Понедельник, 17.12.2018, 16:13
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 9 » Василис Хадзипанагис: “Тошкентда туғилганимдан фахрланаман”
    05:28
    Василис Хадзипанагис: “Тошкентда туғилганимдан фахрланаман”


    Яқинда Тошкентнинг "Пахтакор” жамоаси собиқ ўйинчиси, Грециянинг ярим асрликлаги  энг яхши футболчиси деб тан олинган Валилис Хадзипанагис Москвада меҳмон бўлганидан фойдаланган "Спорт Экспресс” нашри ходимлари у билан суҳбатлашишга муваффақ бўлишди. Ҳозир ўша суҳбатдан парча келтириб ўтамиз.

    - Сўнгги йигирма йил ичида Москвага келганмидингиз?

    - Россия пойтахтига охирги марта – 1990 йилда келгандим. "Ервопейский” савдо мажмуасини кўриб  ҳайратда қолдим. Ҳақиқий капитализм. Москва умуман ўзгариб кетибди. Грециядан келаётганимда бу ердаги ўзгаришларни кўриб ҳайрон қолма дейишганди. Лекин барибир ҳайратдаман. Нархлар ҳам жуда қимматлашиб кетибди. Икки кундан бери "Рэдиссон” меҳмонхонасида яшаяпман. Биринчи кунни "Юность” меҳмонхонасида ўтказдим.

    - Бундай меҳмонхоналарда "Пахтакор” билан 70 йилларда бўлганмисиз?

    - Шуни эслаб қолинг! "Пахтакор” ҳар доим "Россия” меҳмонхонасида тўхтарди. Ростини айтсам, Собиқ иттифоқи чемпионатидек кучли биринчилик дунёда йўқ. Буни албатта ёзиб қўйинг.  Ажойиб жамоалар бор эди. Москвада ҳеч бўлмаганда бир ҳафта юрсам яхши бўларди. Аммо бунинг иложи йўқ. Россия Футбол федерациясининг биносини кўришни жуда истайман. Аммо негадир ниятим амалга ошмаяпти.

    - Сизни Собиқ Иттифоқ терма жамоасига таклиф қилишганми, Вася?

    - Йўқ. У пайтларда мени Василис ёки Лакис деб чақиришарди. Грецияда Вася деб атай бошлашди. Бу жуда кулгули.

    - Рус тилини унутмадингизми?

    - Ҳамон бир текисда гаплашаман.

    - Ажойиб.

    - Лекин барибир айрим сўзларни талқин қилишда қийналаман. Битта қизиқ воқеани айтиб бераман: мактабгача фақат юнон тилини билардим. Кейин бир йил ичида фақат рус тилида гаплашдим.

    - Ота-онангиз бу Собиқ Иттифоқга 1949 йилда келишган экан?

    - Ҳа. Ўша пайтда Грецияда фуқаролик уруши бўлаётганди. Шунинг учун кўпчилик мамлакатни тарк этган. Менинг оилам ҳам Тошкентга қараб йўл олган. Кейинроқ онам фаррош бўлиб, отам эса қўрилишдан ишлай бошлаган экан.

    -  Тархий мамлакатга қайтиб бориш фикри ота-онангиздан чиққанми?

    - Йўқ аксинча. Мен уларни мажбур қилганман. Мен ҳар доим Грецияга қайтишни истардим. Бундай имконият туғилиши билан ортга қайтдим. Менинг онам грек, отам эса киприот.

    - Тошкентда охирги марта қачон бордингиз?

    - Ўтган йили ёзда Ўзбекистон пойтахтида меҳмон бўлдим. Мени "Пахтакор” жамоасининг президенти кутиб олди. Бирга стадионга бордик, шаҳар айландик. Ростини айтсам, у ерда ҳамон мени унутишмаганига ҳайрон қолдим. Бозорга киришим билан ҳамма мен томон ошиқди. Тошкент-нон шаҳри деб бежиз айтишмайди. У ерда ҳеч ким оч қолмайди. Шарқий бозорда ҳамма нарса бор. У ернинг қовунларига гап йўқ.

    - Яна бир бор Москвага келиш ниятингиз борми?

    - Албатта. Аммо Грецияда қиладиган ишларим ниҳоятда кўп.

    - Эштишимизча, Грецияда бир қатор муаммоалар юзага келганга ўхшайди.

    - Ҳа, вазият анча чигаллашган. Охирги нима билан тугашини ҳеч ким билмайди. Одамларни ишдан ҳайдашмоқда, маошлар қисқармоқда.

    - Сизнинг ойлигингизни кесишмадими?

    - Ким? Менинг ўз футбол академиям бор.

    - Академияда сиз мураббийими?

    - Нега мураббий? Мен академия раҳбариман. Унга 600 минг евро сарфладим.

    - Сизда қандайдир савдо дўкон бор деб эшитгандик?

    - Йўқ, йўқ. Фақат академия. Менда бошқа бизнес бўлмаган.

    - Фахрийлар жамоасида ўйнаб турибсизми?

