Пятница, 25.07.2025, 17:22
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Август 2011  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 3 » ФИФА айбловига жавоб
    13:55
    ФИФА айбловига жавоб

     

    ФИФА раҳбарияти Англия парламенти ва маданият, спорт ва ОАВ қўмитаси раҳбари Жон Уиттенгдейлга жавобан очиқ хат йўллашга қарор қилди.

    Бундан бироз вақт олдин Англия парламенти мамлакатнинг 2018 йили бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати мезбонлиги учун тайёрлаган аризасининг қабул қилинмаганлиги борасида суриштирув ишларини олиб борган эди. Суриштирув ишлари якунида инглизлар ФИФАни коррупцияда айблаган. Унга кўра, 2022 йилги жаҳон чемпионати фақатгина пора эвазига Қатарга берилгани айтилмоқда.

    Бироқ ФИФА порахўрлик иши юзасидан аниқ далиллар талаб қилмоқда. Халқаро футбол ташкилоти инглизлардан ушбу иш юзасидан аниқ далилларни кўрсатишларини ва агарда бундай далиллар мавжуд бўлмаса, дарҳол асоссиз танқидларни тўхтатишни талаб қилган.

    Англияга ФИФА томонидан жўнатилган хатга ташкилот бош котиби Жером Валькенинг имзоси қўйилган. Хатнинг умумий ҳажми уч саҳифани ташкил қилади.

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 542 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2025Бесплатный конструктор сайтовuCoz