмайди. Ҳеч бир жамоада бундай тақдимот бўлмаган бўлса ажаб эмас.

    Маросимни Наманган вилояти ҳокими Баҳодир Турсунович Юсупов кириш сўзи билан очиб, барчани янги футбол мавсуми билан қизғин табриклади. Шундан сўнг янги футболчилар бирма-бир таништирилиб, уларга "Навбаҳор" либослари топширилди.

    Туркманистонлик Максим Белих ушбу маросимда иштирок эта олмаган бўлса-да, янги мавсумни "Навбаҳор"да бошлаши ҳал этилган. Дастлаб ўтган мавсумни "Сўғдиёна"да ўтказган ярим ҳимоячи - Собир Ҳамидовга 19-рақами топширилди. Сўнгра Артурас Фоменко (8-рақам), Владимир Чекунов (22-рақам) ва Жаъфар Ирисметов (11-рақам)лар мос равишда ўз рақамларига эга бўлишди.

    Кейин сўз навбати "Навбаҳор" сардори Санжар Асқаралиев ва Виталий Почуевларга берилди.

    Санжар Асқаралиев: - Янги мавсумга муносиб тайёргарлик кўрдик. Ўйлайманки, бошланажак мавсумда жамоамиз чиройли ўйин кўрсатиб, мухлислар ишончини оқлайди. Бизга бўлган эътибордан хурсандмиз.

    Виталий Почуев: Ушбу маросимни ташкил қилганларга раҳмат айтаман. Мухлисларсиз футбол ўйнаб бўлмайди, барчаси ишқибозлар учун. "Навбаҳор"да тўп суриш осон эмас. Шунга қарамай, жамоа ютуқларига ўз ҳиссамни қўшишда давом этаман.

    Ўз навбатида "Навбаҳор"ни сўнгги мавсумда жозабали ўйин кўрсатишида асосий сабабчи бўлган мураббийимиз Усмон Асқаралиев ҳам сўзга чиқди:
    - Виталий Почуевнинг фикри тўғри. Футболчилар учун Наманганда тўп тепиш оғир бўлса, ўз навбатида мйраббийлар учун ҳам бу осон эмас. Раҳбарларимиз биздан катта ютуқни талаб қилишади. Шунинг учун ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

    Маросимнинг қизиқарли онлари ҳали олдинда эди. "Навбаҳор" фан-клуби аъзолари ўзлари тайёрлаган бир нечта "кричалка"ларни жонли тарзда ижро этишган бўлса, маҳаллий ҳонандалар "Навбаҳор" клубига бағишлаб бир қатор қўшиқларни ижро этишганини айтиш жоиз. Ушбу қўшиқларга мухлислар ҳамда жамоа футболчилари-ю, раҳбарият вакиллари рақсга тушишиб, даврани анча қизитишди.

    Поплик фахрий мухлислардан бири сўзга чиқиб, жамоа аъзоларига ўзининг совғаларини топширди. Бундан ташқари яна бир мухлис чортоқлик Бобур Хўжабеков ҳам сўз олиб, барчани ҳайратлантиргани бор гап. Кўзи ожиз бўлишига қарамай Бобурбек ўз табригини футболчи ва мураббийларга йўллаб, "Навбаҳор"га зафарлар тилади. Жамоамизнинг ана шундай мухлислари борлиги қувонарли ҳолатдир.

    Умуман олганда тақдимот маросими кўтаринки руҳда ўтди. Ҳали бунақаси бўлмаганди. "Навбаҳор"га ана шундай эътибор берилаётганидан барча хурсанд. Муҳими, жамоа ўз ўйини билан мухлислар ишончини қозониб, чемпионатда юқори ўринларни қўлга киритилиши.

    Маросим ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш учун бироздан сўнг тадбирдан олинган фотожамланмани ҳавола қиламиз!
    Манба: www.lochinlar.uz.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 979 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz