Воскресенье, 19.05.2024, 04:06
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Май 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » Архив материалов


    Чоршанба куни Москванинг ЦСКА клуби Мадридда "Реал” меҳмони бўлади. Ушбу жамоаларнинг биринчи учршувида армиячилар посбони Сергей Чепгуговнинг маҳорати Слуцкий шогирдларига қўл келганди. Бўлажак баҳсда ҳам ундан умид катта.

    Якшанба куни "Спорт Экспресс” газетаси мухбири ЦСКА базасига бориб жамоа машғулотини кўзатишдан ташқари, Чепчугов билан қисқача суҳбатлашишга муваффақ бўлди.

    -  Бутун дунё Криштиану Роналдунинг зарбаларидан ҳайратда қолмоқда. Сиз эса унин ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 546 | Добавил: 11x11 | Дата: 12.03.2012 | Комментарии (0)



    "Олмалиқ" клуби расмий сайтининг хабарига кўра, кеча жамоа раҳбарияти ва янги таклиф этилган футболчилар фан-клуб аъзолари билан учрашган.

    Дастлаб мухлисларга жамоага таклиф этилган футболчилар ва мураббийлар таништирилди. Бир соатга яқин давом этган суҳбатда мухлислар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Жамоа бош мураббийи Игорь Анатольевич Шквирин мавсумга тайёгарлик жараёнини сўзлаб берар экан, бу йил жамоа олдига жиддий мақсад қўйилганлигини айтиб ўтди. Жамоа бош директори янги барпо этилаётган стадион ҳақида маълумот берди. Шунингдек, жорий мавсумда ишқибозлар учун яратилаётган шароитлар ҳам атрофлича муҳокама этилди. Футболчилардан Зафар Холмуродов, Дарко Станоевич ва Артём Никитенколар бир қатор саволларга жавоб беришди. Бир сўз билан айтганда, барчанинг мақсади битта. У ҳам бўлса, "Олмалиқ”да юқори ўринлар учун курашадиган жамоани шакллантириш.

    Манба: www.fc-olmaliq.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 527 | Добавил: 11x11 | Дата: 12.03.2012 | Комментарии (0)



    "Насаф” клуби расмий сайтининг хабарига кўра, жамоа футболчилари ўз майдонларида навбатдаги учрашувни апрель ойи ўрталарида ўтказишади.

    Хабарингиз бор, футболчиларимиз 7 март санасидан бошлаб 2012 йилги мавсумни бошлашганди. Милий чемпионат тақвимига биноан Рўзиқул Бердиев шогирдлари дастлабки икки турни сафарда – "Динамо” ва "Локомотив”га қарги ўтказишади. Бу икки ўйин орасида 20 март куни "Насаф” ОЧЛ доирасида Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида "Истиқлол” жамоаси меҳмони бўлади. Март ойидаги сўнгги учрашувни қаршиликлар 29 март санасида Ўзбекистон кубоги баҳслари доирасида Тошкентда биринчи лига вакили "НБУ-Осиё” жамоаси билан ўтказишади.

    3 апрель куни "Насаф”чилар яна сафарда - ОЧЛнинг 3-турида "Ар-Райан”(Қатар) меҳмони бўлишади. 8 апрелда "Насаф” миллий чемпионатнинг 3-турида Қаршида "Нефтчи”ни қабул қилиши лозим эди. Бироқ 10 апрел куни Саркисян шогирдлари ОФК кубоги доирасида "Ал-Аруба” билан меҳмонда куч синашиш лозим. Шу боис "Насаф”- "Нефтчи” учрашуви номаълум ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 677 | Добавил: 11x11 | Дата: 12.03.2012 | Комментарии (0)



    "Пахтакор" клуби расмий сайтининг хабарига кўра, жамоа Қибрайда "Машъал" билан ўртоқлик учрашувини ўтказган ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

    Учрашувда Деян Журжевич олимпия терма жамоасига чақирилган футболчилар хизматидан фойдалангани йўқ. Дарвозадан Жўраев ўрин олган бўлса, ҳимоя чизиғини Шибамура, Клецков, Кримец ва Холмуродов тўртлиги ташкил қилди. Ярим ҳимояда Климиашвили, Магдеев, Азизов ҳамда Махситалиев, ҳужумда Ҳакимов ҳамда Тожиев жуфтлиги тўп тепди. Учрашув давомида устунлик "шерлар" тарафида бўлди. Дастлаб ҳисобни Тожиев очди. Иккинчи таймда майдонга тушган Шарофетдинов ва Ваҳобов эса ҳисобни йириклаштирган голларга муаллифлик қилишди. Шундай қилиб, "Бухоро" билан учрашувдан олдинги ўртоқлик ўйини "Пахтакор"нинг 3:0 ҳисобида ютуғи билан якунланди.

    "Пахтакор": Жўраев, Шибамура (Николаев, 46), Клецков (Махарадзе, 46), Кримец, Холмуродов, Климиашвили, Магдеев (Искандеров, 65), Азизов (Ораховац, 46), Махситалиев (Олимов, 30), Ҳакимов (Шарофетдинов, 46), То ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 544 | Добавил: 11x11 | Дата: 12.03.2012 | Комментарии (0)


    Озарбойжон чемпионатининг 23-туридан ўрин олган "Ғабала" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги учрашувда кутилмаганда "Ғабала" футболчилари 4:1 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритишди.

    Учрашувда асосий таркибда майдонга чиқарилган Озабойжон чемпионати тўпурари Баҳодир Насимов меҳмонлар томонидан киритилган ягона голга муаллифлик қилди.

    Учрашувда ҳамюртимиз тўлиқ 90 дақиқа мобайнида ҳаракат қилди.

    Озабойжон премьер-лигаси
    23-тур
    ҒАБАЛА - НЕФТЧИ (Боку) - 4:1(2:0).
    Голлар: Додо (18, 27), Каманан (78, 83) - БАҲОДИР НАСИМОВ (66).
    Манба: www.stadion.uz.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 468 | Добавил: 11x11 | Дата: 12.03.2012 | Комментарии (0)


    Испания чемпионати 27 турида "Расинг”га қарши кечган ўйинда рақиб дарвозасини икки марта аниқ нишонга олган "Барселона” ҳужумчиси Лео Месси мавсум давомида голлар сонини 50 тага етказиб олди.

    Ушбу маррага етиш учун аргентиналик футболчига 43 та учрашув етарли бўлди.

    Эътиборга молик жиҳати Месси 12 га голни Чемпионлар лигасида киритган.

    Категория: Испания | Просмотров: 609 | Добавил: 11x11 | Дата: 12.03.2012 | Комментарии (0)

    Шу йилнинг 25 май – 1 июнь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра Хосе Мария Мендес бошчилигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси «D» гуруҳидан жой олишди. Бизнинг гуруҳда шунингдек Индонезия, Хитой ва Қувайт терма жамоалари ҳам бор. 

    Барча гуруҳлар билан танишиб олинг:


    «A» гуруҳи
    БАА
    Тайланд
    Қирғизистон
    Туркманистон

    «B» гуруҳи
    Япония
    Хитой Тайпеи
    Тожикистон
    Ливан

    «C» гуруҳи
    Эрон
    Австралия
    Қатар
    Жанубий Корея

    «D» гуруҳи
    Ўзбекистон
    Индонезия
    Хитой
    Қувайт


    манба : championat.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 515 | Добавил: 11x11 | Дата: 12.03.2012 | Комментарии (0)


    Дам олиш кунлари кўплаб Европа мамлакатларида бўлгани каби Украинада ҳам чемпионат баҳсларининг навбатдаги тур ўйинлари ўтказилди.  22-тур ўйинларида ҳамюртларимиз Максим Шацких ва Виталий Денисовлар тўп сураётган "Арсенал” ва "Днепр” жамоалари рақиблари билан бир хил – 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди.  Мазкур турда Шацких 66 – дақиқа тўп сурган бўлса, Денисов яна майдонга тушмади. Эҳтимол у ҳамон жароҳатини тиклаш билан бандга ўхшайди.

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 465 | Добавил: 11x11 | Дата: 12.03.2012 | Комментарии (0)


    Украина

    22 - тур

    Металлург Д – Металлист – 1:1 (1:1)

    Голлар: 1:0 – Морозюк (36),  1:1 – Девич (45).

    Карпати – Таврия – 2:3 (1:0)

    ... Читать дальше »

    Категория: Европа | Просмотров: 514 | Добавил: 11x11 | Дата: 12.03.2012 | Комментарии (0)


    Россия

    34 - тур

    Биринчи саккизталик

    Рубин – Локомотив – 0:0

    Зенит – Кубань – 1:1 (0:1)

    Голлар: 0:1 – Ионов (40),  1:1 – Лазович (74).

    ... Читать дальше »

    Категория: Европа | Просмотров: 505 | Добавил: 11x11 | Дата: 12.03.2012 | Комментарии (0)

    « 1 2 3 4 5 6 7 ... 155 156 »
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz