Пятница, 18.07.2025, 14:13
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 01


    Сўнгги пайтларда футбол оддий ўйин эмас балки, даромад манбаига ҳам айланди. Бекорга футболни "миллионлар ўйини” дейишмайди.  Дарҳақиқат, бугунги кунда ушбу ўйинда миллионлаб пуллар айланмоқда, миллионлаб мухлислар футболга ишқибозлик қилишмоқда.

    Бугун МДҲнинг футболи энг ривожланган мамлакатлари – Россия ва Украина футболидаги миллионлар ҳақида гаплашамиз.

     

    ... Читать дальше »

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 691 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.12.2011 | Комментарии (0)



    Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Қирғизистон футзал терма жамоаси юртимизда меҳмон бўлиб тургани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

    Қирғизистон ўтган куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинини ўтказиб, 1:6 ҳисобида имкониятни бой берганди. Кеча улар "Когон" жамоаси билан майдончага чиқдилар ва 9:3 ҳисобида йирик ғалабага эришишди.

    Ўзбекистон терма жамоаси бугун яна бир марта Қирғизистонни синовдан ўтказади. Эртага эса Ўзбекистон чемпионатида 2-ўринда бораётган "Локомотив" клуби Қирғизистонга қарши назорат ўйинини ўтказади.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 522 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.12.2011 | Комментарии (0)



    Кеча тунда кўхна қитъада Европа Лигаси мусобақасида 6 гуруҳда 5-тур учрашувлари ўтказилди.

    Бу учрашувларда қайб қилинган натижалар билан танишинг.

    "А" гуруҳи

    Рубин (Қозон, Россия) - Шэмрок Роверс (Ирландия) - 4:1 (2:1).
    Голлар: Вальдес 10, Оман 12, Натхо 36, Вальдес 51, Мартинс, 62 (4:1).
    Рубин: Рижиков, Навас, Калешин, Боккетти, Шаронов, Рязанцев (Дядюн, 71), Нобоа, Карадениз (Ансальди, 69), Натхо, Мартинс, Вальдес (Касаев, 62).
    Шемрок Роверс: Томпсон, Салливан, Стивенс, Мюррей, Райс, Шеппард, Оман, Тернер (Твигг, 81), Деннехи, Финн (О`Доннелл, 70), Патерсон (Килдафф, 70).

    Тоттенхэм (Англия) - ПАОК (Греция) - 1:2 (0:2).
    Голлар: Салпингидис 6, Атанасиадис 14, Модрич 38, (пенальтидан)
    Четлатиш: Стафилидис, 38 (ПАОК).
    Тоттенхэм: Гомес, Леннон, Галлас, Модрич, Дефо, Бассонг, Чорлука, Роуз (Бэйл, 63), Ливермор, Кейн (Фальке, 71), Пинар (Уолкер, 67).
    ПАОК: Халкиас, Стафилидис, Гарсия, Георгиадис (Шнауцнер, 62), Салпингидис, Малезас, ... Читать дальше »
    Категория: UEFA Европа лигаси | Просмотров: 902 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.12.2011 | Комментарии (0)



    Миллий терма жамоамиз сардори Сервер Жепаров Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси деб тан олинди. У биринчи бор ушбу совринни 2008 йили қўлга киритган бўлса, ОФКнинг 23 ноябрь оқшомидаги йил якунлари маросимида қитъанинг тенгсиз футболчиси соврини унга иккинчи бор топширилди.

    Малайзияда бўлиб ўтган тадбирда Сервернинг рафиқаси ҳам иштирок этди. Тадбир якунига етиши биланоқ Жепаров қуруқ қўл билан Саудия Арабистонига, рафиқаси эса соврин билан Тошкентга парвоз қилди.

    - Салом Сервер! Соврин муборак бўлсин.
    - Раҳмат, жудаям хурсандман.

