Понедельник, 17.12.2018, 15:10
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 15 » Владимир Шишелов: «Андижонлик ишқибозлар ҳақида эшитганман»
    03:10
    Владимир Шишелов: «Андижонлик ишқибозлар ҳақида эшитганман»



    Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган «Андижон» клуби ўз сафини бир қатор маҳоратли ўйинчилар билан кучайтирмоқда. Ўтган ҳафтанинг охирларида жамоага тажрибали ҳужумчи Владимир Шишелов ҳам келиб қўшилди. Ушбу футболчини юритмизда танимаган ёки билмаган ишқибоз бўлмаса керак. Охирги йилларда Россия клубларида самарали фаолият олиб борган Шишелов энди «Андижон» учун тўп сурадиган бўлди. Бу борада у клуб билан шартнома тузишга ҳам улгурган. Шуларни инобатга олган ҳолда футболчи билан клуб базасида суҳбатлашдик.

    - Хуш келибсиз, Владимир!
    - Раҳмат. Мен бу ерга асосан ўйнаш учун келганман. Футболчига доимо ўйин амалиёти зарур. Шу сабабдан мен ҳам етарли даражада тўп суриб ўзимни кўрсатишим керак.

    - «Андижон» жамоасидан тушган таклифни қандай қабул қилдингиз? Бу сиз учун кутилмаган воқеа бўлмадими?
    - Менинг олдимда Ўзбекистоннинг бошқа клубдаридан ҳам вариантлар бор эди. Лекин Александр Аверьянов билан гаплашганимдан кейин бу ерга келишга қарор қилдим.

    - Демак, андижонликлар устози билан муносабатингиз олдиндан яхшимиди?
    - Россиядаги фаолиятим пайтида унинг жамоасига қарши бир неча бор тўп сурганман. Табиийки, ўша кезларда мураббий менинг ўйинимни кўрган. Балки яхши таассурот қолдирганим учун ўз жамоасига таклиф қилгандир. Умуман, мен бу чақирувни хурсандчилик билан қабул қилдим.

    - Ўтган мавсумни «Факель» клубида ўтказганингиздан хабаримиз бор. Умуман, 2011 йилги мавсумдан қониқдингизми?
    - Аслида менинг «Факель» жамоаси билан яна ярим йиллик шартномам бор эди. Лекин улар билан келиша олмай қолганим сабабли кетишга қарор қилдим.

    - Охирги пайтларда асосан Россия жамоалари учун ўйнадингиз. Бу вақт давомида ўзимиздан таклифлар бўлмаганми ёки у ердаги фаолиятингиз қониқтираётганмиди?
    - Россияга кетишимдан аввал мен «Бунёдкор»да ўйнагандим. Ўша пайтдаги мураббий Амет Мемет билан бир тўхтамга кела олмай қолгандим. Айнан шунинг учун бу жамоани тарк этишимга тўғри келган. Ваҳоланки, ўшанда жамоа раҳбарияти менинг клубда қолишимни айтишгади. Лекин мураббий билан ўзаро келишмовчилик юз берганда бунинг иложиси йўқ эди.

    - Умуман олганда, Россияда ўтказган йилларингиз ҳақида нима дея оласиз?
    - Россияда яхши даврни ўтказдим. Агар мен ўйнаётган жамоам билан келиша олмай қолсам раҳбарият ёки мураббийлар билан гаплашиб келишган ҳолда клубдан кетавераман. Бу – футбол. Жамоа сизга ёқмаслиги мумкин, ёки жамоага сиз ёқмай қолишингиз мумкин.

    - Фаолиятингиз давомида илк бор «Андижон» жамоасига қўшилдингиз. Айтингчи, бунгача клуб ҳақида қандай тасаввурга эга эдингиз?
    - Бу жамоанинг мухлислари ҳақида эшитганман. Улар футбол учун ҳар нарсага тайёр туришади. Илгари андижонликларга қарши ҳам тўп сурганман. Албатта, «Андижон» ўзига яраша яхши жамоа. Ўйлайманки, ҳақиқий ишқибозлар олдида жамоага ёрдам бера оламан.

    - Боя Ўзбекистоннинг бошқа клубларидан ҳам таклифлар борлигини айтдингиз. Уларнинг орасидан «Андижон»ни танлашингизга яна бошқа сабаб ҳам борми?
    - Ҳаммаси мураббий билан боғлиқ. Мен Алексанндр Николаевич ҳамда клуб раҳбари билан гаплашдим ва тўғри «Андижон»га келдим.

    - Бу йил 33 ёшга кирасиз. Аввал эса Ўзбекистон чемпионатида ўйнардингиз, қолаверса миллий терма жамоада ҳам тўп сургансиз. Кейинчалик Россия жамоаларида ўйнадингиз. Ўтган вақт давомида миллий чемпионатимизда қандайдир ўзгаришларга гувоҳ бўлдингизми?
    - Кўряпсиз, миллий терма жамоа яхши натижаларга эришмоқда. Осиё Кубогида ва жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида муваффақиятли қатнашмоқда. Бу эса ўзбек футболининг ривожланаётганини яққол кўрсатиб турибди. «Насаф» эса ОФК Кубогини қўлга киритди. Бу йил Осиё майдонларида Ўзбекистоннинг тўртта жамоаси қанташади. Олдинлари битта ёки иккита клуб халқаро ареналарда қатнашарди холос. Умуман, ҳар йили жамоаларимиз Ўзбекистон шаънини муносиб ҳимоя қилишмоқда. Буларнинг ҳаммаси ўзидан-ўзи бўляпти деб ўйлайсизми? Йўқ, ундай эмас. Бунинг тагида катта меҳнат ва иштиёқ ётибди. Буларнинг барчаси ўзбек футболи ўсаётганидан дарак беряпти. «Бунёдкор» каби «Пахтакор» каби клублар ўз сафига доим яхши савиядаги футболчиларни қўшиб оладилар. Бугунги кунга келиб уларнинг сафига «Насаф», «Шўртан» сингари жамоалар ҳам қўшилишган. Осиё чемпионлар Лигасида иштирок этиш учун эса Ўзбекистонга 3,5та ўрин берган. Бу ҳам ривожланаётганимизни билдириб туради.

    - «Андижон»га қўшилганингиздан сўнг сиз учун таниш футболчиларни учратдингизми?
    - Ҳа, албатта. Лочин Солиевни яхши биламан. У «Бухоро»да ажойиб ўйин кўрсатган. Рустам Аъзамовни ҳам биламан. Шунингдек, «Бунёдкор»далигимда Анвар Раҳимов билан ҳам тўп сурганман. Ҳозир эса у ҳам «Андижон»да. Ўтган беш йил давомида кўплаб ёш ўйинчилар етишиб чиқмоқда.

    - Шуни ҳам таъкидлаш керакки, сиз ўз вақтида Молдаваниянг етакчиларидан бири - «Зимбру»да тўп сургансиз. Мухлислар эса ҳалигача у ердаги фаолиятингизни яхши эслашади. -Бу сизнинг фаолиятингиздаги яхши мавсумлардан биримиди?
    - Мен қаерда бўлишимдан қатъий назар футболдан роҳат олиб ўйнашни яхши кўраман. Шу боис ўйнаган жамоаларимда ҳамиша ўзимни кўрсатишга ҳаракат қилганман. Фақатгина тўп сурган клубларим орасида «Химки»да кам гол урганман ва бу ердаги фаолиятим омадли чиқмаганди. Молдавияга УЕФА Кубогида қатнашиш учун кетганман. Натижада «Зимбру» таркибида биз «Ларис», «Гётеборг», «Бетис», «Севилья» ва яна бошқа жамоаларга қарши тўп сурганмиз. Фақатгина «Химки»да ўзимни кўрсата олмаганман холос. Лекин бунинг ўзига яраша сабаблари бор. 2005 йили Юрген Гёде мени терма жамоага чақирган. У ерда эса тиззамдан жароҳат олганман. Шунинг учун клубдан кетишимга тўғри келган. Кейин эса Хитойдан таклиф тушгани учун Чин юртига кетгандим.

    - Илгари «Андижон»да ишлаган мураббий Ислом Аҳмедов билан муносабатингиз яхши эканлигини биламан. У билан доимий алоқада бўлиб турасизми?
    - Ислом Аҳмедов катта футболдаги биринчи мураббийим. 15-16 ёшимда мени «Қизилқум»га таклиф қилгани эсимда. Умуман, бу мураббий билан жуда кўп мулоқотда бўлиб тураман. Бундан ташқари Усмон Тошев билан ҳам муносабатим жуда яхши.

    - Ўйнаган клубларингизда ҳамиша тўпурарлик қобилятингизни кўрсатиб келгансиз. Табиийки, андижонлик ишқибозлар сиздан ижобий натижаларни кутишмоқда.
    - Мен максималистман. Мен ўзимга қандайдир мақсадларни қўймайман. Ҳужумчи 10та голи билан ҳам тўпурар бўлиши мумкин. Мен ютқазишни жуда ёмон кўраман. Тўп учун курашларда ҳам ютқазмаслик учун охиригача курашишга одатланганман. Биламан, мухлислар кўпроқ ҳужумчиларга эътибор қаратишади. «Андижон»га қўлимдан келганича фойда келтиришга ҳаракат қиламан.

    - Демак, Ўзбекистон чемпионатида ўйнашни соғинибсиз-да?
    - Ўз юртимга келдим, бу ерда мени ҳамма танийди, табиийки бундан хурсандман. Ўзбекистонга келиб маҳоратимни янада оширмоқчиман. Чунки футболчи қандай даражада бўлса ҳам у излашнидан, меҳнат қилишдан тўхтамаслиги керак.

    - Бунинг сиз учун плюс томони ҳам бор. Агар ўзингизни яхши томонлама кўрсатадиган бўлсангиз яна терма жамоага ҳам таклиф қилишлари ҳеч гап эмас...
    - Мени терма жамоага қачон чақиришса келардим. Фақат 2008 йили бормаганман. Ўшанда мен ўз жамоамда ўйнаб тўпурарлик баҳсида жиддий курашаётгандим. 2010 йилнинг охирларида Осиё Кубоги олдидан Вадим Абрамов мени терма жамоага таклиф қилганди. Афсуски, клубимда жиддий жароҳат олишим натижасида 10 ой ўйнай олмаганман. Энди эса яна терма жамоага қайтиб ёрдам беришга тайёрман.



    Шуҳратбек ЖЎРАЕВ суҳбатлашди.
    манба : burgutlar.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 477 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2018Бесплатный конструктор сайтов - uCoz