Суббота, 20.04.2024, 13:35
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Апрель 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » Россия

    Маҳачқалъанинг "Анжи" клуби, бразилиялик ҳимоячи Роберто Карлосни Россия премьер-лигасида қатнашувчи футболчилар қайдномасига киритмаган.

    10-апрел куни 39 ёшни қарши оладиган Роберто Карлос, бу мавсумда "Анжи" сафида майдонга туша олмайдиган бўлди.

    Бразилиялик футболчи айни дамда, Гус Хиддинк бошқарувидаги мураббийлар штабидан ўрин олган.
    Манба: www.sport-express.ru.
    Категория: Россия | Просмотров: 481 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.03.2012 | Комментарии (0)


    Россия чемпионати

    33 - тур

    Биринчи саккизталик

    ЦСКА – Зенит – 2:2 (1:1)

    Голлар: 0:1 – Кержаков (1),  1:1 – Загоев (17),  1:2 – Кержаков (56),  2:2 – Муса (68).

    Локомотив – Кубань – 2:0 (2:0)

    Голлар: 1:0 – Майкон (5),  2:0 – Кайседо (44).

    Динамо – Анжи

    Рубин – Спартак ... Читать дальше »

    Категория: Россия | Просмотров: 497 | Добавил: 11x11 | Дата: 05.03.2012 | Комментарии (0)




    «Зенит» расмий твиттерида «Арсенал»дан Андрей Аршавинни мавсум охиригача ижарага олди.

    «Биз барчаси амалга ошганини тасдиқлаймиз. «Зенит»нинг 29-рақами 2012 июль ойига қадар Андрей Аршавинники», – деб ёзилган баёнотда.

    Олдинроқ, «Зенит» «Арсенал»га ижарага олиш учун 1 миллион фунт бериши мумкинлиги ҳақида маълумотлар берилганди. Эслатиб ўтамиз, Аршавин «Зенит»дан «Арсенал»га 2009 йилнинг қишида ўтганли. Ўшанда трансфер нархи 15,5 миллион фунт эди.
    Категория: Россия | Просмотров: 487 | Добавил: 11x11 | Дата: 25.02.2012 | Комментарии (0)


    Махачқалъанинг "Анжи" клуби билан шартнома имзолаган голландиялик мутахассис Гуус Хиддинк янги жамоаси ҳақида клуб расмий сайтига интервью берди.

    "Биз "Анжи" билан узоқ вақтдан буён бу борада музокара олиб боргандик. Аниқроғи ўтган йилнинг охирларидан бошлаб. Ҳозирги қарорни эса жуда тез қабул қилдим. Мен бундай имкониятдаги жамоада иш олиб бораётганимдан жуда ҳам хурсандман. Яъни мен фақат футбол клубига ишга келмадим. Мени дўстларим билан ишлаш имкониятига эга бўлдим. Айнан улар мени бу ерга таклиф этишди".

    «Мен учун энг асосийси жамоанинг янги қурилаётган лойиҳалари бўлди. Унда мамлакатда футболни ривожлантиришдек масъулият бор. Менга спортдаги натижалар бу лойиҳа олдида муҳим бўлмайди. Шу боисдан ҳам асосий эътиборимни қаратаман».

    Мен Сулаймон Керимов билан гаплашганимизда у жуда кўп бора мана шу лойиҳага таклиф қилганди. Албатта бундай иштиёқманд акционер билан ишлаш мароқли. Бутун дунё клубнинг олиб бораётган ишидан хабардор. Энди ўйин сифатиниям шунга м ... Читать дальше »
    Категория: Россия | Просмотров: 454 | Добавил: 11x11 | Дата: 18.02.2012 | Комментарии (0)



    Махачқалъанинг "Анжи" клуби голландиялик мутахассис Гуус Хиддинк билан шартнома имзоланганини расман тасдиқлади. Клуб расмий сайти бу ҳақда маълумот бериб ўтган.

    Манбада кўрсатиб ўтилишича, Гуус Хиддинк шунингдек, клубнинг ривожланиш ишлари бўйича вице-президенти лавозимида ҳам фаолияти оли борадиган бўлди.

    Эслатиб ўтамиз, клуб мураббий билан 1,5 йилга мўлжалланган бўлиб бу ҳақда хабарлар олдинроқ ҳам чиққан эди.
    Манба: www.fc-anji.ru.
    Категория: Россия | Просмотров: 523 | Добавил: 11x11 | Дата: 18.02.2012 | Комментарии (0)


     

    Белорус терма жамоаси ва "Барселона"нинг собиқ футболчиси Александр Глеб "Вольфсбург"даги ижара муддати ниҳоясига етгач, эркин агентга айланди ва Самаранинг "Крилья Советов" жамоаси билан шартнома имзолади.