    - Ҳиссиётларингиз ҳали-вери сўнмаган бўлса керак?
    - Йўқ, асло! Очиғини айтсам, 2008 йили бу совринни илк бор қўлга киритганимда қандай хурсанд бўлган бўлсам, ҳозирги кайфиятим ўша пайтдагисидан юқорироқ бўлса юқорики, асло кам эмас. Ўйлайманки, бу совринни бежизга қўлга киритмаганимни терма жамоадаги ва клубимдаги ўйинларим билан амалда исботлайман.

    - Очиғини айтинг, йил бошида "Йилнинг энг яхши футболчиси бўласа ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 523 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.12.2011 | Комментарии (0)


    Қозоғистоннинг Sportinfo.kz ўз версияси бўйича турли номинациялар ғолибларини аниқламоқда. Сайт 2011 йилда Қозоғистоннинг энг яхши мураббийи дея Виктор Кумиковни тан олди. Сайт ходимлари Премьер-лиганинг 12 нафар бош мураббийлари ўртасида сўровнома ўтказишган. "Шахтёр" бош мураббийи энг кўп овоз олди.

    Сайт ходимлари Кумиковни табриклаш ва ундан интервью олиш мақсадида Нальчикка сим қоқишди. Суҳбат давомида ўзбек ва қозоқ футболи таққосланди.

    - Виктор Балютович, Премьер-лига бош мураббийлари иштирок этган сўровнома якунларига кўра 2011 йилнинг энг мураббийи бўлганингиз билан табриклаймиз.
    - Катта раҳмат. Менинг меҳнатимга мураббийлар баҳо бергани икки баравар ёқимли.

    - Сизга 3 киши овоз берган бўлса, Кожабергенов ва Любинскас 2 тадан овоз тўплашди. Баъзи мутахассислар эса умуман овоз беришдан бош тортишди...
    - Шунчаки улар ўзларини энг кучли деб ҳисоблашади. Шуни биласизми? (кулади)

    - Бўлиши мумкин. Агар "Шахтёр" чемпионликни қўлга киритмаганида ҳ ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 527 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.12.2011 | Комментарии (0)


    "Насаф" жамоаси билан шартноаси якунига етган Лутфилло Тўраев ўз фаолиятини илк маротаба Тошкентда давом эттирадиган кўринади. Маълумотларга кўра ярим ҳимоячи "Бунёдкор" жамоаси билан шартнома имзолашга яқин турибди. "Насаф" таркибида ОФК Кубоги соҳиби бўлган Лутфиллога "қалдирғочлар”дан ташқари, 2012 йилда ўз олдига катта мақсадларни қўяётган бошқа жамоалардан ҳам жиддий таклифлар тушган. Қолаверса футболчида "Насаф"да қолиш имконияти ҳам мавжуд бўлган. Аммо Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тошкентга кўчиб ўтишни мақсад қилган кўринади.

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 702 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.12.2011 | Комментарии (0)


    Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) клубларининг навбатдаги рейтингини эълон қилди. Унга кўра кучли 400 та клуб сафига учта Ўзбекистон жамоалари киритилган. ОФК кубогини қўлга киритган ва Ўзбекистон чемпионатида кумуш медалларга эга чиққан "Насаф” ўтган ойга нисбатан 14 поғона юқорилади ва 94-ўринга чиқиб олди. Қаршиликлар ҳисобида 124 очко мавжуд. Таъкидлаш лозимки, Англиянинг "Ливерпуль” клуби ҳам "аждарлар” билан бир поғонада жойлашган. Мамлакат чемпионлигини 4-марта расмийлаштирган "Бунёдкор” эса 211-ўриндан 204-ўринга кўтарилишга эришди. "Қалдирғочлар” ҳисобида 86 очко бор. Ўзбекистон кубогини қўлга киритган Тошкентнинг "Пахтакор” клуби эса 353-поғонадан 269-ўринга чиқиб олди. "Шерлар” ҳисобида айни пайтда 74 очко мавжуд.

    Умумий рейтингни ҳамон Испания ва Европа чемпионлар ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 518 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.12.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2025Бесплатный конструктор сайтовuCoz