Вторник, 02.09.2025, 00:08
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Сентябрь 2025  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » Ўзбек футболи

     

    Куала-Лумпурда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатиннг сўнгги саралаш босқичига қуръа ташланди. Барча терма жамоалар ўзларининг кейинги рақиблари ҳақида билиб олдилар.

    Жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси "А" гуруҳидан жой олди. Терма жамоамиз Жанубий Корея, Эрон, Қатар, Ливан терма жамоалари билан куч синашади.

    Умуман олганда, ўйнаса бўладиган гуруҳ. Буёғига тайёргарликни кучайтириш керак бўлади.

    "В" гуруҳида: Австралия, Ироқ, Иордания, Уммон, ЯпонияА гуруҳи В гуруҳи

    1. Жанубий Корея

    2. Эрон

    3. Ўзбекистон

    4. Қатар

    5. Ливан
    1. Австралия

    2. Ироқ

    3. Иордания

    4. Уммон
    5. Япония


    Манба: www.uff.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 549 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.03.2012 | Комментарии (0)



    Австралия терма жамоаси бош мураббийи Холгер Осиек Жаҳон чемпионати тўртинчи саралаш босқичининг Осиё қитъаси учун бўлиб ўтадиган қуръа маросими олдидан ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

    "Умуман олганда, бу босқичда кучсиз термаларнинг ўзи бўлмайди. Биз биринчи саватчада эканмиз, қайси жамоалар билан рўбарў келишимизнинг фарқи йўқ. Тўғри, Япония ва Жанубий Корея терма жамоалари Осиё қитъасида етакчиларидан саналишади. Уларнинг бири билан аниқ ўйнаймиз. Шундай экан, буёғига олдиндан белгиланган режаларимиз асосида тайёргарлик ишларини олиб борамиз", - дейди ҳотиржам тарзда "соккерузлар" бош мураббийи "The Roar" газетасига берган интервьюсида.

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 645 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.03.2012 | Комментарии (0)




    Хабарингиз бор, 14 март куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БАА олимпиячиларига қарши жуда муҳим учрашувни ўтказишади.

    Олимпиячилар ушбу ўйинга тайёргарлик кўриш мақсадида ҳар куни Ўзбекистон меҳмонхонасида назарий, "ЖАР” да жисмоний машғулотлар ўтказаяпти, деб хабар бермоқда ЎФФ расмий твиттери.

    Манбанинг хабар беришича, 9 март куни ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари билан Ўзбекистон меҳмонхонасида учрашади.

    Шунингдек, бугун олимпия терма жамоамиз "Локомотив”га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилганди. Аммо бу ўйин эртага 10 март куни бўлиб ўтади.


    Манба: the-uff.com.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 574 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.03.2012 | Комментарии (0)


    Янги чемпионатга пойтхатимизда ҳозирлик кўраётган Ғузорнинг "Шўртан” ва Зарафшоннинг "Қизилқум” клублари бугун "Қибрай” стадионида назорат учрашувини ўтказишди.

    Қизиқарли ва кескин курашларга бой бўлган учрашувда жамоалар муроса кўчасини танлашди – 1:1.

    Жамоалар учрашувни қуйидаги таркиб билан бошлашди:
    "Шўртан”: (1-бўлим) А. Корнейчук, А. Алиқулов, Ҳ. Каримов, Р. Бердимуродов, В. Пономарёв, Б. Қодирқулов, А. Мерзляков, А. Соро, В. Афонин, В. Рушницкий, И. Таран.
    (2-бўлим): М. Наумов, Я. Крушелницкий, П. Агбо, Ғ. Рахмонов, Л. Убайдуллаев, Ж. Аҳмедов, В. Клишин, А. Амонов, М. Мамазулумов,

    "Қизилқум”: (1-бўлим) Э. Тожибоев, А. Агалиев, Т. Кагиров, Р. Боқиев, А. Усачёв, А. Абдуллаев, А. Власичев, Ғ. Ўрунов, А. Бобожонов, Ф. Нишонов, С. Шихов.
    (2-бўлим): Э. Жабборов, И. Отабоев, И. Ильин, Ф. Ҳайдаров, Ф. Бобоқулов, Т. Мирзаев.