    Клуб расмий сайти тарқатган маълумотларга кўра, у билан мавсум охиригача шартнома имзоланган. Глеб шанба куни жамоаси билан бирга Голландияда ўтадиган йиғинга жўнаб кетади.

    Манба: www.championat.com
    Категория: Россия | Просмотров: 473 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.02.2012 | Комментарии (0)



    «Анжи» аъзоси Роберто Карлос «Реал» ҳимоячиси Пепе ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

    «Раул «Барселона»га бир қатор голлар киритиб, жамоа рамзига айланиб қолганди. Пепе ҳам тажовузкор ўйин кўрсатиб мана шунга эришмоқчи. У ҳали ёш, ўзини босиб олиб ўйнашни ўрганиб олишга вақти бор. Аммо у айнан мадридликлар услубида тўп сураётганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим. Пепе — ҳақиқий «жангчи».

    Мени ҳайрон қолдиргани, «Реал» мухлисларининг ўзлари уни ҳуштакбозлик билан қарши олишгани бўлди. Сен хато қилганингда, мадридлик мухлислар сени танқид қилишлари табиий ҳолатлигини ҳам унутмаслик керак.

    Ўтган мавсумда «Реал» Испания Кубоги финалида «Барселона»ни мағлубиятга учратиб, каталонияликлар устидан ғалаба қозона олишини ҳаммага намойиш қилиб берганди» дейди Карлос.

    Манба: www.sports.ru
    Категория: Россия | Просмотров: 440 | Добавил: 11x11 | Дата: 11.02.2012 | Комментарии (0)


    "Анжи” ва "Томь” жамоаларининг собиқ бош мураббийлари – Гаджи Гаджиев ва Валерий Непомняшийлар Россиянинг иккинчи терма жамоасини бошқарилари мумкин. Бу ҳақда "Советский спорт” нашри хабар тарқатган.

    Бошқа бир хабарда эса Юрий Красножан бир вақтнинг ўзида ҳам "Анжи”ни ҳам Россия – 2 ни бошқаради  деб ёзилган. 

     

    Категория: Россия | Просмотров: 469 | Добавил: 11x11 | Дата: 04.01.2012 | Комментарии (0)


    "Анжи"нинг мураббийларидан бири Андрей Гордеев ҳамюртимиз Одил Аҳмедовнинг "Анжи"нинг 2011 йилдаги энг яхши ўйинчиси деб топилгани ҳақида тўхталиб ўтар экан, термамиз ярим ҳимоячисининг жангчиларга хос ҳусусиятларини гапириб ўтди. Сентябрдан бери клубда вақтинча бош мураббийлик вазифасини бажариб келган мутахассис футболчининг маҳорати янада ўсиб бориши ҳақида гапириб ўтди.

    "Мен Одилни жуда ёқтираман. Майдондан ташқарида мутлақо хотиржам бўлган ўйинчи майдонда жангчига, меҳнаткашга айланади. Ва унинг энди 24 ёшга тўлганини унутмаслик керак, бу эса унинг ўйини янада ўсишини англатади", - деб "Анжи" расмий сайти Гордеевнинг сўзларидан парча келтиради.

    Манба: www.soccer.ru
    Категория: Россия | Просмотров: 491 | Добавил: 11x11 | Дата: 31.12.2011 | Комментарии (0)



    "Анжи"нинг мураббийларидан бири Андрей Гордеев ҳамюртимиз Одил Аҳмедовнинг "Анжи"нинг 2011 йилдаги энг яхши ўйинчиси деб топилгани ҳақида тўхталиб ўтар экан, термамиз ярим ҳимоячисининг жангчиларга хос ҳусусиятларини гапириб ўтди. Сентябрдан бери клубда вақтинча бош мураббийлик вазифасини бажариб келган мутахассис футболчининг маҳорати янада ўсиб бориши ҳақида гапириб ўтди.

    "Мен Одилни жуда ёқтираман. Майдондан ташқарида мутлақо хотиржам бўлган ўйинчи майдонда жангчига, меҳнаткашга айланади. Ва унинг энди 24 ёшга тўлганини унутмаслик керак, бу эса унинг ўйини янада ўсишини англатади", - деб "Анжи" расмий сайти Гордеевнинг сўзларидан парча келтиради.

    Манба: www.soccer.ru
    Категория: Россия | Просмотров: 718 | Добавил: 11x11 | Дата: 31.12.2011 | Комментарии (0)

    1 2 3 4 »
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz