Суббота, 20.04.2024, 04:04
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 13 » "Шўртан" янги футболчиларини таништирди
    17:18
    "Шўртан" янги футболчиларини таништирди


    Бугун "Шўртан” клубининг Ғузор шаҳридаги қароргоҳи мажлислар залида клуб янги бош мураббийи Игорь Криушенко ҳамда жамоага таклиф этилган янги футболчиларни таништириш маросими ва янги мавсумда жамоа расмий ўйинларда кийиб тушадиган кийимлари тақдимоти ўтказилди.

    Тақдимотда жамоа ижрочи директори Икром Норчаев, клуб матбуот котиби Одилбек Толипов, клуб матбуот хизмати ходими Замира Муратова, янги бош мураббийи Игорь Криушенко, дарвозабонларнинг янги мураббийи Виталий Варивончик, ёшлар клуб бош мураббийи Сеид Сеидов, клуб қошидаги футбол академияси катта мураббийи Баҳодир Шоймардонов ва жамоанинг янги футболчилари – Михаил Наумов, Обид Жўрабоев, Адама Соро, Ботир Қодирқулов, Отабек Валижонов, Виктор Клишин, Виталий Рушницкий ва Мўйдин Мамазулумовлар иштирок этишди.

    Тақдимотнинг дастлабки қисмида клуб ижрочи директори Икром Норчаев жамоа бош мураббийи Игорь Крушенкони, дарвозабонлар мураббийи Виталий Варивончикни, ёшлар клуби бош мураббийи Сеид Сеидовни ва клуб қошида очилаётган футбол академияси катта мураббийи Баҳодир Шоймардоновни кенг оммага таништирди.

    Шундан сўнг, "Ғузор” марказий стадиони директори Искандар Бўриевни 63 ёши билан клубнинг барча аъзолари номидан табриклади ва миллий удумларимизга кўра зарбоф тўн ва дўппи топширди.

    Тақдимотнинг иккинчи қисмида эса янги таклиф этилган футболчиларни таништириш маросими бўлиб ўтди. Саҳнага барча футболчилар кетма-кет чиқиб келишди ва ўзларига тегишли бўлган спорт формаларини қабул қилиб олишди. Унга кўра, янги мавсумда Михаил Наумов 1-рақам, Обид Жўрабоев 2, Ботир Қодирқулов 24, Отабек Валижонов 7, Адама Соро 8, Виктор Клишин 16, Виталий Рушницкий 18 ва Мўйдин Мамазулумовар 10-рақамларда тўп сурадигган бўлдилар.

    Тақдимотнинг учинчи қисмида эса жамоанинг расмий ўйинларда майдонга кийиб тушадиган спорт формалари таништирилди. "Оқ бўрилар” янги бошланажак мавсумда ҳам уч хил кийимда ҳаракат қилишадиган бўлди. "Адидас” ҳамда "Пума” фирмаларида ишлаб чиқарилган сифатли формалар уч хил рангдан иборат бўлади. "Шўртан” ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда, бу сафар ҳам оқ, кўк ва оч ҳаворанг ранглардаги формаларда ҳаракат қиладиган бўлди. Клубнинг уй учрашувларида майдонга кийиб тушадиган формаси эса очҳавораанг бўлади.


    манба : fcshurtan.uz

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 687 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz