Наш опрос |
| | |
 |
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
 |
Форма входа |
| | |
 |
Календарь |
| | |
 |
Архив записей |
| | |
 |
|
 | |  |
| Главная » 2011 » Сентябрь » 5 » Ўзбекистон оқ, Япония кўк либосда ўйнайди
15:42 Ўзбекистон оқ, Япония кўк либосда ўйнайди |
Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасидаши учрашув олдидан бугун "Пахтакор” стадионининг мажлислар залида икки жамоа расмийлари ва ўйин ҳакамлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 сентябрь куни ўзининг анъанавий оқ либосида тўп суриши маълум бўлди. Япония терма жамоаси ҳам ўзи учун одатий бўлган кўк либосида ўйнайди.
Таъкидлаш лозимки, учрашувни Халил ал-Гамдий бошчилигидаги саудиялик ҳакамлар бригадаси бошқаради. Унга қанотларда Абдул Азиз ал-Катирий ва Бадр ал-Шумронийлар кўмаклашишади. Тўртинчи ҳакам ҳам Саудия Арабистонидан – Мораи ал-Аважий. Эронлик Хуссайн Милажерди Аскарий ҳакам ёрдамчиси вазифасини бажарса, Гутам Кар (Ҳиндистон) учрашув комиссари этиб тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш учрашуви 6 сентябрь куни "Пахтакор” марказий стадионида соат 19:00да бошланади.
|
Категория: Жаҳон футболи |
Просмотров: 600 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
 | |  |
|