Наш опрос |
| | |
 |
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
 |
Форма входа |
| | |
 |
Календарь |
|
« Сентябрь 2025 » |
Пн |
Вт |
Ср |
Чт |
Пт |
Сб |
Вс |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 | 30 | | |
 |
Архив записей |
| | |
 |
|
 | |  |
| Главная » Ўзбек футболи
Ўтган мавсум «Машъал» шарафини ҳимоя қилиб, олий лига баҳслари доирасида 9та тўп киритган ҳамда жамоамизнинг 5-ўринни эгаллашига ўз ҳиссасини қўшган тажрибали ҳужумчи Зафар Холмуродов расман «Машъал» билан хайрлашди. Бунга сабаб ҳужумчининг Туркия йиғини чоғида бош мураббий Владимир Фомичев билан келиша олмай қолгани бўлди. Бош мураббий билан футболчи ўртасида айнан нима бўлиб ўтгани бизга қоронғу, фақат гап шундаки, Холмуродов Туркиядан бир ўзи вақтлироқ қайтиб келди ва уч-тўрт кун уйда дам олгач, «Олмалиқ» йиғинига бориб қўшилди. Ушбу ҳужумчи шу йилнинг 8 январида жамоамиз билан яна бир йиллик шартнома тузганди. Аммо Владимир Фомичев Зафарнинг хизматларидан фойдаланмоқчи эмаслигини маълум қилганидан сўнг шартнома бекор қилинди. Натижада ҳужумчи «Олмалиқ» сафига эркин агент сифатида йўл олди. Холмуродов билан билан суҳбатлашганимизда олий лигадаги 200-голини «Машъал» таркибида киритиш нияти борлигини айтганди. Бироқ бу иш амалга ошмайдиган бўлди. Энди у «Олмалиқ»
...
Читать дальше »
|
Кеча Мўллатўйчи Тошмуҳаммедов номли Қашқадарё вилоят мусиқали драма театрида «Насаф» футбол жамоаси аъзолари ва мухлислар ўртасида анъанавий мавсумолди учрашув бўлиб ўтди. Унда «Насаф» жамоаси аъзолари ва мураббийлари бу йилги мавсумдаги режалари билан ўртоқлашишди, мухлисларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди. Тадбир аввалида катта экранда жамоамизнинг ўтган мавсумда ОФК кубоги мусобақасининг энг эсда қоларли лавҳалари намойиш этилди. Сўнгра жамоа бош менежери Усмон Тошевга сўз берилди: - Жамоамизнинг ашаддий ишқибозлари ушбу залда кўриб турганимиздан хурсандмиз, - дея сўз бошлади Усмон Қудратович. - Сиз азиз футбол ишқибозлари каби биз ҳам футбол мавсумини соғиндик. Ўйлайманки, янги мавсумда ҳам жамоамизни аъло даражада қўллаб-қувватлаб, совриндорлар сафига қўшилида ўз ҳиссангизни қўшасизлар «Насаф» устози Рўзиқул Бердиев мухлислар кўмаги янги мавсумга жамоа учун ниҳоятда муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. - Мен «Насаф» билан 15 йилдан б
...
Читать дальше »
|
Ўзбекистон футбол федерацияси расмий твиттерининг хабарига кўра, февраль ойининг энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш мақсадида ўтказилаётган ЎФФ сўровномаси 5 март куни ўз якунига етади.
Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш фақат нашр, теле ва радиоканалларгина қатнашади. Индивидуал овозлар қабул қилинмайди.
Манба: www.the-uff.com
|
Футбол тарихи ва статистикаси қўмитаси клубларнинг март ойи учун янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон клубларининг уччаласи ҳам кўтарилишга эришди. Ўзбек клублари рейтингини бошқариб бораётган Қаршининг "Насаф” клуби бир йўла 11 поғона юқорилаб 89-ўринга кўтарилиб олди. Рейтингга кўра, иккинчи жамоамиз бўлиб келаётган Тошкентнинг "Бунёдкор” клуби эса бир поғона олдинга силжишга муваффақ бўлган. "Пахтакор” ўтган ойдагига нисбатан оладиган бўлсак, саккиз поғона яхшироқ натижа қайд этиб турибди. Осиё қитъаси жамоалари орасида Қаршининг "Насаф” жамоаси кучли учликда бормоқда. Қаршиликлардан олдинда фақатгина Жанубий Кореянинг икки жамоаси "Чжонбук Моторс” ва "Сувон Блюингиз” жамоалари боришмоқда. Кучли ўнликка эса қолган жамоаларимиз кира олишмаган. Умумий рейтинг юқори бешталигида бу сафар ҳам ўзгариш кузтилмаган. Каталониянинг "Барселона” клуби яққол пешқадам, "Реал Мадрид” эса энг таъқибчи бўлиб келмоқда. 1. (1) Барселона Испания/4 369,0
...
Читать дальше »
|
Украиналик футболчилар
орасида хорижда муваффақиятли тўп суриш борасида Шевага етадигани
йўқ. Италия ва Англияда кечган тўққиз йиллик фаолияти давомида Шевченко бир
қатор нуфузли мукофотларни қўлга киритди. Улар орасида "Олтин тўп” ҳам бор.
Яқинда "Спорт Экспресс” нашри ходими Шевченко билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди. Мусоҳаба давомида Шева
"Милан” ўтган ку
...
Читать дальше »
|
ФИФА тартиб-интизом қўмитаси Испаниянинг "Сарагоса" клуби Донецкнинг "Шахтёр" клубида тўп сурган Франселино Матузалемнинг трансферида ҳеч қандай молиявий қонунбузилишлар қайд этилмаган деб топди.