    "Шўртан” биринчи бўлимда Вадим Афониннинг киритган голи эвазига биринчи бўлимда ғалаба қозонган бўлса, иккинчи бўлимда Игор ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 569 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.03.2012 | Комментарии (0)




    Бугун «Динамо» клуби Самарқанддаги йиғин доирасида биринчи лига вакили «Регистон» билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. 16:00 да бошланган ўртоқлик учрашуви Булунғур туманининг «Диёр» ўйингоҳида бўлиб ўтди. Учрашувда биринчи бўлимда киритган иккита тўп «динамо»чилар га ғалаба келтирди. Учрашувга тўхталадиган бўлсак биринчи бўлим «Динамо»нинг яққол устунлигида ўтди. Иккинчи бўлимда эса мувозанат тикланди ва ҳар иккила жамоа бир хил ўйин намоиш этди. Агар «Динамо» мана шу ўйини билан олий лигада жон сақлайман деса адашади чоғи.

    «Динамо» - «Регистон» 2:0
    Голлар: Мамадалиев Суннатилла 33, Ахмедов Рўзимбой 44.
    «Динамо» : А.Мельничук, А.Хвостонов, А.Eрохин, А.Рисқуллаев, С.Сайфиев, Д.Жўраев, Л.Кошелов, С.Мамадалиев С, Ж.Бобоев, Д.Абибуллаев, Р.Аҳмедов.
    Захирадан майдонга тушганлар: И.Михайлов, Ж.Отақулов, Н.Свидров, З.Полвонов, И.Холмирзаев, У.Абдурахмонов, А.Бозоров, А.Виладеслав
    «Регистон» : Ф.Шодмонқулов, Ф.Баротов, Т.Нуриддинов, Ж.Хамроев, Б.Исроилов, А.Сидди ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 706 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.03.2012 | Комментарии (0)



     Тошкент вақти билан соат 13:00да Бразилияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати учун ўтказилаётган саралаш тизимининг Осиё минтақаси бўйича тўртинчи босқичига қуръа ташланади. 

    Goal.com сайтининг ёзишича, қуръа жараёни 2-саватчадан бошланар экан. 2-саватчада эса Эрон ва Япония терма жамоалари ўрин эгаллаганини яхши биласиз.

    Шундан кейин 5, 4 ва 3-саватча жамоалари қуръага тортилишади. Якунда эса 1-саватча жамоалари ўз рақибларини билиб олишади. Демак, Ўзбекистон ўрин олган 3-саватча тўртинчи бўлиб қуръага тортилади.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 585 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.03.2012 | Комментарии (0)



    ФИФА Озарбойжон-Фаластин ўйини натижасини рейтинг жадвалининг расмий ўйинлар рўйхатидан олиб ташлади.

    Azerisport.com сайтининг хабар қилишича, ФИФА бу ҳақида Озарбойжон футбол ассоциясига (AFFA) хат йўллаган.

    Хатда ёзилишича, ўйин ҳакамлари ўзгартирилгани ҳақида ФИФА огоҳлантирилмаган ва ўйинни бошқарган ҳакам 2012 йил учун тасдиқланган ҳакамлар рўйхатидан ўрин олмаган. Шу сабабли Фаластин билан ўтган ўртоқлик ўйини расмий ўйинлар рўйхатидан ўчириб ташланган.

    Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйин Фаластин термасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган бўлиб, бу Озарбайжон футбол аҳлининг норозилигига сабаб бўлганди.

    Манба: azerisport.com.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 544 | Добавил: 11x11 | Дата: 08.03.2012 | Комментарии (0)


    Хабарингиз бор, тажрибали ҳужумчи Зафар Холмуродов янги чемпионат бошланишига бир ойдан камроқ вақт қолганида «Машъал»ни тарк этди.

    Клуб бош мураббийи Владимир Фомичев клуб расмий сайтига берган интервьюси чоғида, Зафарнинг муборакликлар сафидан кетиш сабаблари ҳақида айтиб ўтган.

    "Зафар Холмуродов қишки йиғинда кам ўйинларда иштирок этди. Туркиядаги ўртоқлик учрашувларида ҳам асосан захирада қолдирилди. Бу эса футболчига ёқмади ва кетаман деб туриб олди.

    Ўз навбатида мен ҳам унинг қарорини маъқулладим ва ҳар иккала томон розилиги билан ўртадаги шартномани бекор қилдик. Албатта, Зафар Холмуродовнинг ўрни билинмасдан қолмайди, лекин футболда алмаштириб бўлмайдиган ўйинчининг ўзи йўқ. Қолаверса, бу йил кўпроқ Соҳиб Абдуллаев, Ихтиёр Тошпўлатов сингари ёшларга ишонч билдирмоқчимиз. Шунингдек, асосий ҳужумчи ролида Самандар Шодмоновни кўряпман. Холмуродовнинг кейинги фаолиятига эса омад тилайман", - дейди мураббий.

    Манба: www.fcmashal.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 541 | Добавил: 11x11 | Дата: 08.03.2012 | Комментарии (0)




    Бундан бир неча дақиқалар аввал "Андижон"-"Навбаҳор" ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўз якунига етди.

    Мазкур учрашувни "Навбаҳор" вакиллари устунлик билан бошлаб бир қанча имкониятларни сдир этишди. Аммо ҳа деганда гол бўлавермади.
    Учрашувнинг 41-дақиқасида Асқаралиев иккинчи сариқ карточкани олиб майдондан четлатилади. Ўйин ўртоқлик мақомида бўлганлиги боис бош ҳакам "Навбаҳор"нинг 11 киши бўлиб ўйнашига рухсат берди.

    43-дақиқада эса Артурас Фоменконинг ажойиб тўп оширишидан сўнг Абдулазиз Султонов дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни очди - 0:1.

    Қолган дақиқаларда ҳам ҳар икки томонда гол киритиш учун бир талай имкониятлар юзага келди. Лекин бошқа гол кузатилмади.


    "Андижон"-"Навбаҳор" 0:1
    Гол: Абдулазиз Султонов, 43
    "Андижон": Долимов, Гражюнас, Турсунов, Ибрагимов, Аҳмедов, Аъзамов, Тўрақулов, Исаев, Абдураҳимов, Валиев, Раҳимов
    Заҳирадан тушганлар: Шишелов, Нормуҳаммедов, Хўжаев,
    "Навбаҳор": Денис Романенко, Абдумажид Тоиров, Вита ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 550 | Добавил: 11x11 | Дата: 08.03.2012 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон футбол федерацияси оммавий ахборот воситалари овозига кўра февраль ойининг энг яхши футболчи ва мураббийи номини эълон қилади.

    Январь ойи якунларига кўра Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари бош мураббийи Вадим Абрамов ва унинг терма жамоадаги шогирди Кенжа Тўраев қолган рақобатчилардан кўпроқ овоз тўплаб, ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилганди.

    Февраль ойи ҳам асосан терма жамоалар учун аталди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2та расмий (Австралия ва Ироқ) ва 3та ўртоқлик (Филиппин, Оман, Миср) ўйинида майдонга тушди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса 1та расмий (Япония) ва 1та ўртоқлик (Жанубий Корея) ўйинида куч синашди.

    Футболчиларга овоз бериш жараёнида айнан шу нарса ўз кучини кўрсатди ва асосан терма жамоаларга жалб этилган футболчиларгина овоз тўплашди. Фақатгина Александр Гейнрих БАА Этисалат Про-лигасида февраль ойи ҳисобидан 2та гол ура олгани учун (1та чемпионат, 1та Кубок доирасида) 1 очко ишлашга муваффақ бўлди. С ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 549 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.03.2012 | Комментарии (0)

    « 1 2 ... 5 6 7 8 9 ... 70 71 »
    Copyright MyCorp © 2025Бесплатный конструктор сайтовuCoz