    - Унчалик кўп эмас. Фаолитимни 1991 йилда тугатдим. 1999 йилда хайрлашув учрашувимни ўтказдим. Унда Греция ва Гана терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ташкил этилди. Ўшанда 45 ёшда эдим. Йигирма дақиқача тўп сурдим. Кейин чарчаб қолдим.

    - "Ираклис”ни бошқаришни таклиф этишганми?

    - Юз марта чақиришди.

    - Нега буни рад этдингиз?

    - Мураббий бўлишни хоҳламайман. Кўнглим қолган. Биласизми, бир пайтда жаҳон термасида ҳам ўйнаганман. Ёзяпсизми.

    - Ҳа ёзяпман.

    1984 йилда ЮНИСЕФ Нью Йоркда битта ўйин ташкил этди. Мазкур учрашувда ҳар бир мамлакатнинг энг кучли футболчилари таклиф этилиши кўзда тутилган эди.

    Америкада кўплаб греклар яшайди. Улардан кимни таклиф этишни сўрашганда, Хадзипанагиз келса чипталар қолмаслигини айтишади. Дарҳақиқат шундай бўлди.

    - Сиз билан кимлар бир жамоада ўйнаган?

    - Беккенбауэр, Шилтон, Футре, Магат, Кемпес, Кеви Киган. Охирги 35 дақиқада тўп сурдим. Буни шундай эълон қилишганди: Собиқ Иттифоқ терма жамоаси ва "Пахтакор” клуби аъзоси, грек Хадзипанагис...” Буни ҳам ёзиш керак. Тошкентда туғлганим ҳеч қачон ёдимдан кўтарилмайди ва бундан фахрланаман ҳам. Грецияда дунёга келганимда эҳтимол бундай футболчи бўлиб этишмаслигим мумкин эди.   

    - 70 йилларда Тошкентда футбол анча ривожланган эдими?

    - Ҳа, у ерда анча усишга эришдим. Мен "Пахтакор” ўйинчиси сифатида Собиқ иттифоқи олимпия терма жамоаси билан саралаш босқичида қатнашдим. Агар кетиб қолмаганимда, ёшлар ўртасида Европа чемпиони бўлишим турган гап эди. Ўша терма жамоани Михаил Ан сардор сифатида майдонга бошлаб чиқарди.

    - Ан 1979 йилги авиаҳалокат туфайли вафот этди.

    - Ёзда Тошкентда бўлганимда 17 ўғлон ётган қабристонни зиёрат қилдим. Беихтиёр хаёлимда шундай фикр ўтди: агар кетмаганимда ҳозир улар билан бирга бўлардим. Ёки Москвага кетиб қолишим ҳам мумкин эди. Мени "Спартак”, "Торпедо” ва "Динамо” клублар ўз сафида кўришни истарди. Лекин мен Грецияда кетишга тайёргарлик кўраётгандим.

    Ўшанда "Пахтакор”нинг асосий таркиб футболчиларнинг айримлар жароҳатланган эди. Тикланиш жараёнини ўтказаётган Александр Яновский Минскга ўринбосарлар билан йўл олганди.  Шунингдек, Анатолий Могильний ва Тўлаган Исоқовлар Тошкентда қолишганди. Бош мураббий Олег Базелевич оиласи билан Сочида бўлгани боис, Минск шарҳида ўша ердан боришни режалапштирганди.

    - Могильний машҳум воқеадан кейин футболдан кетганини айтди.

    - Билмадим, у билан кўришмаганимизга анча бўлди. Ҳозир менимча, Ростовда яшаяпти. Ўтган йили Исоқов билан учрашдим. У ҳамон Тошкентда истиқомат қиляпти.  Ачинарлиси, Миша Анда ҳам жароҳат бор эди ва у Минскда майдонга тушмасди.  Лекин битта ортиқча чипта борлиги боис жамоани қўллаб-қувватлаш мақсадида сафарга чиққанди.

    - Айтишларича, Мишага кимдир авиаҳалокат ҳақида айтган экан?

    - Менга бу хусусида ҳалокатдан кейин Тошкентга борганимда айтиб беришди. 

    Эштишимча, Володя Фёдоровнинг ички кечинмалари ҳам бундан дарак берган экан. Михаил худди кечагидек, ёдимда қолган. У Тошкентдаги Свердлов номли колхозда туғилган. Жуда ҳам меҳрубон йигит эди. Баъзан бутун жамоани ўз уйига таклиф этиб, коресча таом билан меҳмон қиларди.

    - Сиз "Пахтакор” сафида 96 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 22 марта аниқ нишонга олгансиз? Қайси гол сиз учун унутилмас бўлиб қолган?

    - 1974 йилда "Заря”дарвозасига киритган тўпимни ҳеч унутмайман. Ўшанда биз 4:2 ҳисобида ғалаба қозонгандик. Товоним билан рақиб дарвозасини ишғол этганман ва майдон бўйлаб учганман. Эртасига газеталарнинг бирида менинг расмимни тагига шундай ёзиб қўйишган эди: ҳурматли чанғичилар, қандай учишни Хадзипагиздан ўрганинг!.

    - Хорижда ўйнашни хоҳлармидингиз?

