Наш опрос |
| | |
|
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Форма входа |
| | |
|
Календарь |
| | |
|
Архив записей |
| | |
|
|
| | |
| Главная » 2012 » Март » 10 » Сервер Жепаров жароҳат олди?!
18:45 Сервер Жепаров жароҳат олди?! |
Куни кеча Саудия Арабистони лигасида 21-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Сервер Жепаров тўп тепаётган «Ал Шабаб» клуби сафарда «Ал Наср» клуби билан куч синашди. Ўйиннинг 44-дақиқасида Муҳаммад Ал Саҳлави ҳисобни очди – 1:0. Иккинчи бўлимда меҳмонлар ҳужумчиси Носир Ал Шамрони 59 ва 75-дақиқаларда голлар уриб жамоасига ғалаба келтирди. Иккинчи голни пенальтидан киритганини таъкидлаш лозим. Умуман Шамрони айни пайтда 17 та гол билан чемпионат тўпурари бўлиб турибди. Championat.uz нинг аниқлашича бу ўйинда Сервер Жепаров 14-дақиқадаёқ майдонни тарк этган. Кўп эҳтимол билан футболчимиз жароҳат олган. «Ал Шабаб» ушбу ғалабадан сўнг 21 та ўйиндан 53 очко билан мусобақа жадвалида ҳамон биринчи ўринда бормоқда. Клуб кейинги учрашувда 15 март куни «Ал Фотих» клубини ўз майдонида қабул қилади.
«Ал Наср» - «Ал Шабаб» 1:2 Голлар: Муҳаммад Ал Саҳлави 44 - Носир Ал Шамрони 59, 75 пен.
манба : championat.uz
|
Категория: Ўзбек футболи |
Просмотров: 526 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
| | |
|