2007 йилда футболчи "кончи"лар билан шартномаси бўлишига қарамай, жамоани тарк этган ва Испаниянинг "Срагоса" клубига бориб қўшилганди. 2010 йилга келиб ишни ўрганиб чиққан ФИФА тартиб интизом қўмитаси "Сарагоса"га 12 миллион евро миқдорида товон пулини донецкликлар ҳисоб рақамига ўтказиб бериш керак, деган қарорни чиқарганди.
Шундан кейин "Сарогоса" клуби банкротлик эълон қилиш мумкинлиги сабаб, ушбу қарор бекор қилинганди. ФИФА орадан яна вақт ўтгач, бу муаммони кўтармаслигини таъкидлаб ўтди ва масала ёпилганини қайд этди. Манба: www.championat.com.
|
ОФК Профессионал футболни баҳолаш ва ўрганиш бўйича менежери Алишер Никимбаев Қаршининг «Насаф» ҳамда БААнинг «Ал-Жазира» клублари ўртасидаги учрашувнинг ташкил этилиши бўйича кузатувчи этиб тайинланди. Ушбу учрашув, ОЧЛ гуруҳ босқичи 1-тури доирасида, 6 март, сешанба куни бўлиб ўтади.
Учрашув якунига етганидан сўнг, аввалроқ Ўзбекистон футбол федерациясида 14 йил давомида иш олиб борган Алишер Никимбаев Осиё футбол конфедерациясига ўз ҳисоботини топширади.
Қайд этиш жоиз, ОФК бу йилдан бошлаб Осиё Чемпионлар Лигаси дебютантларининг уй учрашувлари ташкил этилиши даражасини текшириб боради. Ўзбекистон вице-чемпиони «Насаф» ҳам мусобақа дебютантларидан бири ҳисобланади.
Манба: www.the-uff.com
|
Тошкент вақти билан 10:40 да Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегацияси Нагоядан Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрига етиб келди. 3 соат давомида Инчхон халқаро аэрапортида бўладиган бўладиган вакилларимиз кеч соат 21:10 да Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишади. Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ва терма жамоалар техник директори Рустам Акромов делегациядан эртароқ йўлга чиққан бўлиб, улар Нагоя-Сеул-Тошкент йўналиши орқали Ўзбекистон делегациясидан илгарироқ етиб келишади. Бунга қадар Анзур Исмоилов ва Камолиддин Тожиев Хитойга, Баҳодир Насимов эса Озарбойжонга йўл олишганди. Шунингдек, икки нафар «пахтакорчилар» - Станислав Андреев ва Элдор Магдеев клубнинг БААдаги йиғинига жўнаб кетишди. Ва ниҳоят сўнгги икки ўйинда миллий терма жамоани сардор сифатида майдонга бошлаб тушган Темур Кападзени «-Аш-Шаржа» Қатардаги йиғинига чақириб олди. Қолган барча футболчилар катта мураббий Шуҳрат Мақсудов раҳбарлигида Тошкентда бўлиш
...
Читать дальше »
|
6 март куни "Жар” стадионида Ўзбекистон ва Австралиянинг кучли жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган учрашувни ливанлик ҳакамлар бошқариб боришини эслатиб ўтмочимиз.
Чемпионлар лигаси, 1-тур 6 март, сешанба "Жар” стадиони. Соат 17:00 "БУНЁДКОР” (Ўзбекистон) – "АДЕЛАИДА ЮНАЙТЕД” (Австралия) Бош ҳакам: Андре Эл-Хаддад Рефери ассистенти 1: Зиёд Бирак Рефери ассистенти 2: Хади Эл-Кассар Захира ҳаками: Радван Гандур (барчаси – Ливан) Ҳакамлар эксперти: Ли Ги Юнг (Жанубий Корея) Учрашув комиссари: Аллаберди Мамметгулиев (Туркманистон)
ОФК томонидан аввал маълум қилинган ҳакамлар гуруҳида кичик ўзгариш юз берди. Даставвал ушбу учрашувда комиссар сифатида ишлаши лозим бўлган сингапурлик Лаи Бун Тек ўрнига туркманистонлик Аллаберди Мамметгулиев тайинланди.
манба : fcbunyodkor.com
|
Кеча миллий терма жамоамиз Японияни сафарда мағлуб этганидан хабарингиз бор. Ўйиндаги ягона голни Александр Шадрин 54-дақиқада японлар дарвозасига киритганди. Биз сайтимиз ўқувчилари учун ушбу ҳужумчидан қисқа интервью олдик. - Салом, Александр! "Чампионат.уз" сайтига кечаги қувончли лаҳзаларингизни изоҳлаб бера оласизми? - Салом, албатта! - Аввало, ўйин борасидаги фикрингизни билмоқчи эдим. Учрашувга қадар 70 фоиздан ортиқроқ ишқибоз терма жамоамизни ғалаба қозонишларига ишонмаган эдилар. Сиз эса баҳс тақдирини ҳал қилган ягона гол муаллифи бўлдингиз... - 70% борасида бирон нарса айта олмайман. Лекин жамоамизда ўзига бўлган ишонч юқори эди ва биз ғалаба йўлида катта меҳнат қилиш лозимлигини билган ҳолда майдонга тушдик. Япония устидан ғалаба қозониш осон эмас, лекин уддаласа бўладиган вазифа эди. Биз ўйиннинг охиригача курашдик ва ғалаба қозондик. - Инсон учун ўз номини тарихга ёзиб қолдириш жуда қийин. Агар Япония биз учун шу кунгача енгиб б
...
Читать дальше »
| « 1 2 ... 8 9 10 11 12 ... 70 71 » |
| |
 | |  |
|