    - Ҳа, "Арсенал”да ўйнашни орзу қилардим. Лекин "Ираклис” раҳбарияти буни истамасди. 80 йиллар бошида "Штутгарт”дан таклиф тушганди. Қўйиб юборишмади. "Лацио”дан чорлов бўлди ва рад жавоби берилди. Жаҳон терма жамоасидаги ўйиндан кейин "Лацио”нинг афсонавий футболчиси Жоржо Киналья "Космос”га ўтсам менга 300 миллион драхм беришини айтди.

    - Бу долларда қанча бўлади?

    - Тахминан икки миллион. Аммо Грецияда ғалати қонунлар бор эди. "Ираклис” билан икки йиллик битим имзолагандим. Бироқ клуб раҳбарияти мендан сўроқсиз уни ўн йилга узайтириб қўйишган экан.

    - Бўлиши мумкин эмас...

    - Мен бу борада узоқ вақт судлашдим. Биринчи марта ютиб олдим, улар эса апеллация бериб вазиятни унглашди. Мени греклар Боммани дейиш мумкин. 33 ёшимда озод агентга айландим. "Арсенал”га борига маъни қолмаганди.

    - Грециянинг машҳур клублари сизни сотиб олишга уринишмадими?

    -  Мени "Панатинаикос” ва Олимпиакос” тинмай талашарди. Аммо "Ираклис” уларга имкон қолдирмади. Холбуки, "Олимпиакос” биринчилардан бўлиб менга қизиққан эди. Аммо тақдир экан.

    - "Ираклис”га қандай бориб қолгансиз?

    - Битта арман милатига мансуб киши мени шу клубга жойлаштирди. Ўша пайтда ҳеч қандай қонунни билмасдим. Битта қоғоз беришди мен имзо чекдим.

    - Нима учун жамоа сизни қўйиб юборишни истамасди?

    - Клуб раҳбарлари мухлислардан қўрқишарди. "Хадзипанагисдан ташқари, хоҳлаган футболчини сотишларинг мумкин. Лекин Василисни эмас. Агар бу ҳолат юз берса сизларни тинч қўймаймиз”, деб пўпса қиларди улар. Чиндан ҳам клуб президентида муаммолар юзага келиши мумкин эди. Грецияда мухлислар айтганини қилади.

    Мен келгунимча, "Ираклис” ўйинларига 2-3 минг мухлис ташриф буюрарди. Кейнчалик улар сони 20 мингга этди.

    - "Ираклис”да ҳеч бўлмаса пул беришармиди?

    - Биринчи маошим 10 минг драхм эди. Кейинчалик ойлигимни кўтаришди. Аммо барибир бошқа клублар таклиф этган суммадан анча кам эди.

    - Ҳаётингиз давомида минглаб мухлисларга дастхат қўйиб бергансиз. Ўзингиз ҳам кимдандир дастхат олганмисиз?

    - Умуман олмаганман. Менинг кумирим Гарринча эди. Лекин унда дастхат олиш насиб этмаган.

    - Сизни Грециянинг сўнгги 50 йилликдаги энг яхши футболчиси деб тан олишди. Ўзингиз бу борада кимни кўрсатган бўлардингиз?

    - Хадзипанагисни.

    - Биз ҳам шундай деб ўйлагандик.

    - Ҳазиллашдим.  Менда кийнги ўринни олган Домазоса ҳам бунга лойиқ эди. Негаки, мен Греция терма жамоаси сафида атиги битта ўйин ўтказдим, холос.

    - ФИФА бунга қарши чиққанми?

    - Ҳа. Грецияга келганимга олти ой бўлганида бош жамоага таклиф этишди. Польшага қарши учрашувда майдонга тушдим. Кейин ФИФАдан хат келди: "Хадзипанагис Греция термасида ўйнай олмайди. Чунки, у Собиқ Иттифоқ терма жамоасида тўп сурган”.

    - Энг яхши футболчи учун аталган совринни олдингизми?

    - Греция Футбол федерацияси расмим турилган катта портрет ва тўпни совға қилди. Кейин тантанали кеча ташкил этилди. Депутатлар мени табриклашди.

    - Бундан бир неча йил олдин "Менда ҳаммаси жойда, бир ўзим яшаяпман” дегандингиз. Ёлғиз яшашнинг нимаси яхши?

    - Бутун мамлакат молиявий инқироз ҳақида ўйлаётганида бир кишига яхши бўлади. Бундан ажаблангманг. Чиндан ҳам ўзимни яхши ҳис этяпман. Турмуш ўртоғим ҳам, болаларим ҳам йўқ. Лекин дўстларим кўп.

    - Бирор марта оила қўришга яқин бўлганмисиз?

    - Бунинг саноғи йўқ. Лекин хотинларимнинг ҳаммаси ўзи кетиб қолган. Бундан сира афсусланмайман. Мен бўйдоқлик ҳаётига кўникиб бўлдим. Гарчи 57 ёшда бўлсам ҳам.

    Аброр Деҳқонов тайёрлади

    Категория: Интервью | Просмотров: 350 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2018Бесплатный конструктор сайтов - uCoz