Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегациясини ўз бағрига олган самолет 6 соатлик парвоздан сўнг Пхнеьян шаҳридаги халқаро аэропортга келиб қўнди.
Терма жамоа аъзолари деклорация тўлдиргач, божхона назоратидан анча узоқ вақт давомида ўтишларига тўғри келди. Барча ўз мобил телефонларини аэропортнинг ўзида қолдиришига мажбур бўлди. Дарҳақиқат, мамлакатда армияча тартиб-интизом ҳукмронлиги шундоқ кўзга ташланди. Ҳайриятки, ноутбук ва фотоаппарат синчиклаб текширилгач, ўз эгасига қайтарилди. Шундан кейин автобусда чамаси ярим соатлик йўл босиб, "Pyongyang koryo” меҳмонхонасига етиб келдик. Делегация аъзолари дарҳол кечки овқатга ўтиришди. Овқатни ҳазм қилиш учун футболчилар меҳмонхона олдида бироз сайр қилдилар. Соат эндигина 22:00 бўлишига қарамай, кўчада деярли одам йўқ эди. Бўлса ҳам бармоқ билан санагулик эди. Икки давлат орасидаги вақт фарқи 4 соатни ташкил қилгани ҳамда 6 соатлик парвозни инобатга олган ҳолда Вадим Абрамов нонуштани 11:00га белгилади. Шунда ҳам хоҳловчилар
...
Читать дальше »