Владикавказнинг "Алания" клуби ҳужумчиси ҳамюртимиз Марат Бикмаев Европа Лигаси 3-саралаш босқичининг "Актобе"га қарши учрашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Марат ўйин жуда қийин кечганини таъкидлаб ўтди.
"Биз фақат ғалаба қозониш учун ташриф буюргандик. Бошқа натижа бизни қаноатлантирмасди. Боз устига биринчи учрашувда ҳам ўз ўйинимизни намойиш эта олмагандик. Шу сабабдан ҳам бугунги ўйинга иштиёқимиз баланд эди".
"Бугун стадионда ажойиб атмосфера ҳукм сурди. Шунчаки супер! "Актобе" футболчилари дарвозамизни ишғол қилишганида, стадиондаги ҳайқириқлардан биз ҳатто бир-биримизни эшитмай қолдик. Этларим жимирлаб кетди", дейди Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси УЕФА расмий сайтига берган интервьюси чоғида.
Эслатиб ўтамиз, учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган, иккала ўйиндаги тенглик туфайли пенальтилар сериясида ғолиб аниқланган ва унда "Алания" футболчилари 4:2 ҳисобида рақибдан у
...
Читать дальше »