"Пахтакор" клуби расмий сайтининг хабарига кўра, жамоа Қибрайда "Машъал" билан ўртоқлик учрашувини ўтказган ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
Учрашувда Деян Журжевич олимпия терма жамоасига чақирилган футболчилар хизматидан фойдалангани йўқ. Дарвозадан Жўраев ўрин олган бўлса, ҳимоя чизиғини Шибамура, Клецков, Кримец ва Холмуродов тўртлиги ташкил қилди. Ярим ҳимояда Климиашвили, Магдеев, Азизов ҳамда Махситалиев, ҳужумда Ҳакимов ҳамда Тожиев жуфтлиги тўп тепди. Учрашув давомида устунлик "шерлар" тарафида бўлди. Дастлаб ҳисобни Тожиев очди. Иккинчи таймда майдонга тушган Шарофетдинов ва Ваҳобов эса ҳисобни йириклаштирган голларга муаллифлик қилишди. Шундай қилиб, "Бухоро" билан учрашувдан олдинги ўртоқлик ўйини "Пахтакор"нинг 3:0 ҳисобида ютуғи билан якунланди.
"Пахтакор": Жўраев, Шибамура (Николаев, 46), Клецков (Махарадзе, 46), Кримец, Холмуродов, Климиашвили, Магдеев (Искандеров, 65), Азизов (Ораховац, 46), Махситалиев (Олимов, 30), Ҳакимов (Шарофетдинов, 46), Тожиев (Ваҳобов, 46). Голлар: Тожиев, Шарофетдинов, Ваҳобов.
Манба: www.pakhtakor.uz
|