Суббота, 04.05.2024, 06:07
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Октябрь » 14 » А.Фозилов: “Фан-клуб БААга сафар уюштиради”
    20:04
    А.Фозилов: “Фан-клуб БААга сафар уюштиради”


    23 ноябрь куни Ал-Айн шаҳрида бўлиб ўтадиган БАА ва Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйинда терма жамоамизни бевосита стадионда туриб қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон футбол Федерацияси қўшидаги фанатлар клуби учун БАА сафари амалга оширилади.

    Ушбу жараён қай тарзда амалга оширили хусусида фан-клуб бошлиғи Абдураҳмон Фозилов маълумот бериб ўтди.

    "Шу кунгача ўзбек футболи мухлислари, хоҳ клублар, хоҳ терма жамоалар миқёсида бўлсин, кўплаб хорижий мамлакатлар стадионларида жамоаларимиз билан биргалар ва мухлислар ҳақиқий 12-ўйинчи бўлишга ҳаракат қилмоқдалар. Энди олимпия терма жамоамизми муҳим учрашувда қўллаб-қувватлаш учун Бирлашган Араб Амирликларига сафар уюштиришни режалаштирганмиз. Сафаримиз 7 кунга мўлжалланган бўлиб, у Лондон олимпиадаси саралаш босқичи доирасидан ўрин олган БАА ва Ўзбекистон терма жамоалари ўйини доирасида амалга оширилади. Сафар 20-27 ноябрь кунларига белгиланган ва унинг давомида Ал-айн шаҳрида бўлиб ўтадиган БАА-Ўзбекистон учрашувини бевосита стадионда кузатиш имкониятига эга бўламиз. Шу билан биргаликда Бирлашган Араб Амирликларининг диққатга сазовор жойларига сафарлар уюштирамиз. Ишқибозларимиз БААнинг энг кўркам Дубай шаҳрининг марказида жойлашган меҳмонхоналардан бирида истиқомат қилишади. Фан-клуб аъзолари билан бирга сафарга бориш истагида бўлганлар Футбол федерацияси қошидаги фанатлар клубига мурожаат қилишлари мумкин ёки (+99897)4002004 рақамига қўнғироқ қилиб, керакли маълумотларни олишлари мумкин бўлади”, - деди ЎФФ фан-клуби бошлиғи Абдураҳмон Фозилов.

    Эслатиб ўтамиз, БАА ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги олимпиадага саралаш учрашуви 23 ноябрь куни БААнинг ал-Айн шаҳридаги шайх Халифа халқаро стадионида бўлиб ўтади.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 612 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz