Среда, 24.04.2024, 15:26
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 9 » «Пахтакор»га ОЧЛнинг 1-турида техник ғалаба ёзилиши мумкин
    18:01
    «Пахтакор»га ОЧЛнинг 1-турида техник ғалаба ёзилиши мумкин


    Зўр гап чиқиб қолди. Оқибати нима бўлишини билмадиг-у, чайнаб турса арзийди. Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Осиё чемпионлар Лигасида йўқотган 3 очкони, тўплар нисбати билан қўшиб қайтариб олиши мумкин.

    Гап шундаки, «Ал-Иттиҳод» таркибида ҳужумчи Ноиф Ҳаззозий «Пахтакор»га қарши ўйинда майдонга тушган. Ушбу футболчининг Осиё кубокларидаги сўнгги учрашуви 2011 йилнинг 26 октябрида, Осиё чемпионлар Лигаси ярим финали жавоб учрашувида «Чжонбук Моторс» жамоасига қарши кечган.

    Ноиф ўша ўйиннинг 11-дақиқасида ҳакам томонидан майдондан четлатилган. Одатда, тўғридан-тўғри қизил карточкалар оғирроқ жазоланади. Шунга кўра, Ноиф Ҳаззозий кейинги икки ўйинга дисквалификация қилинган.

    «Ал-Иттиҳод» финалга чиқа олмаган, демак кейинги ўйин «Пахтакор»га қарши Жиддадаги ўйин ҳисобланади. Албатта, мухлисларимиз ҳам анча ҳушёр бўлиб кетишган, юқоридаги гаплар етарли эмас. Улар ФИФА қонунларини ҳам, қўшимча бандларни ҳам сув қилиб ичиб юборишган.

    Давом этамиз.

    «Ал-Иттиҳод» финалга чиқа олмагани туфайли, ўша ўйин клубнинг халқаро мавсумдаги сўнгги ўйини эди. Ушбу ҳолат учун ФИФА нинг мос қоидаси бор - бундай ҳолатларда футболчи ички чемпионат ўйинларида ҳам дисквалификацияни ўташи мумкин. Қалай?

    Бу ғалати қоида бироз чалкашликларни келтириб чиқаётгани туфайли, келажакда ОФК бундан воз кечиш ниятида экан. Балки араблар бу нарсани унутиб қўйишгандир, деган маънода ўша 26.11.2011 дан кейинги ўйинлар статистикасини ахтариб кўрамиз.

    Саудия Арабистони чемпионатининг 7-тури 28 октябрга белгиланган эди. Айнан мана шу ярим финал муносабати билан «Ал-Ҳилол»га қарши ушбу тур ўйини декабрга кўчирилган.

    8-турни «Ал-Иттиҳод» 2 ноябрь куни «Ал Қодисия»га қарши сафарда ўтказиб, 0:8 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўйинда Ҳаззозий майдонга тушмаган. Ҳозирча ҳаммаси тўғри.

    9-турда жамоа Жиддада «Ал-Файсалий»га қарши ўйнаган ва 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Ҳаззозий асосий таркибда майдонга тушмаган. Лекин ўйиннинг 67-дақиқасида Муҳаммад ар-Рашид ўрнига захирадан майдонга тушган.

    Бундан келиб чиқяптики, Ноиф Ҳаззозий белгиланган дисквалификацияни тўлиқ ўтамаган. Балки, Ноиф тартиб бўйича, 7-турни ўтказиб юборгандир, деб қарасак, ўша қолдирилган ўйинда ҳам майдонга тушган экан.

    «Ал-Иттиҳод» ОФКга хат ёзиб, Ноиф Ҳаззозий айнан қайси ўйинларни ўтказиб юборганлиги ҳақида маълумотни тақдим этгани маълум. Лекин бизнинг текширувимизда, ўша ўйинлар чиқмаяпти. Ахир, дисквалификация мос вақтда ва кетма-кетликда ўталиши керак, тақвимдан исталган ўйинларни олиб — «мана бу ўйинларда майдонга тушмаган-ку» дейилмайди-ку, тўғрими?

    Маълум бўлишича, ушбу ҳолат бўйича «Пахтакор» клуби ҳам ўз суриштирувини бошлаган ва маълум далилларга эга бўлинса, апелляция берилиши мумкин.
    Манба: www.stadion.uz.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 520 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz