Вторник, 30.04.2024, 14:50
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Октябрь » 14


    23 ноябрь куни Ал-Айн шаҳрида бўлиб ўтадиган БАА ва Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйинда терма жамоамизни бевосита стадионда туриб қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон футбол Федерацияси қўшидаги фанатлар клуби учун БАА сафари амалга оширилади.

    Ушбу жараён қай тарзда амалга оширили хусусида фан-клуб бошлиғи Абдураҳмон Фозилов маълумот бериб ўтди.

    "Шу кунгача ўзбек футболи мухлислари, хоҳ клублар, хоҳ терма жамоалар миқёсида бўлсин, кўплаб хорижий мамлакатлар стадионларида жамоаларимиз билан биргалар ва мухлислар ҳақиқий 12-ўйинчи бўлишга ҳаракат қилмоқдалар. Энди олимпия терма жамоамизми муҳим учрашувда қўллаб-қувватлаш учун Бирлашган Араб Амирликларига сафар уюштиришни режалаштирганмиз. Сафаримиз 7 кунга мўлжалланган бўлиб, у Лондон олимпиадаси саралаш босқичи доирасидан ўрин олган БАА ва Ўзбекистон терма жамоалари ўйини доирасида амалга оширилади. Сафар 20-27 ноябрь кунларига белгиланган ва унинг давомида Ал-айн шаҳрида бўлиб ўтадиган БАА-Ўзбе ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 611 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.10.2011 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 19-23 октябрь кунлари Вьетнам пойтахти Ханой шаҳридаги Вьетнам футбол Федерацияси Кубоги учун ўтказиладиган халқаро турнирда қатнашиши ҳақида хабар бергандик.

    Ташкилотчилар томонидан Ўзбекистон футбол Федерациясига иштирокчи мамлакатлар таркибига ўзгартириш киритилгани ҳақида маълумот етиб келди. Унга кўра, Индонезия терма жамоаси ўрнига Мьянма қатнашадиган бўлди. Шу тариқа, гуруҳда Ўзбекистондан ташқари шунингдек, Малайзия, Мьянма ва мезбонлар Вьетнам терма жамоалари иштирок этадиган бўлишди.

    Мусобақа ташкилотчилар томонидан тузиб чиқилган ўйинлар жадвалига биноан, Вадим Абрамов шогирдлари 1-турда Малайзияга қарши баҳс олиб борадилар. Қуйида ўйинлар жадвалининг тўлиқ кўриниши билан танишинг:

    19 октябрь
    Ўзбекистон - Малайзия
    Вьетнам - Мьянма
    21 октябрь
    Малайзия - Мьянма
    Ўзбекистон - Вьетнам
    23 октябрь
    Мьянма - Ўзбекистон
    Вьетнам - Малайзия





    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 546 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.10.2011 | Комментарии (0)




    Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 3-саралаш босқичининг 3-тур учрашувида КХДР меҳмони бўлиб, кичик, аммо муҳим ғалабани қўлга киритганидан хабарингиз бор.

    Чартер рейс билан сафарга отланган терма жамоамиз делегацияси сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси Тошкентга қайтиб келди. Биз сафар таассуротлари мавзусида терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов ва ЎФФ матбуот хизмати ходими Фахриддин Низомовдан интервью олдик.



    - Вадим Карленович, аввало ажо-йиб ғалаба билан табриклайман. Суҳбатимиз аввалида ўйин ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдирсангиз.

    - Табрик учун раҳмат. Халқимизни ғалаба билан хушнуд этганимиздан хурсандман. Пхеньяндаги ўйин оғир кечишини билгандим. Кўпчиликнинг фикрича, сўнгги босқичга бериладиган иккинчи йўлланмага айнан биз ва корейслар даъвогарлик қиляпти. Бу сўзларга қўшиламан. Очиғи, узоқ парвоз футболчиларнинг ҳолатига салбий жиҳатдан таъсир ўтказишидан қўрққандим. Бу нарса учрашувнинг дастлабки дақиқаларида кўзга таш ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 554 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.10.2011 | Комментарии (0)

    Косонсой шаҳрида «Навбаҳор» ҳамда «Пахтакор» жамоалари ўртасида бўлиб ўтган мамлакатимиз Олий лига баҳслари доирасидаги 19-турнинг кечиктирилган ўйини ўз ниҳоясига етди. Учрашувнинг биринчи бўлимида Александр Шадрин томонидан киритилган 2та гол наманганлик футболчиларга якунда ғалаба келтирди. Натижада «Пахтакор» жадвалнинг 2-поғонасига кўтарилиб олиш имкониятини қўлдан бой берди.

    Олий лига. 19-турнинг кечиктирилган ўйини.
    «Навбаҳор» - «Пахтакор» 2:0
    Голлар: Александр Шадрин (20, 25).

    «Навбаҳор»: Денис Романенко, Жаҳонгир Меҳмонов, Виталий Почуев, Тимур Султанов, Абдумажид Тоиров, Абдулазиз Султонов (Абдумалик Абдуллаев, 66), Илҳом Бойдедаев (Александр Тимчишин, 76), Отабек Валижонов, Алишер Маҳмудов, Санжар Асқаралиев, Александр Шадрин (Элмурод Низомбоев, 86).

    «Пахтакор»: Тимур Жўраев, Акбар Исматуллаев, Егорь Кримец, Илҳом Суюнов, Даврон Ҳошимов, Владимир Козак, Иракли Климиашвили, Дилшод Шарофетдинов (Темурхўжа Абдухолиқов, 30), Станислав Андреев (Алишер ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 725 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.10.2011 | Комментарии (0)


    УЕФА интизом қўмитаси Англия ва Черногория терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган учрашувдаги Уэйн Руни томонидан ишлатилган қўполликни ўрганиб чиқди ва якуний қарор эълон қилди.

    Кутилганидек, Европа Футбол уюшмаси мутасаддилари "МЮ” ҳужумчисини Европа чемпионатининг учта ўйиндан дисквалификация қилди.

    Демак, Уэйн Руни Европа чемпионатидаги гуруҳ баҳсларида майдонга туша олмайдиган бўлди.

    Категория: Европа | Просмотров: 460 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.10.2011 | Комментарии (0)


    "Спорт Экспресс” нашри одатига кўра, МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатларининг сентябрь ойидаги энг яхши футболчисини аниқлади. Унга кўра, якунига етган ойда украиналик ҳужумчи Андрей Воронин яна рақобатчиларидан кўп овоз тўплади. 10 мамлакат вакиллари "Динамо” футболчисини биринчи ўринга лойиқ кўришган. Бу билан украиналик футболчи учинчи марта ойнинг тенгсиз ўйинчиси бўлишга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, Ворнин умумий очколари сони бўйича ҳам етакчиликни қўлга олди.

    Иккинчи ўринни Чемпионлар лигасида "Порту” дарвозасини икки марта ишғол этган Роман Широков эгаллади. "Зенит” ярим ҳимоячиси жами 36 та овоз олди.

    ... Читать дальше »
    Категория: Россия | Просмотров: 519 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.10.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz