Пятница, 19.04.2024, 15:05
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 12 » «Олмалиқ»: Янги мавсумга тайёргарлик якунига етди
    19:50
    «Олмалиқ»: Янги мавсумга тайёргарлик якунига етди



    15 декабрдан бошлаб янги мавсумга тайёргарлик олиб борган «Олмалиқ» жамоаси бугун ПФЛга рўйхатдан ўтиш учун сўнгги ҳужжатларни тақдим этди.

    Ўтган шу вақт мобайнида «Олмалиқ» йигирмадан ортиқ ўртоқлик ва назорат баҳсларида майдонга тушди. Кўплаб футболчилар кўрикдан ўтказилди. Қуйида шулар ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз.

    Олмалиқ шаҳридаги қароргоҳимизда таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан жамоа Тошкентда ўз йиғинини бошлаб юборди. Биринчи йиғинда "Олмалиқ” кўригида асосан ёшлар кўпчиликни ташкил этди. Дастлабки йиғин якунларига кўра жамоада кўрикдан ўтган бир неча футболчига жавоб берилди. Булар Ғанишер Самандаров, Дилшод Умархонов, Вусол Магеррамов (барчаси Янгиер), Павел Васильев (ЎзДонгЖу), Ҳурмат Романов ва Дмитрий Парфёновлардир. Декабрь ойида "Локомотив” билан ўртоқлик ўйини ташкиллаштирилди. Ҳисоб 1:4 темирйўлчилар фойдасига бўлди.

    5 январдан бошланган иккинчи йиғин арафасида таркибни Дилшод Раҳматуллаев, Собир Усмонхўжаев (иккиси - Локомотив), Акмал Холиқов (Қизилқум), Руфат Исроилов ҳамда легионерлар Иван Кучеренко, Денис Ершов ва Мурод Ҳамроевлар тарк этгани эълон қилинди. Бу йиғинда таркибда легионерлар ҳам қўшила бошлади. Литвадан Тадас Гражюнас ва Эдигижус Мажус, Туркманистонда Павел Харчиклар кўрикка таклиф этилди. Шунингдек, маҳаллий футболчилар ҳам машғулотларга қўшила бошлашди. 10 январь куни жамоанинг моҳир тўпурари "Шўртан” билан келишувга эришгани боис, эркин агент сифатида жамоани тарк этди. Январь ойининг охирги ўн кунлигида 6та назорат ўйини ўтказилди. "Бухоро” ва "Машъал”га бир хил 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраган жамоамиз кейинчалик "Пахтакор-3”ни 6:1 ва "Металлург”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи таркиб билан "Қизилқум”га 2:4 ҳисобида имконият бой берилди. "Андижон” билан баҳсда эса ҳисоб очилмади.

    2 февралдан бошланган учинчи йиғинда таркибда рақобат кучайиб кетди. Деярли ҳар бир чизиқда тўрттадан номзод машғулотларда иштирок эта бошлади. Таркибда украиналик легионерлар Максим Костюченко ва Евгений Ушаковлар пайдо бўлишди. Шунингдек, тажрибали футболчилар Жаъфар Ирисметов ва Ринат Байрамов ва Тимур Айзаттуловлар жамоага қўшилишди. 5 февраль куни "Қизилқум” билан назорат баҳсида йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонилди. 8 февраль куни эса Самарқанднинг "Динамо” жамоаси 2:0 натижа билан мағлуб этилди. Ушбу ўйинда сербиялик легионерлар Дарко Станоевич ва Милорад Ресановичлар ҳам тўп суришди.

    Одатдагидек, жамоа февраль ойида ПФЛ кубоги мусобақасида иштирок этди. Гуруҳда "Сўғдиёна”ни 3:2, "Пахтакор-3” ва "Сергели”ни бир хил 1:0 ҳамда "Локомотив БФК”ни 5:0 ҳисобида енгган "Олмалиқ”, ярим финалда Қозоғистоннинг "Оқбулоқ” жамоаси устидан 3:2 натижа билан ғалаба қозонди. Финалда иккинчи таркиб аъзолари тўп суришганлиги боис "Сўғдиёна”га қўшимча вақтларда 1:3 ҳисобида имконият бой берилди. Шу куни асосий таркибга номзодлар "Пахтакор” билан куч синашди. Жамоалар 1:1 ҳисобида муросага келишди. Кубок ўйинлари билан бирга назорат ўйинлари ҳам давом эттирилди. Қозоғистоннинг "Тараз” ва "Чимкент” жамоалари 1:0 ва 2:1 ҳисобларида доғда қолдирилган бўлса, "Локомотив” Достон Абдураҳмонов томонидан урилган ягона гол эвазига мағлуб этилди. Бу ўйинлар билан жамоамизнинг сунъий қопламали майдонларда олиб борган машғулотларига якун ясалди.

    Февралнинг сўнгги ўн кунлигида машғулотлар табиий майдонга кўчди. Тошкент вилояти "Аҳмад Яссавий” стадионида икки маҳалдан машғулот ўтказган жамоа, яна бир неча назорат учрашувлари ўтказди. "Динамо” билан 1:1, "Металлург” билан 4:2, "Қизилқум” билан 1:0 ва Қозоғистоннинг "Қизилжар” жамоаси билан 2:1 шулар жумласидандир. Йиғиннинг биринчи ва якуний назорат баҳси Тошкентнинг "Локомотив” жамоасига қарши кечди. Сўнгги ўйинда темирйўлчилар 3:1 ҳисобида устун келишди. 10 март куни Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига қарши аралаш таркиб майдонга тушди. Бу ўйинда асосан ёшлар жамоаси таркиби аниқлаб олинди. Гарчи баҳсда 2:3 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлсакда, футболчилар ҳар томонлама яхши ўйин намойиш этишди. Деярли ҳар бир ўйиндан сўнг, кўрикдан ўта олмаган футболчилар бирин-кетин жамоани тарк эта бошлашди. Таркибда моҳир тўпурар Зафар Холмуродов келиб қўшилди. Шундай қилиб тайёргарлик босқичи ўз якунига етди. Жамоа ПФЛга 42 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди. Жамоанинг тўлиқ таркиби кейинроқ сайтимиз орқали эътиборингизга ҳавола этилади.


    манба : fc-olmaliq.uz

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 512 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz