Вторник, 30.04.2024, 16:22
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Октябрь » 29

    Чемпион — "Насаф"
    Вице-чемпион — "Кувайт" СК
    "Фейр-плей" соврини" — "Насаф"
    Мусобақанинг энг яхши тўпурари — Иван Бошкович ("Насаф")

    Финал ўйинининг энг яхши футболчиси — Артур Геворкян

    ОФК кубогининг барча ғолиблари

    2004 йил - Ал Жаиш  (Сурия)

    2005 йил – Ал Файсали (Иордания)

    2006 йил – Ал Файсали (Иордания)

    2007 йил – Шабаб ал Ордун (Иордания)

    2008 йил – Му ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 593 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.10.2011 | Комментарии (0)


    Қаршининг "Насаф” жамоаси ОФК кубоги-2011 ғолиби. Анатолий Демьяненко шогирдлари Қувайтнинг "Қувайт СК” клубини 2:1 ҳисобида доғда қолдириб, қитъамизнинг иккинчи нуфузли мусобақасида ғолиб бўлишди.

    Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаганди. Иккинчи таймни кўтаринки руҳда ўтказган "Аждарлар” уч дақиқа ичида икки марта рақиб дарвозасини ишғол этишди. Аввалига Илҳом Шомуродов қулай имкониятни голга айлатирди. Кейин эса Андрей Переплёнкин ажойиб гол муаллифига айланди. Меҳмонларнинг ягона голи Каби  ҳисобига ёзилди.  Ғалаба муборак азиз юртдошлар!

    ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 672 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.10.2011 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Эрон пойтахти бўлмиш Теҳрон шаҳрига етиб келди. Икки ярим соатдан сал ортиқроқ бўлган парвоздан сўнг, ёшлар терма жамоаси делегацияси Теҳрондаги Оятулло Ҳомейни номидаги ҳалқаро Аэропортдан "Истиқлол” меҳмонхонаси томон йўл олди. Жамоа учун маҳсус ажратилган автобусда Аэропортдан меҳмонхонагача бўлган йўл яна бир соатдан ортиқроқ вақтни эгаллади.

    Тушликдан сўнг футболчилар ўз хоналарига дам олгани кириб кетишди. Бош мураббий Аҳмаджон Мусаев бугуннинг ўзидаёқ тўлиқ машғулот олиб боришга қарор қилган бўлсада, бугун бунинг иложи бўлмаслиги аниқлашиб қолди. Гап шундаки, жума Эронда дам олиш куни ҳисобланади. Шу сабабдан, бугун Эрон футбол Федерацияси ҳам ишламайди. Ўз ўзидан машғулот майдонини топиш масаласини ечиш анча қийин. Шунга қарамай, яна бир неча соатдан сўнг жамоанинг Эрондаги биринчи машғулоти бўлиб ўтди. Аммо ушбу машғулот енгил тарзда, меҳмонхонадан унча узоқ бўлмаган истироҳат боғида ўтказилди.

    Ўзбекистон терма жамоаси делег ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 589 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.10.2011 | Комментарии (0)



    "Нефтчи” бош мураббийи Юрий Саркисянни ўзбек футболининг энг машҳур мутахассисларидан бири десак муболаға қилмаган бўламиз. 25 йилдан бери мамлакатимиз ва Фарғона футболининг ривожи учун хизмат қилиб келаётган Юрий Вазгенович тўғрисўзлиги билан бошқалардан ажралиб туради. Унинг яхши хислатларидан яна бири шуки, ОАВ ходимларининг саволларига ҳар қандай ҳолатда ҳам жавоб қайтаради. "Нефтчи” устозининг легионерларнинг хизматидан фойдаланмаслиги, маҳаллий ёшларга катта аҳамият бериши ҳақида жуда кўп эшитганмиз. Хуллас, бу инсон ҳақида қанча гапирсангиз шунча оз. Қолган гапларни мураббийнинг ўзидан эшитинг.

    - Юрий Вазгенович, мавсум ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.
    - Сўнгги йилларда жуда кўп йўқотишларга учраганимиз боис, ушбу мавсумда асосан ёшларнинг иқтидори ва иштиёқига таяндим. Таркибга кўз югуртирсангиз жамоанинг барча чизиғида ёшлар тўп тепаётганига гувоҳ бўласиз. Ҳимояда Ислом Тўхтахўжаев, Ойбек Нурбоев, Дилёр Эрматов, Шукур Пўлатов. Ярим ҳимояда эса, С ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 472 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.10.2011 | Комментарии (0)


    Англия чемпионатининг 10 турида Лондон дербиси юзага келди. "Стэмфорд Бридж” стадионида "Челси” азалий рақиби "Арсенал”ни қабул қилди. Мазкур баҳсда анча мазмунли ўйин намойиш этган меҳмонлар 3:5 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйинда "Канонирлар” сардори Робен ван Перси учта тўп киритди.

    Челси – Арсенал – 3:5

    Голлар: 1:0 – Лэмпард (14), 1:1 – ван Перси (36), 2:1 – Терри (45), 2:2 – Андре Сантос (49), 2:3 – Уолкотт (56), 3:3 – Мата (81), 3:4 – ван Перси (85), 3:5 – ван Перси (90).

    ЧЕЛСИ: Чех, Босингва, Иванович, Терри, Э.Коул, Рамирес (Лукаку, 72), Лэмпард, Оби Микел (Мейрел ... Читать дальше »

    Категория: Европа | Просмотров: 508 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.10.2011 | Комментарии (0)


    Ҳозиргина Қарши Марказий ўйингоҳида кечаётган ОФК кубоги яинал учрашувининг биринчи бўлими якунига етди. Дастлабки 45 дақиқада ҳисоб очилгани йўқ. Ўйинда "Насаф” футболчилари бироз устунликка эга бўлишмоқда.

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 481 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.10.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz